-
учинчидан,
корхона хўжалик айланмасида ўз номидан ҳаракат қилиши
мумкин, яъни қонунга асосан хўжалик фаолияти юритувчи ҳамкорлар,
маҳсулот (иш, хизмат)
истеъмолчилари, хом ашѐ ва асбоб-ускуна етказиб
берувчилар ҳамда бошқа ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартнома
тузиш ҳуқуқига эга;
-
тўртинчидан,
корхона қонунчиликка
асосан судда даъвогар ва
жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга;
-
бешинчидан,
корхона мустақил баланс ѐки сметага эга бўлиб, ишлаб
чиқариш ва маҳсулот савдоси харажатларини ҳисобга олиб боради ҳамда
давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоботларни
тақдим этади;
-
олтинчидан,
корхона ўз номига эга бўлиб, унда корхонанинг
ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз аксини топади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолияти - янги маҳсулотни
ишлаб чиқаришга тайѐрлаш ва ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда
намоѐн бўлади. Қайта ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият - ишчи кучини
ѐллаш, кадрлар тайѐрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш
воситаларини янгилаш ва кенгайтириш жараѐнларида акс этади. Муомала
соҳасидаги фаолият эса ишлаб чиқаришнинг моддий-техника таъминотини
ташкиллаштириш, маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш ва фойдаланилган
ишлаб чиқариш воситаларининг даромад шаклида қайтиб келишида кўзга
кўринади.
Корхоналарни ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида тадқиқ этишда уни
ташкил қилувчи иккита таркибий қисм - тизимнинг ўзи(корхона) ва ушбу
тизим фаолият юритувчи ташқи муҳитни кўриб чиқиш лозим.
Корхонанинг
ички муҳити ишлаб чиқариш воситалари, пул маблағлари, ахборотлар ва
инсон ресурсларидан ташкил топади. Ички муҳитнинг ўзаро алоқалари
натижасида тайѐр маҳсулот пайдо бўлади, ишлар бажарилади ва хизмат
кўрсатилади, яъни тўғри йўлга қўйилган ишлаб чиқариш ва меҳнатга ҳақ
тўлаш фаолияти юзага келади. Корхоналарнинг ташқи мухит билан алоқаси
уларнинг ташқи тизимга чиқишида рўй бериб (ресурсларни жалб қилиш,
уларнинг қийматини аниқлаш, хом ашѐ, материал ва ѐқилғининг ўз вақтида
етказиб турилиши ва ҳоказо), ташқи муҳитга ишлаб чиқарилган товар ва
хизматлар оқими ѐрдамида таъсир кўрсатиш жараѐнида намоѐн бўлади.
Корхоналар фаолияти самарадорлигини аниқлаб берувчи ташқи муҳит – бу,
биринчи ўринда маҳсулот истеъмолчилари, хом ашѐ ва бошқа материал
етказиб берувчилар, шунингдек давлат органлари ҳамда корхонага яқин
жойда яшовчи аҳоли ҳисобланади.
Бозор муносабатлари шароитида корхоналар фаолиятининг асосий
йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
-
бозор ва унинг ривожланиш истиқболларини комплекс равишда
ўрганиш ѐрдамида, харидорларнинг маҳсулот ва хизмат турларига мавжуд ва
юзага келиши мумкин бўлган талабларини аниқлаш;
-
маҳсулотнинг янги моделлари ва намуналарини яратиш бўйича илмий-
тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш;
-
харидорлар талабларига мос келувчи товарларни ишлаб чиқариш;
-
ишлаб чиқаришни
режалаштириш, дастурлаш, мувофиқлаштириш ва
молиялаштириш;
-
маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш тизимини ташкил қилиш ва уни
мукаммаллаштириш;
-
корхонанинг барча фаолиятини, жумладан, ишлаб чиқариш, сотиш,
реклама, техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказоларни бошқариш.
Корхоналарнинг энг муҳим хусусиятлари уларнинг қайси тармоққа
қарашлилиги; ҳажми; ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларини қамраб
олганлиги; ихтисослаштириш даражаси ва бир турдаги маҳсулотларни ишлаб
чиқариш миқѐси;ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш усули ҳамда уни
механизациялаш ва
автоматлаштириш; ташкилий-ҳуқуқий шаклларини
прогнозлаштиришга боғлиқ бўлади.
Қайси тармоққа қарашлилигига кўра
корхоналар ишлаб чиқариш ва
ноишлаб чиқариш (машинасозлик, кўмир қазиб чиқариш, суғурта ва ҳоказо)
соҳаларига мансуб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: