Дунё океани деб нимага айтилади?


Слюдали сланецларга таъриф беринг?



Download 0,77 Mb.
bet53/64
Sana24.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#220498
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
2 5222084575806623114

Слюдали сланецларга таъриф беринг?

Слюдали сланец.(O’rta darajali metomorfizm jinslari) Структураси кристалли, текстураси сланецли. Бу жинснинг бош минераллари бўлиб кварц ва слюда (одатда мусковит) саналади. Улардан ташқари одатда унча кўп бўлмаган миқдорда альбит ёки олигоклаз, баъзан йирик қора рангли минераллар учрайди. Ранги мусковитнинг кўплиги туфайли оқиш, графитга ёки биотитга эга бўлган турлариники эса қора бўлади.
Слюдали сланец минтақавий метаморфизм натижасида гилли сланецдан ҳосил бўлади. У учун сланецланиш текисликларида мусковит ва биотитнинг кўплиги туфайли кумушсимон ёки олтинсимон ялтироқлик хос бўлади.

  1. Мармарларга таъриф беринг?

Мармар .(O’rta darajali metomorfizm jinslariga kiradi) - баъзан доломит (СаС03•MgC03) қўшимчаларига эга бўлган кальцит (СаС03) кристаллари ўзаро зич ўсган, метаморфизмга учраган оҳактошлардир. Мармарда кристаллар цемент моддасисиз бир-бири билан мустаҳкам боғланган. Бу жараён оҳактошларнинг юқори ҳарорат ва кўп томонлама босим шароитларида кечган. Мармарнинг қаттиқлиги юқори эмас – 3-3,5, бу уни қайта ишлашни осонлаштиради. Мармарларнинг структураси кристалли, текстураси яхлит, йўл-йўлли, кошинкор бўлади (143-расм). Асосан кальцитдан ва доломитдан таркиб топган; деярли ҳар доим минералларнинг (кварц, халцедон, гематит, пирит, лимонит, хлорит ва б.) ҳамда органик бирикмаларнинг қўшимчаларига эга.
Мармарлар тоза оқ рангда ҳам, ўзига хос мармарли кўринишга эга турли рангларда ҳам учраши мумкин . Мармарларнинг ранги метаморфизация жараёнларида оҳактошларга минераллашган сувларнинг таъсирига боғлиқ бўлиб, улардан мармарга ранг берувчи минерал - қўшимчалар: гематит, лимонит, хлорит ва б. кристалланади. Мармарлар осон қайта ишланади - арраланади, жилоланади ва силлиқланади, аммо нурашга, айниқса карбонат ангидрит эриган агрессив сувга бардошсиз бўлади. Ўзбекистонда мармар конлари кўп (Ғозғон, Қорақўтон ва б.)

  1. Кварцитларга таъриф беринг?

Кварцитлар. .(O’rta darajali metomorfizm jinslariga kiradi) Бу жинслар кристалли структурага ва яхлит текстурага эга . Кварцитлар юқори ҳарорат устивор бўлган динамотермик метаморфизм таъсирида кварцли қумлар ва қумтошларнинг метаморфизацияси туфайли ҳосил бўлади. Улар жуда зич ва қаттиқ майда ва ўрта донали бўлади. Кварцдан ташқари (95 -.99% гача) турли қўшимчалар: гематит, мусковит, хлорит, графит, пироксен, силлиманит ва б. бўлади. Кварцитлар ранги бирламчи ўзгармаган жинсларнинг ва янги ҳосил бўлган минералларнинг рангига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Кварцитларнинг ранги оқ, қизил, тўқ сариқ бўлади. Кварцитлар жуда мўртлиги билан фарқ қилади ва қийин қайта ишланади; юқори иссиқбардош, кислота ва ишқорбардошлиги туфайли асосан динас ишлаб чиқаришда ва абразив материал сифатида ишлатилади. Кварцитларнинг чиройли турлари ажойиб декоратив ва сайқал тошлари ҳисобланади.


  1. Download 0,77 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish