Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet266/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   493
Bog'liq
fizi

11 МУСКУЛ ҚИСҚАРИШИ
Умуртқали ҳайвонлар ва одамда уч турли мускул бор: кавак орган деворига кирадиган силлиқ мускуллар, юракнинг кўндаланг тарғил мускуллари ва скелетнинг кўндаланг тарғил мускуллари. Буларнинг ҳаммаси тузилиш ва физиологик хоссалари жиҳатидан фарқ қилади.
Юрак мускулларининг функцияси «Қон айланиш» бобида кўздан кечирилган эди, шу сабабли бу ерда скелет мускуллари билан силлиқ мускулларнинг функциялари ва хоссаларини кўздан кечириш билан кифояланамиз.
СКЕЛЕТ МУСҚУЛЛАРИ
Скелет мускулларининг тузилиши
Скелетнинг жўндаланг тарғил мускуллари узунлиги бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача ва диаметри 10 мк дан 100 мк гача борадиган толалардан тузилган. Ҳар бир мускул толаси симпластик кўп ядроли структура, яъни ҳужайралар чегараси билинмайдиган тузилма ҳисобланади (138-расм). Тола юзаси микроскопда структурасиз бўлиб кўринадиган тиниқ парда — сарколемма билан ҳопланган. Толалар ичидаги протоплазма саркоплазмадан иборат, унда қискарувчи иплар—миофибриллалар, шунингдек ҳужайра ичидаги киритмалар — саркосомалар ва митохондриялар бор, оксидланиш процесси ва бошқа баъзи ферментатив процесслар шу киритмаларда рўй беради.
Умуртқали кўп ҳайвонларнинг скелет мускуллари икки хил — қизил ва оқ толали бўлади. Қизил мускулларнинг толалари миоглобинли протоплазмага бой; уларда миофибриллалар бир қадар кам. Оқ мускулларнинг толалари, аксинча, миофибриллалари кўпроқ, озгина бўлган протоплазмасида миоглобин камроқ. Қизил мускулларга қуённинг яримпай мускули ёки мушукнинг камбаласимон мускули мисол бўла олади. Қуён ва мушукнинг болдир мускуллари оқ мускулларга мисол бўла олади.



Кўндаланг тарғил мускул толаларининг миофибриллалари узунасига тўғри навбатланувчи қисм (диск) ларга бўлинган, булар оптик хоссалари билан фарқ қилади. Бу дисклардан баъзилари нурни икки марта синдиради, яъни анизотроп бўлади, улар оддий ёруғликда қорамтир кўринади, поляризацияланган ёруғликда узунасига тиниқ ва кўндалангига тиниқмас бўлиб кўринади. Дискнинг бошқа бўлаклари одатдаги ёруғда оч кўринади, яъни нурни икки марта синдирмайди, изотроп бўлади (138-расм, II га қаралсин). Анизотроп қисмлар А ҳарфи билан, изотроп қисмлари зса I ҳарфи билан кўрсатилади. А дискнинг ўртасида ёруғ ҳошияси Н бор, I дискнинг ўртасидан қорамтир ҳошия Z ўтади, у





Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish