7.3Эритроцит сақловчи компонент қонни қуйиш самарадорлигини мезони. Трансфузия тераписияда эритроцитни сақловчи таркибий қисмли қонни самаралиги ҳар бир қон қуйишда амалий жихатдан бахоланиши керак. Бунда мезон сифатида клиник маьлумотлар, кислородни транспортирофкаси, гемоглобин даражасини ва циркуляцияловчи қон ҳажмини миқдорий кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. Давом этувчи фаол қон кетишни йўқлигида, 250 мл эритроцитар массани самарали қуйишдан бир соат ўтгандан кейин циркуляцияланувчи қон ҳажмини ошиши яна шу катталикка олиб келади. Аммо 24 соатдан кейин циркуляцияланувчи қон ҳажми олдинги даражага қайтади. Қонни транфузиядан олдинги ҳажмини нисбатан секин кайтиши сурункали буйрак етишмовчилиги, турли генездаги гепотомегалияли, сурункали анемия ва суст юрак етишмовчиликги бор беморларда кузатилади. Трансфузиядан кейин қуйида кутилган гемоглобинни ўсиши ўзини намоён қилувчи спленамегалия, давомий қон кетишида, иммунологиц мос келмасликда ва узоқ давом этувчи гипертермияда кузатилади.
Эритроцитлар билан трансфузион ўрнини босувчи терапияни ўтказишда самарадорлик ёки самарасизлик сабаблари қайта тахлил қилиниши керак. Шу нарса маълумки соғлом кишиларда эритроцитларни меьёрий кунлик маҳсулоти тана массасини таxминан 0.25 мл/кг ташкил қилади. Шу билан биргаликда миелодепрессияли кишиларга гемоглобин даражасини бир xилда сақлаш учун хафтада бир икки маротаба эритроцитар массани 200-250 мл қуйиш етарли ҳисобланади.
Эритроцитларни сақловчи трансфузия муҳитли суюқликлар қуйишда шифокор қуйидагиларга эьтибор бериши лозим; хомиладор аёлларда жуда кам холатларда гемотрансфузия инфекцияларини (ОИТС, гепатит, цитомегалавирусли) юқтириш имкони туғилади.
Юқорида айтиб ўтилганларидан ташқари жуда кўп трансфузияни амалга ошириш холатларида ички секреция безлари кучайиши сурункали дессиминирланган томир ичи лаҳталанишлари, хуружланиши, айниқса ўсма касалликларида, сурункали буйрак етишмовчилигида, аллосенсибилизацияланишга сабаб бўлади.
7.4.Қоннинг эритроцитлар тутувчи таркибий қисмларини педиатрияда қайта қўйиш асослари. Қоннинг эритроцит тутувчи таркибий қисмларини қуйиш педиатрияда фарқланмайди, катта одамларники билан бир xил фақат янги туғилган чақалоқлардан ташқари. Янги туғилган чақалоқлар фақатгина катталардан эмас, ёш болалардан хам қуйидаги белгилари билан фарқ қилади:
- тўқималарини гиповолемияга юқори сезувчанлиги,аноксиялар ва гипотермия холати.
- Қоннинг асосий формулалари: АҚҲ- 85 мл/кг ; гематокрит 45-60%; эритроцитлар миқдори 4.0 - 5.6x1012 литр; физиологик ҳусусиятларининг кўрсаткичларини ошиши
- Фетал гемоглобин кўрсаткичи (60-80%) кислородга бўлган талабни оширади ва тўқималарга беришни камайтиради.
Бир канча плазмали факторлар қон ивишини физиологик сабаблари туғилган вақтида паст даражада туради (II, VII, X), шунда бошқа омиллардек (I, V, VIII, XIII) тромбоцит даражаси, катта одамларникидек кўрсаткичда бўлади.
Шуни айтиш керакки ёш болалар учун иммуносупрессия xарактерли.
Қон қайта қуйиш муолажаси янги туғилган болаларда гематокрит кўрсаткичини 40% да ушлаб туриш оператив даволашда болалардаги оғир юрак ўпка паталогиялари; юрак ўпка патологиясида гематокрит кўрсаткич 30% дан юқори бўлиши керак, енгил жаррохлик операцияларида ёш болаларда гематокрит 25% дан кам бўлмаслиги керак.
Тўрт ойлик болалар учун қон трансфузияси операция олди анемиясида (гемоглобин 130 гр/л дан кам) ва операция вақтида қон йўқотишда 15% АҚҲ операциядан кейин гемоглобин 80гр/л дан камроқ ва клиник xарактерли анемик синдромда. Бундан ташқари қонни эритроцит тутувчи таркибий қисмлари кўрсатилган кучли қон кетишида, кўп миқдорда тузли эритмалар қўйишда ёки коллоидлар ва давомий гиповолемия пайдо бўлганда қуйилади.
Қон қайта қуйишда оғир ўпка касалликларида гемоглобин миқдори 110 гр/л бўлганда суньий вентиляция талаб қилинади. Сурункали анемияда қон қуйиш гемоглобин миқдори 80 гр/л , патологик терапияда ёки гемоглобин миқдори 80 гр/л ва клиник анемия пайдо бўлишида хам шундай миқдорда бўлади.
Чақалоқларда трансфузия ўтказишни физиологик фарқлари:
- Хамма трансфузиялар кўриб чиқилади, гипотермияга юқори сезувчанлиги, қоннинг ионли таркиби, кислота ишкор мувозанатидаги тебранишҳисобга олинади. Шунинг учун трансфузия чақалоқларда каттик назорат остида ўтказилиши керак.
- Эритроцитлар қайта қуйиш тезлиги 2-5 мг/кг тана массаси 1 соатда гемодинамика ва нафас олиш кўрсаткичлари назорат остида;
- Тез трансфузия қилишда эритроцитсақловчи мухитни иситиш (0.5мл/кг тана массаси минут ичида). Базида иситиш қийин кечади ва гипатермияга сабаб бўлади, сабаби совуқэритроцитар массани қуйганлиги.
- Кучли қон кетишда АҚҲдифицити 15% дан ошганда эритроцитларни тутувчи таркибий қисмларни қуйишда гиповолемияни олдини олиш учун 5% ли албумин эритмасини вазнига нисбатан 20 мл/кг қуйиш керак.
- Донор эритроцитларини қуйишда консервациялаш учун антикоагулянтларнинг типи катта аҳамиятга эга. Чақолоқнинг етишмаган жигари цитратни жуда суст метобилизациялайди. Цитрат интоксикациялари, алкоголизм оқибатида пайдо бўлади, бунда плазмада карбонатлар консентрацияси ошиб кетади. Қондаги яxши консервант бўлиб гепарин ҳисобланади, айниқса чала туғилган чақалоқларда ва янги туғилганларда.
- Донор таркибий қисмларига келганда билиш керакки она донор плазмасида бола учун она янги туғилган чақалоқлар эритроцитларига карши она плазмасида аллоиммун антитела бор.Ота эритроцитларида эса янги туғлиган чақалоқлар қонида антигенга қаршиантитела бўлиши мумкин.Она қонидан йўлдош орқали ўтади.
- Хомиладорлик даврида ёки чала туғилган чақалоқларга, радиация усулида лейкоцитлардан тозаланганэритроцитар массасини манфий цитомегавирусли қуйиш мумкин.
- Чақалоқларга эритроцитар ва тромбоцитар моддаларни қўйиш учун:
- Қон гуруҳини АВО тизимда аниқлаш - АВО тест синови фақат эритроцитреципиент билан олиб борилади
- Болаларда анти-А ва анти-В реагентларида агглютинин аниқлашлари қуйидаги жадвалда 4ойгача бўлган болаларда қон ва эритроцитар моддаларни АВО - система бўйича қуйиш келтирилган. Агар янги туғилган болаларда қон гуруҳини АВО -системаси бўйича аниқлаш қийинчилик туғдирса, онаси 0(I) гуруҳли қон зардобини қуйиш мумкин. Онаси бўлмаган ҳолатларда 0(I) гуруҳли эритроцитар моддани қуйиш мумкин.
- Чақалоқларда резус гуруҳи аниқлаш. D-антителали гемолитик касалларга фақат резус манфий қон қуйиш мумкин. Агар патоген антителалар анти-D бўлмаса резус мусбат қонни қуйиш мумкин.
- Иммун антителаларни излаш ва индивидлик синамаси ҳам чақалоқ зардоби билан, ҳам унинг онаси билан ўтказилади. Агар чақалоқларда қон олиб текширишни имкони бўлмаса (ривожланмаган чақалоқларда) синама она қон зардоби билан олиб борилади.
Хомиладорликда фақат эритроцитар массани ёки концервацияланган 0(I) донорнинг тўлиқ қонини она зардоби билан мос келгандагина қуйиш мумкин.
4-жадвал. АВО - тезликда қон маҳсулотларини 4-ойгача бўлган болаларга қўйиш тартиби