Амфиболитларга таъриф беринг?
Амфиболитлар.(O’rta darajali metomorfizm jinslariga kiradi) Структураси кристалли, текстураси яхлит . Минерал таркиби роговая обманка ва ўрта плагиоклаздан иборат. Қўшимчалар шаклида гранат, сфен, кварц, камроқ эпидот учрайди. Жинснинг ранги қора. Минтақавий метаморфизм натижаси ҳисобланади. Чўкинди ёки габбро ва диоритлар гуруҳидаги отқинди жинсларнинг метаморфизациясида ҳосил бўлиши мумкин.
Амфиболит таркибида у-ёки бу минералнинг устиворлигига боғлиқ ҳолда унинг қуйидаги турлари: далашпатили амфиболит, гранатли амфиболит, эпидотли амфиболит ажратилади. Қора рангли турлари тақинчоқ ва сайқал тошлари ҳисобланади. Плиталар тайёрлаш учун фойдаланилади
Талькли сланецларга таъриф беринг?
Талькли сланец.(O’rta darajali metomorfizm jinslariga kiradi)Структураси кристалли, текстураси яхлит . Талькдан ташқари магнезит, хромит, актинолит, апатит, турмалин ва бошқалар учрайди. Ранги оқ, сариқсимон ёки яшилсимон. Талькли сланец юмшоқ, тирноқ билан тирналади, ушлаганда ёғсимон. Асосли магматик жинсларнинг (габбро ёки унинг муқобиллари) минтақавий метаморфизмида ҳосил бўлади. Иссиқбардош, изоляцион материаллар, безак буюмлар, ёзувчи воситалар ва б. ишлаб чиқариш учун муҳим хом ашё саналади
Гнейслар нима?
Гнейслар. Структураси кристалли, текстураси яхлит, йўлйўлли (147-расм). Гнейслар слюда қатламлари бўйича синади. Кварц, калийли дала шпати, плагиоклаз ва рангли минераллардан (одатда слюдалар ва/ёки амфиболлар) таркиб топган. Дала шпатларининг миқдори 20% дан кам бўлганда гнейс сланецланиши аниқ ифодаланган кристалли сланецга ўтади. Агар плагиоклазнинг миқдори калийли дала шпатиникига қараганда анча кўп бўлса, гнейс плагиогнейс дейилади. Гнейслар оч кулранг, кулранг, тўқ кулранг, сариқсимон, жигарранг, қизил бўлади. Гнейслар нордон магматик ва чўкинди, бўлакли полиминерал жинслардан ҳосил бўлиши мумкин. Чўкинди жинслар метаморфизмида ҳосил бўлган гнейслар парагнейслар деб, магматик жинслардан ҳосил бўладигани ортогнейслар деб аталади. Ортогнейслар минерал таркиби бўйича гранитларга ўхшаш бўлиб, улардан қатламли ёки йўл-йўлли текстураси ва сланецсимонлиги билан фарқ қилади. Юпқа қатламли гнейслар совуқбардошлиги ва нисбатан тез нураб кетиши билан фарқланади. Улар безак плитлари шаклида, пайдевор тиклаш учун ва б. мақсадларда ишлатилади. Биотитли, роговообманкали, пироксенли ва бошқа гнейслар ажратилади. Гнейслар энг кенг тарқалган метаморфик жинслар ҳисобланади. Улар ер пўстининг қадимий жинслари, айниқса токембрий жинслари таркибида кўп учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |