Чўкинди тоғ жинслари қандай ҳосил бўлади?
Чўкинди жинслар турли табиий-иқлимий шароитларда қуруқлик юзасида ва сув ҳавзаларининг тубида шаклланади. Чўкинди ҳосил бўлиш жараёни литогенез деб аталади. Н.М.Страхов (1963) бўйича литогенезнинг 4 та тури: гумид (нам-илиқ иқлимли), арид (қуруқ-иссиқ иқлимли), нивал (нам-совуқ иқлимли) ва вулканоген-чўкинди ажратилади. Литогенез турларига боғлиқ ҳолда бошқа барча тенг шароитларда тўпланган жинсларнинг таркиби ва цементи турлича бўлиши мумкин.
Чўкинди тоғ жинсларининг текстураси деб нимага айтилади?
Тоғ жинсларининг текстураси деб уларнинг таркибидаги структура ҳосил қилувчи доначаларнинг ўзаро маълум тартибда жойлашишига ва қатлам юзаларида ҳар хил кучлар таъсирида ҳосил бўлган нотекисларга айтилади. Текстуралар тоғ жинсларининг ҳосил бўлишидаги табиий географик муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, уларни мукаммал ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Текстуралар келиб чиқишига қараб 4 гуруҳга: 1) динамик, 2) деформацион, 3) биоген ва 4) кимёвий текстураларга бўлинади
Чўкинди тоғ жинсларининг структураси деб нимага айтилади?
Тоғ жинсларининг структураси уларни ташкил қилган бўлакларнинг ўлчами билан ифодаланади. Масалан: қумтошлар йирик, ўрта ва майда донали; конгломератлар ҳарсангли, йирик, ўрта ва майда ёки аралаш ғўлакли бўлиши мумкин. Тоғ жинсларининг структураси орқали уларни ҳосил қилган жараён тўғрисида фикр юритиш мумкин. Булардан ташқари терриген чўкинди жинсларда структура ҳосил қилувчи бўлаклар, доналар ва зарраларнинг силлиқланганлиги ва сараланганлиги ҳам табиий географик муҳитни тиклашда қимматли маълумотлар беради
Ултраметаморфизм тоғ жинслари?
Мигматитлар таркиби турлича жинслар бўлиб, йўл-йўлли текстурага эга, субстрат деб аталувчи нисбатан мелонократли метаморфик жинслар ва анча лейкократли ажратмалардан (томирли ёки инъекцион материал) таркиб топган. Мигматитларнинг субстрати ўрта ва юқори метаморфизм босқичлари жинслари — кристалли сланецлар, гнейслар ва амфиболитлардан иборат. Мигматитларнинг лейкократли қисми одатда кварц-дала шпати таркибли бўлиб, лейкократли гранитлар, аплитлар, пегматитларга яқин. Субстратнинг қайта ишланганлиги даражаси ва текстурасининг кўринишига боғлиқ ҳолда мигматитларнинг қуйидаги морфологик турлари: йўл-йўлли мигматитлар - субстрат ва гранитли материал қамбарларининг параллел алмашиниб жойлашганлиги; тармоқли - гранитли материал ингичка тармоқланувчи томирчаларни ҳосил қилади; тўрли — гранитли материал мураккаб тўр шаклида тарқалган; агматитли — глибали мигматитлар; птигматитли — томирли материал бурмаланган, субстратнинг сланецланишига нисбатан номувофиқ жойлашган мигматитлар ажратилади.
Эклогит жуда юқори босимларда ҳосил бўлади, шунинг учун у метаморфизмнинг чуқур зоналарига хосдир. Пироксен ва гранатдан таркиб топган. Структураси кристалли ёки яширин кристалли, текстураси яхлит, камроқ сланецли. Эклогитлар билан рутил конлари боғлиқ. Катта чуқурликда ҳосил бўлган эклогитларда олмос учрайди.
Иккинчи даражали минералларнинг миқдори бўйича амфиболли, энстатитли, оливинли, плагиоклазли, кианитли (дистенли), корундли, рутилли, графитли, олмосли турлари ажратилади.
Динамометаморфизм тоғ жинслари?
Do'stlaringiz bilan baham: |