Дунё океани деб нимага айтилади?


Риолитлар (липаритлар) қандай тоғ жинслари?



Download 0,9 Mb.
bet40/59
Sana25.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#274309
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59
Bog'liq
geologiya yakuniy

Риолитлар (липаритлар) қандай тоғ жинслари?

Риолит - таркибида 65-75 %. SiO2 бўлган нордон жинс. Оч тусли, деярли оқ, гранитнинг эффузив муқобили ҳисобланади. Структураси порфирли ёки шишасимон, текстураси шишасимон ёки порфирли. Флюидал текстураси кузатилади (95-расм).
Минерал таркиби: вулканик шиша, дала шпатлари. Кварц сийрак учрайди ва амалда кўзга ташланмайди. Қора рангли минераллардан биотитнинг ялтироқ варақчалари, камроқ роговая обманканинг чўзинчоқ ёки игнасимон кристаллари учрайди. Кварц, камроқ калийли дала шпати, плагиоклаз, шишасимон асосий массага ботган биотит ёки пироксенга эга. Риолит лава оқмалари, вулкан гумбазлари, вулкан кули тўпламлари шаклида учрайди.

  1. Габбролар қандай тоғ жинслари?

Габбро - 40 дан 52% гача SiO2 эга бўлган асосли жинс. Кулранг, тўқ кулранг ва тўқ яшил рангли габбролар кенг тарқалган. Структураси тўлиқ кристалли, текстураси яхлит (89-расм), баъзан доғли ёки йўл-йўлли. Жинснинг минерал таркиби плагиоклаздан ва моноклинли пироксендан иборат. Акцессор минераллари апатитдан, ильменитдан, магнетитдан, баъзан хромитдан таркиб топган. Габбро баъзан маъданли минералларнинг тўпламларига эга бўлиб, бу ҳолларда мис, никел ва титаннинг маъдани сифатида қаралиши мумкин. Юқори мустаҳкамликдаги қурилиш ва безак тоши сифатида биноларнинг ташқи ва ички безаклари учун, аксарият ҳолларда силлиқланган плиталар шаклида кенг қўлланилади. Габбро юқори қовушоқлиги билан фарқ қилади. Бу хусусият уни қайта ишлашни қийинлаштиради. Габбронинг фақат асосли плагиоклаздан (лабрадор) таркиб топган тури лабрадорит деб аталади.

  1. Базалтьлар қандай тоғ жинслари?

Базальт - таркибида 45-52 %. SiO2 бўлган асосий жинс, габбронинг отқинди муқобили ҳисобланади. Қора ёки тўқ кулранг. Структураси порфирли ёки афирли, текстураси флюидал, пуфаксимон, ғовакли, бодомсимон. Қатламли, устунсимон, шарсимон, призматик алоҳидаликка эга. Минерал таркиби плагиоклаз (лабрадор, битовнит), пироксен ва темир-магнезиал минералларнинг (асосан авгит) аралашмасидан иборат. Баъзан анча миқдорда оливин мавжуд бўлади. Базальтлар ғовакли; ғоваклари халцедон, агат, хлорит, кальцит ва айниқса цеолитлар билан тўлдирилган бўлади. Базальтлар макроскопик томондан қора зич қотган лавадан иборат бўлиб, донали тузилишли ва турли ўлчамдаги доналар орасини тўлдириб турувчи яширин кристалли ёки аморф ҳолатда бўлади; шу билан бир қаторда бу жинснинг порфирли турлари ҳам кузатилади. Базальтда қурилиш материали сифатини пасайтирувчи турли қўшимчалар (ксенолитлар) кўп учрайди. У қаттиқ ва шу билан бир қаторда мўрт, қийин ишлов бериладиган жинс ҳисобланади. Шиша ва оливин учрамайдиган майда донали ёш базальт энг қимматли ҳисобланади. Қопламалар, оқмалар, некклар, дайкалар, силлар, гумбазлар, трапплар ва б. ҳосил қилади. Базальтлар билан қимматли оптик хом ашё - исланд шпати, мис, никел, платинанинг конлари боғлиқ. Юқори мустаҳкамликдаги базальтдан қурилиш ва безаш материали сифатида; тош (базальтли) қуюш учун хом ашё сифатида, шағал шаклида - темир йўл балласти сифатида, йўл қурилишида шағал ва брусчаткалар шаклида фойдаланишга имкон беради. Базальтлар яхши кислотабардош ва электроизоляцион материал ҳисобланади ва тош қуюш хом ашёси сифатида юқори баҳоланади. Тош қуюш базальти кислотабардошлиги, юқори мустаҳкамлиги ва узоқ муддатлиги билан ажралиб турувчи безак буюмлар, қувурлар, кимё аппаратуралари ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Тўла кристалл структурли базальт долерит (юнонча «долерос» - алдоқчи) деб аталади. Минерал ва кимёвий таркиби бўйича базальтлар орасида оливинли - кремнекислотага тўйинмаган ва оливинга бой (жинс массасининг 40% гача) ва кремнекислотанинг юқори миқдорига эга толеитли (юнонча «толос» - лой) базальтлар фарқланади. Толеитли базальтларнинг характерли хусусияти бўлиб кварц ва ишқорли дала шпати мавжудлиги ҳисобланади.


  1. Download 0,9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish