4-БОБ. КАРТОГРАФИК АСРЛАР. КАРТАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.
Мактабда география фанини ўқитишдқ хилма-хил картографик асарлардан фойдаланилади.Булар қуйидагилардан иборат ;
1.Географик карта
2.Географик атлас
3.Географик глобус
4.Рельефли глобуслар
5.Рельефли карта
6.Блокдиагграммалар
7.Хар-хил профиль ва схемалар
Географик карталар ва географик глобуслар ҳақида олдинги бобда тўхталиб ўтдик.
Географик атласлар. Географик атлас деб умумий дастур асосида тузилган карталарнинг бир бутун асар тарзида систематик тўпламига айтилади.Атлас географик карталарнинг оддий тўплами эмас , балки бир-бирига боғлиқ бўлган , бир-бирини тўлдирадиган карталарнинг маълум бир мақсадга ҳамда фойдаланиш хусусиятларига кўра системега солинган тўпламдир.Қадимги грек олими Клавдий Птоломей( 2-аср) хозирги замон атласининг асосчиси деса бўлади.Географик атласлар 15-аср охирларидан ,яъни буюк географик кашфиётлар ер ҳақидаги билимларни кергайтиргандан , мустамлака ерларни босиб олиши ва денгизчиликни ривожланиши географик карталарга бўлган талабни ошириб юборгандан кейин кенг тарқала бошлади. 1-марта атлас номи Меркатор томонидан тузилган карталар йиғиндисига берилган (1595) .Атлас сўзи Ливия афсонавий подшоси номидан олинган.Афсоналарга кўра Атлас 1-бўлиб осмон глобусини ясаган эмиш.Хозирги вақтга келиб хар йили турли худудларнинг турли мавзуидаги хилма-хил мақсадларда ишлатиладиган минглаб атласларни нашр қилинмоқда.Атласлар фақат карталар тўпламидан иборат бўлмасдан , уларда расмлар ҳам берилиши мумкин.Ундан ташқари атласда географик исмлар кўрсаткичи , шартли белгилар жадвали ҳам берилади.Атдаслар уларда тасвир этилган худуди, тематикаси ва олдига қўйган мақсадига кўра бир-биридан фарқ қилади.Атласлар тасвирланаётган худудга кўра дунё атласлари,материк атласлар,алоҳида мамлакатлар, айрим регион республикалар ва вилоятлар атласларига бўлиниши мумкин.
Мазмунига қарқб,атласларни умумий географик (асосан умумий географик карталардан тузилган дунё атласи,1967) ,табиий географик сохалар бўйича (собиқ СССР иқлими картаси 1960-1963 1-2 том) , табиат ва жамиятдаги воқеа ва ходисаларнинг ўзаро боғликлигини кўрсатувчи –умумий комплекс атласларга бўлинади.Ишлатилишига кўра илмий-справочник,ўқув,туристик ва харбий атласлар бўлади.Нихоят атласлср форматига кўра хар-хил бўлиши мумкин. Масалан ; катта атласлар,фойдали майдони 15 м²дан ошади , ўрта хажмдаги атласлар,фойдали майдони 6 м² дан 14 м² гача ва кичик хажмдаги ёки чўнтак атласлар фойдали майдони 5м² гача бўлади.
Ўзбекистонда атласлар олдтн фақат Ўзбекистон Республикаси бўйича чиқарилган.Атласлар ва карталар Вазирлар маҳкамаси қошидаги Ўзгеография Бош Бошқармаси томонидан чмқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |