E. M. Colocassides College of Tourism & Hotel Management, Doctor of Science in


Ёшларни эстетик тарбиялашда Бухоро фольклор



Download 32,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/402
Sana30.04.2022
Hajmi32,47 Mb.
#595351
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   402
Bog'liq
Science and Education Volume 2 Issue 12 (2)

Ёшларни эстетик тарбиялашда Бухоро фольклор 
қўшиқларини ўрни 
Миршод Дилшодович Дилмуротов 
Бухоро давлат университети 
 
Аннотация: 
Ушбу мақолада ўқувчиларни инсонпарварлик, Ватанга 
муҳаббат, билим ва маърифатга интилиш руҳида тарбиялаш, урф-одатлар, 
анъаналарни қадрлашга ундовчи омил бўлиб, улар мусиқа таълимини 
замонавий талаблар асосида ташкил қилиш ва шу билан биргаликда 
ўқувчиларни эстетик тарбиялаш тўғрисида фикр юритилган. 
Таянч сўзлар: 
маънавий-ахлоқий, фольклор, мусиқий мерос, маданият. 
 
The role of Bukhara folk songs in the aesthetic education of 
youth 
Mirshod Dilshodovich Dilmurotov 
Bukhara State University 
 
Abstract: 
This article focuses on educating students in the spirit of humanity, 
love for the Fatherland, the pursuit of knowledge and enlightenment, respect for 
customs and traditions, the organization of music education in accordance with 
modern requirements, as well as the aesthetic education of students. 
Keywords: 
spiritual and moral, folklore, musical heritage, culture. 
Ёшларга эстетик таълим-тарбия беришда маънавий меросимизнинг 
таркибий қисми бўлган мусиқий фольклор етакчи ўрин эгаллайди. Таълим 
жараёнида мусиқий меросдан фойдаланиш натижасида ўқувчиларни мураккаб 
ўқув юкламасидан халос этиш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, эстетик 
дидини ривожлантириш учун имконият вужудга келади. Бу каби вазифаларни 
амалга оширишда Бухоро мусиқа фольклорининг ритми, ўқувчига тез таъсир 
қилиши алоҳида аҳамиятга молик. Бухоро мусиқа фольклори ўзининг этник 
хусусиятлари ва услуби билан бошқа воҳа фольклоридан кескин фарқ қилади. 
Юқоридагиларга кўра, Бухоро мусиқа фольклори воситасида ўқувчиларни 
эстетик тарбиялашнинг педагогик асосларини ўрганиш муҳим аҳамиятга 
эгадир. 
Ўзбек халқ мусиқаси, жумладан Бухоро мусиқа фольклори ҳар бир 
шахснинг маънавий камолотини шакллантиришда, интеллектуал салоҳиятини 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
774


ривожлантиришда, қалб ва виждонини барқарорлаштиришда, эзгу орзу 
ниятларини амалга оширишда, баркамол инсонни вояга етказишда муҳим 
аҳамият касб этиши билан бирга ўзининг тили, оҳанги, урф-одатлари
қадриятларини тараннум этади. Бухоро мусиқа фольклори мазмунида эзгулик 
ғояларига ҳурмат-эҳтиром, соғлом турмуш тарзи, меҳр-оқибат, ўз ери, тарихи, 
маданияти билан мағрурланиш, мустаҳкам имон-эътиқод, кучли орият, пок 
виждон, ҳалол меҳнат, яхшилик, садоқатли бўлиш каби инсоний 
фазилатларнинг маъно-моҳияти ифодаланган. Демак, Бухоро мусиқа фольклори 
ўзбек мусиқа маънавиятининг ажралмас қисми сифатида жамият маънавиятини 
юксалтиришда ўқувчиларни эстетик тарбиялашда муҳим ўрин тутади. 
Ёшларнинг маънавий соғломлик даражаси, жисмоний етуклиги, жамият 
тараққиётида ғоят муҳимдир. Ушбу фикрлар Абу Наср Форобий, Абу Райҳон 
Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Алишер Навоий ва бошқа 
мутафаккирлар асарларида алоҳида таъкидланади. 
Бу йўналишда фалсафа, педагогика, тиббиёт, адабиёт, тарих, миллий 
истиқлол ғояси ва маънавият асослари, маданиятшунослик каби фанлар бўйича 
тадқиқотчи олимлар илмий ишлар олиб борганлар. Бинобарин, файласуф 
олимлардан И.Мўминов, Ж.Туленов, С.Шермуҳамедов, Э.Юсупов, З.Ғофуров, 
Х.Шайхова, М.Холматова, С.Отамуродов, М.Имомназаровларнинг асарларида 
инсон маънавиятини такомиллаштириш, комил инсонни шакллантириш ва 
тарбиялаш масалалари илмий-назарий жиҳатдан ёритиб берилган. Айниқса, 
таълим-тарбияни амалга ошириш, хусусан, ёш авлодга Шарқона миллий урф-
одатларни сингдириш, уларни эстетик тарбиялаш муаммолари бир қатор 
педагог олимлар томонидан ўрганилган. Жумладан, И.Киргизов, Р.Маматқулов, 
И.Нисанов, Б.Кароматова, Д.Джамалова, Ф.Халилов ва бошқа кўплаб педагог 
олимлар мусиқа дарсларида ўқувчи-ёшларга ахлоқий-эстетик тарбия бериш 
муаммолари юзасидан изланишлар олиб боришган. 
Миллий мусиқанинг энг оммалашган тури фольклор қўшиқларидир. 
Фольклор қўшиқларида воқеа–ҳодисалар шахснинг ботиний кечинмалари ўз 
аксини топади ва бу ҳолат жамоанинг ҳис туйғулари билан уйғунлашган ҳолда 
ифодаланади. Шу боисдан ҳам фольклор қўшиқлари ўқувчи–ёшларни эстетик 
тарбиялашда муҳим манба ҳисобланади.
 
Педагогикада эстетик тарбия бериш муаммоси XX асрнинг 50–60 
йилларидан бошлаб ривожлана бошлаган. “Эстетик тарбиялаш”, “эстетик 
тарбия”, тушунчалари амалга оширилган тадқиқотларда кенг таҳлил қилинган. 
Илмий манбаларда таъкидланишича, шахсни камол топтириш, унинг ҳис-
туйғулари, 
дунёқараши, 
маънавияти, 
маданиятлилик 
даражасини 
ривожлантиришда санъат ва адабиётнинг ўз ўрни ҳамда мавқеи бор. 
Ўқувчиларни эстетик тарбиялашда мусиқанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
December 2021 / Volume 2 Issue 12
www.openscience.uz
775


зарур. Педагог ва психолог олимларнинг илмий тадқиқотларида қўшиқ ва 
мусиқанинг шахсни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти муҳимлиги кўплаб 
далиллар асосида кўрсатиб берилган. 
Ушбу мақолада ворисийлик тамойилига таянган ҳолда амалга оширишни 
назарда тутдик. Ворислик-тарихий тараққиёт жараёнида янгилик билан эскилик 
ўртасида юзага келадиган зарурий алоқа, боғланиш усулидир. 
Шундай экан, ўқувчиларни эстетик тарбиялашда уларнинг ахлоқий 
сифатларига ҳам эътибор берилади. Зеро, эстетик тарбия ақл билан ҳиссиётни 
уйғунлаштиришдан иборатдир. 
“Эстетика” кенг маънога эга бўлиб, шахсни табиат ва жамиятдаги 
гўзалликларни идеал нуқтаи назардан идрок этишга ўргатади. Эстетика шахс 
эстетик онги, муносабатлари ва эстетик фаолиятининг вужудга келиши ҳамда 
такомиллашувидан иборат бўлган узлуксиз жараёндир. Бу жараён шахснинг ёш 
хусусиятлари ва ижтимоий омиллар билан белгиланадиган турли босқичлар 
ҳамда даражаларга эга.
Эстетик тарбия шахснинг жамият эстетик маданиятини эгаллаб олишга 
боғлиқ бўлиб, турли педагогик воситалар, шакллар ва йўллар ёрдамида амалга 
оширилади. Жамият ва айрим шахснинг эстетик маданияти тушунчалари 
мавжуд. Жамиятнинг эстетик маданияти деганда. инсоният бутун 
ривожланиши тарихи жараёнида тўплаган моддий ва маънавий қадриятлари 
мажмуи тушунилади. 
Ўқувчилар эстетик маданият даражасига ўзларини ўраб турган теварак-
атрофдаги нарса, ҳодисалар, кийимлар, ўйинчоқлар, оила аъзоларининг ўзаро 
самимий муносабатлари ёрдамида ҳамда қўшиқ, мусиқа тинглаш орқали 
эришадилар. Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчилар қўшиқ айтиш, 
ижрочилик, мусиқа асбобларини чалиш каби кўникмаларга эга бўладилар. 
Бундай вазиятларда ўқувчилар мусиқа асбоблари ҳамда атроф- муҳитдаги 
кишиларга тўғри муомалада бўлиш мақсадида, ўзлари эгаллаган эстетик 
маданият даражасини намойиш қиладилар. Буюк аллома Форобий мусиқа 
асарларининг инсон вужуди, руҳияти, умуман, маънавияти билан чамбарчас 
боғлиқ эканлиги, мусиқа инсон кайфиятини ўзгартиришдан ташқари, унинг 
маънавий қиёфасига таъсир этишини эстетик жиҳатдан асослаб берган. Умумий 
ўрта таълим мактаб ўқувчиларини аниқ мақсадга йўналтирилган синфдан ва 
мактабдан ташқари тадбирлар орқали эстетик тарбиялашда Бухоро мусиқа 
фольклори муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Download 32,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish