6. Хаёл шакллари тўғрисида тушунча
Хаёлнинг асосий шакли хаёлот ёки фантазия деб номланади, лекин чет эл психологиясида хаёлнинг синоними сифатида қўлланилади. Фантазия инсон онгида инъикос этила бошлаганда эътиборан борлиқнинг қиёфасини ўзгартиришга йўналган бўлади, воқеликнинг унсурларини ўрин алмаштириш хусусиятига ҳам эгадир. Шунингдек, фантазия инсоният дунёси учун маълум бўлган омилларга нисбатан янги нуқтаи назар топишга ва шу йўсинда ёндашишга имкон беради ҳамда бадиий, илмий билиш қадриятларни ўзида мужассамлаштиради.
Одатда боланинг асосий фаолияти ўйинга айлана борган сари боғча ва кичик мактаб ёши даврида жадал ривожланиши билан тавсифланади. Маълумки, таъкидланган ёш давридаги болалар учун фантазия образлари уларнинг ўйин фаолияти учун дастур тариқасида вужудга келади: а) бола ўзини космонавт сифатида ҳис қилади; б) конструктор ролини бажаради; в) ўзини персонаж хулқ-атвори билан таққослайди; г) ролли, сюжетли ўйинларда муайян ролларга киришади ва ҳоказо.
Хаёлнинг ўзи фаолиятнинг ҳар хил турларида таркиб топади, уни амалга ошириш ва уюштириш учун алоҳида аҳамият касб этади. Боланинг хаёли ташқи таянчларга (ўйинчоқларга) асосланувчи фаолиятдан сўзлар билан содда ҳамда бадиий ижодиётни амалга оширишга шароит туғдирадиган ички фаолиятга ўсиб ўтади. Унинг хаёли нутқни эгаллаш муносабати билан шахслараро муомала ҳам тараққий этади. Нутқ фаолиятининг юксак кўрсаткичи кўрмаган, эшитмаган нарса ва ҳодисаларни тасаввур қилиш имконини яратади. Худди шу боис болалар чўплардан от образларини, стулдан ҳаракатланувчи техникани яратиш имконига эга бўлади. Шунинг учун фантазия ижтимоий тажрибани бири сифатида гавдаланади. Бадиий фантазия образлари (Билмасвойнинг саргузаштлари, Сариқ девни миниб, Буратино, Нўхат полвон, қорқиз, қорбобо, Жодугар кампир ва ҳоказолар) ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва билишнинг воситаси эканлиги психолог тадқиқотчилар томонидан далиллаб берилган. Вояга етган одамлар эса атроф-муҳитни ва шахслараро муносабатларни фаол ижодий изланишлари туфайли ўзгартиради.
Орзу хаёл шаклларидан бири ҳисобланиб, шахснинг ўзи учун энг ёқимли истиқбол образларини хаёлида (тасаввурида) яратишда гавдаланади. Орзу инсоннинг эҳтиёжлари, хоҳиш-истаклари, интилишлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, уни келажакда фаолиятни амалга оширишга ундайди.
Шахснинг ижодий фаолияти моҳиятида фантазия иштирок этмасдан иложи йўқ, чунки ҳамиша ҳам унинг амалий хатти-ҳаракатларида хаёл жараёнлари рўёбга чиқавермайди. Аксарият ҳолларда хаёл жараёнлари шахс амалга оширишни истайдиган образлар шаклида мужассамлашади ҳамда ички фаолият тусига айланади. Келажакка шахсни ундовчи, унинг хоҳиш-тилакларини акс эттирувчи образлар мажмуаси орзу дейилади. Орзу-шахснинг атроф-муҳитни, ижтимоий воқеликни ўзгартиришга, ўрин алмаштиришга йўналтирилган ижодий кучлари, илҳомлари ва интилишларини турмушга татбиқ этишнинг асосий шартларидан биридир. Шу билан бирга орзу шахсий ва ижтимоий ҳаётни илмий фараз қилишнинг унсурларидан ҳисобланади. Мамлакатимизда тараққиётни олдиндан кўра билиш, мақсад кўзлаш, келажаги буюк давлат ғоялари, миллий истиқлол мафкураси ва миллий истиқлол ғояси ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун орзу батамом тугалланиши маълум бир сабабларга кўра муваққат кечиктирилган фаолиятга ундовчи мотив (сабаб) тариқасида юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон қўли билан бунёд этилган нарса ўзининг ижтимоий- тарихий моҳияти жиҳатидан моддийлаштирилган, татбиқий хусусиятли шахснинг орзусидир. Ана шу нарсаларга нисбатан ўта зарур эҳтиёж ҳис қилган аждодларимизнинг орзулари яққол кўринишда гавдаланганлигини шоҳиди бўламиз: 1) учар гиламлар; 2)ойнаи жаҳон; 3) электр чироғи; 4) ўзи юрар аравалар; 5) лип этиб чиқиш (лифт); 6) даштга сув чиқариш ва ҳоказолар.
Бадиий ва илмий ижодида фантазиянинг ўрни тўғрисида муайян даражада ишлар қилган, чунки санъат ва адабиёт ижодий фаолиятининг зарурий унсури сифатида хизмати баҳоланган. Маълумки, рассом ҳамда ёзувчининг ижодий фаолиятида иштирок этувчи хаёл образларининг муҳим хусусиятлари-бу унинг эмоционал кечинмалар ҳис-туйғулар билан мужассамлашгандир. Ҳозирги даврда: 1) бадиий ижодиёт 2) бадиий таржима; 3) илмий ижодиёт психологияси; 4) адабий қобилият ва истеъдод психологияси сингари махсус совғалар хаёл турлари, жараёнлари, шакллари кабиларга асосланган ҳолда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Мустақил мамлакатимизнинг ёшлари (фуқаролари) янгиликлар яратиш ва кашфиётлар амалга ошириш, ўзлари ёқтирган ишлар, муқаддас ижтимоий хаёл йўллари, ватанга муҳаббат, ифтихор, садоқат, содиқ дўстлик, қаҳрамонлик, иймон-эътиқод, бахт –толе тўғрисида узлуксиз равишда орзу қиладилар. Шахс томонидан тасаввур этилаётган орзулар ҳақиқатдан ҳам гўзал, эзгу ниятли, порлоқ келажакка қаратилган бўлса, улар инсон хислатига айланади.
Семинар машғулоти учун мавзулар
Хаёл тўғрисида умумий тушунча
Хаёл турларининг психологик тавсифи
Хаёлнинг хусусиятлари юзасидан мулоҳазалар
Хаёлнинг психологик хусусиятлари
Хаёлнинг физиологик асослари
Хаёл шаклларининг психологик талқини
Хаёлнинг ривожланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |