Нутқ психологик категория сифатида.
Нутқнинг физиологик асослари.
Нутқ турларининг психологик тавсифи.
Нутқнинг ривожланиши ҳақида мулоҳазалар.
Адабиётлар
Вўготский Л.С. Собрн. соч.-Т.3-М., 1983.
Вўготский Л.С. Собрн. соч.-Т.2-М., 1982.
Жинкин Н.Н. Психологические основў развития речи.-М., 1966.
Леонтьев А.Н. Избраннўе психологические произведения. –Т.1.-М., 1983.
Лурия А.Р. Язўк и сознание.-М., 1979.
Основў теории речевой деятельности.-М., 1974.
Рубинштейн С.Л. Основў обҳей психологии. -М., 1989.- С. 10-60.
ғозиев Э.ғ. Умумий психология.-Т.: “Университет”, 2002.
ХVII. БОБ
ХАёЛ 1. Хаёл тўғрисида умумий тушунча
Психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидан бири ҳисобланиб, у инсонининг ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. Агарда хаёлни генетик жиҳатидан келиб чиқиши таҳлил қилинадиган бўлса, у албатта инсоннинг меҳнати маҳсулини образлар, тимсоллар ёрдами билан акс эттирмасдан туриб, бевосита фаолиятга киришиш мумкин эмас, чунки фикри мулоҳазаларни тасаввур қилиш туфайли яққол тафаккурнинг предметига узатилади. Худди шу боисдан хаёл ёрдами билан инсон томонидан кутилаётган натижа, яъни кутилмаган тасаввур образлари яратилади, гўёки бу жараёнда ижодий фаолиятнинг модели ишлаб чиқилади, фантастик тимсоллар тизими янгиликларнинг мутлақ таркиблари билан бойиб боради, ички фаоллик эса унинг механизмига айланади. Одамнинг ҳар қандай изланишли, меҳнат ва ижодий фаолиятлари хаёлий жараёнларни ўз ичига қамраб олади, кашфиётнинг дастлабки образлари, таркиблари аниқ воқеликдан узоқ бўлишидан қатъи назар тараққиёт (ривожланиш), турткиси вазифасини бажаради. Одатда хаёл инсон фаолиятининг зарурий таркиби, муҳим шарти сифатида унинг турлари атамаси номлари билан ифодаланади, чунончи бадиий, адабий, илмий изланишли, мусиқавий, лойиҳавий, конструкторлик. эвристик (фикрий топқирлик), ижодий фаолият кабилар. Шахс томонидан бажарилиши, амалга оширилиши лозим бўлган ҳар қандай фаолиятнинг маҳсули олдиндан тасаввур қилиниши, яхлит тимсол шаклда кўз ўнгига келтирилиши шарт.
Жаҳон психологиясида хаёл инсоннинг ижодий фаолиятнинг таркибий қисми сифатида талқин қилинади, у тизимий хусусиятли хатти-ҳаракатнинг оралиқ ва якуний маҳсуллари орқали акс этади, муаммоли вазиятда ноаниқлик, номаълумлик аломатлари вужудга келса, у ҳолда фаолият режасини қайта кўриб чиқишни таъминлайди. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳеч қачон хаёл ижодий фаолият дастурининг яратувчиси сифатида намоён бўлмайди, балки унинг айрим ўринларини тўлдиришнинг ва алмаштиришнинг тимсолларини яратади, холос.
Хаёлнинг билиш жараёни сифатидаги асосий вазифаси шундан иборатки, у амалий фаолият бошланмасдан туриб, унинг маҳсулини олдиндан тасаввур қилиш ва уларнинг тимсоллар тариқасида вужудга келтиришдан иборатдир. Инсон шахсий фаолиятида айрим қийинчиликлар вужудга келса, уларни бартараф қилиш учун одам ўйланади, фикрий образларни яратади, уларга янги қўшимчалар киритади, хуллас маҳсулотнинг сифатли чиқишини, унинг буюм тариқасида намоён бўлишини хаёл узлуксиз равишда таъминлаб туради. Айтайлик, инсон стул ясамоқчи бўлса, у энг аввал унга оид қисмларни тайёрлайди, шахс хаёлан унинг сифатига эътибор беради, кейин уларни яхлитлайди, ўзаро бирлаштиради ҳамда буюм шаклида гавдалантиради. Бинобарин, хаёл ишнинг ҳар бир босқичида бевосита иштирок қилади, йўл-йўлакай кўрсатмалар, қўшимчалар киритиб боради.
Хаёл билиш жараёнлари билан узвий алоқада ҳукм суради, уларни акс эттириш имкониятининг тўлароқ рўёбга чиқишига ёрдам беради. Айниқса, у тафаккур билан бевосита алоқада бўлади, худди шу боисдан уларнинг ҳар иккаласи ҳам башорат қилиш, олдиндан пайқаш, сезиш, истиқбол режасини тузиш имкониятига эга. Шунинг учун улар ўртасида бир қатор ўхшашликлар ва айрим фарқлар мавжуддир. Бу ҳолат қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) хаёл тафаккур сингари муаммоли вазиятда, масала ва топшириқлар ечиш жараёнида туғилади; 2) янги ечим, усул, восита қидиришда ва уларни саралашда умумийлик мавжуд; 3) хаёлнинг ҳам, тафаккурнинг ҳам пайдо бўлиши шахснинг эҳтиёжларига бевосита боғлиқ; 4) эҳтиёжларни қондиришнинг дастлаб хаёлий образлари яратилади, унинг натижасида вазиятни ёрқин тасаввур қилиш имкони туғилади; 5) хаёлда олдиндан акс эттириш жонли тасаввурлар тарзида, яққол тимсоллар шаклида вужудга келса, тафаккурда улар умумлашмалар, тушунчалар билвоситалик хусусияти орқали рўёбга чиқади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муаммоли вазиятда ақл фаолияти натижалари онг назоратидаги образлар, тасаввурлар ҳамда тушунчалар тизимида ифодаланади. Образлар ва тасвирлар танлаш (саралаш) хаёлнинг функцияси орқали тушунчалар ва уларнинг янгилик аломатлари эса тафаккур ёрдамида рўёбга чиқади. Тасаввурлар билан тушунчаларнинг ўзаро уйғунлашуви иккита ижодий хусусиятли билиш жараёнларининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятида бир даврнинг ўзида қатнашишни бирдиради. Фаолиятнинг таркибий қисмлари уларнинг қандай амалга оширилиши тўғрисидаги яққол образларни узвий боғланиб кетган фикрий мулоҳазаларнинг қўшилиши туфайли ҳаракатчанлик имкониятига эга бўлади.
Хаёл жараёни тафаккурдан фарқли ўлароқ муаммоли вазиятнинг маълумотлари қанчалик ноаниқ бўлса, шунчалик таъсавур образлари яралиши учун қулай имконият туғилади, унинг механизмлари тезкорликда ишга тушади. Масалан, ёзувчининг хаёли асар қаҳрамонларининг тақдири билан узвий боғлиқ бўлиб, конструктор, муҳандис, меъмор каби мутахассисларга қараганда ниҳоят даражада катта ноаниқликларга эга, воқеликдан тубдан узоқ фантазия оламида образлар, чизғилар, бадиий тўқималар яратади. Маълумки, аниқ дунёвий фанларнинг қонуниятларига қараганда инсоннинг психикаси, унинг хатти-ҳаракатлари қонуниятлари мураккаб ва етарли даражада маълумотларга эга эмас. Худди шу боисдан бош мия катта ярим шарлари функциясининг қарийб учдан бир қисмини илмий далиллар асосида тушунтириб бера олишимиз мумкин, холос.
Муаммоли вазият ўзининг хусусиятига кўра бир даврнинг ўзида ҳам хаёлнинг, ҳам тафаккурнинг иштирок этишини тақозо қилади. Агарда муаммонинг ечими, масаланинг шарти аниқ бўлса, бу ҳолда тафаккурнинг иштироки устуворлик қилади, мабодо номаълумликларнинг миқдори кўпайиб кетса, у тақдирда хаёл ёки фантазия етакчи роль ўйнай бошлайди. Муаммо ечимининг турли усуллари, уларнинг инвариантлари, муайян қонунлари, қоидалари таърифлари мавжуд бўлган тақдирда фаолият тафаккур ёрдами билан амалга оширилади.
Хаёлнинг энг аҳамиятли томони шундан иборатки, у тафаккур предметига тааллуқли ҳолатлардаги етишмовчиликда ҳам у ёки бу йўл билан муаммоли вазиятдан енгилроқ чиқиб кетишга муҳим замин ҳозирлайди. Инсонда мавжуд нарсаларнинг ички тузилиши, унинг ривожланиши, ўзгариши тўғрисидаги маълумотларнинг етишмаслиги туфайли шахс хаёлга ва фантазияга мурожаат қилади. Биосфера ва неосферада инсоният учун номаълум ўрганилмаган соҳалар мавжуд экан, демакки, хаёл узлуксиз равишда ўз функциясини бажараверади, шунинг учун хаёлнинг қайси тури ҳукм сураётганлигидан қатъи назар у ижобий ҳодиса сифатида баҳоланиши лозим. Чунки, хаёл инсоннинг ақлий зўр беришда, стресс, аффект ҳолатларида асаб тизимининг танглигидан халос этиб, тана аъзолари функциясини тиклайди, ишчанлик қобилятини барқарорлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |