Дунё океани деб нимага айтилади?



Download 0,9 Mb.
bet48/59
Sana25.02.2022
Hajmi0,9 Mb.
#274309
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59
Bog'liq
geologiya yakuniy

Тектоник брекчия. Структураси кристалли, текстураси яхлит. Бўлакларининг ўлчами микроскопикдан кўндалангига ўнлаб ва юзлаб метрларга борувчи улкан глибалардан таркиб топган бўлади. Бўлаклар орасидаги бўшлиқлар одатда ўша таркибдаги, аммо ўлчами кичик майдаланган ва томирли жинслар билан тўлдирилган бўлади. Бундан ташқари, уларда бўлаклар орасидаги бўшлиқларни тўлдирувчи ташиб келтирилган материал мавжуд бўлади. Жинсларнинг ранги бўлакларининг таркибига боғлиқ. Блокларнинг бир-бирига нисбатан сурилишида сурилмали ер ёриғининг (силжима, узилма, аксузилма, устсурилма) сурилиш юзаси бўйлаб ҳамда бурмаланиш жараёнларида (қатламлар бўйича сурилиш ва жинсларнинг бурдаланиши натижасида) вужудга келади.
Милонит. Кристалли структурага ва сланецли, йўл-йўлли, камроқ кўзойнакли текстурага эга. Бирламчи жинсларнинг майда эзилган материалидан таркиб топган. Заррабинда кварц, дала шпатларининг майда бўлаклари, бирламчи жинслар юмшоқроқ минералларининг майда кукунлари орасида слюда тангачалари, баъзан янгидан ҳосил бўлган серицит, цоизит ва б. кузатилади Жинснинг ранги дастлабки материалнинг таркибига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Тектоник ер ёриқларининг сурилиш юзалари бўйлаб тоғ жинсларининг ҳаракати туфайли ҳосил бўлади. Бунда вужудга келадиган кучли босим шароитларида тоғ жинсларининг (гранитлар, гнейслар, кристалли сланецлар, кварцитлар ва б.) чанглар даражасигача бурдаланиши, кукунга айланиши ва зичлашиши амалга ошади.

  1. Контакт метаморфизм тоғ жинслари?

Роговиклар. Структураси майда кристалли, текстураси яхлит. Роговиклар ёндош алюмосиликатли терриген жинслар билан магма суюқлиги орасидаги контакт метаморфизми натижасида ҳосил бўлади. Уларнинг биотитли, амфиболли, оҳак-силикатли турлари ажратилади. Биотитли роговиклар қум-гилли жинсларнинг метаморфизмида ҳосил бўлади. Уларнинг минерал таркибида кварц, биотит, дала шпати, магнетит, гранат учрайди. Амфиболитли роговиклар асосли ва ўрта таркибли магматик жинсларнинг метаморфизмида вужудга келади. Уларнинг минерал таркибига амфиболлар ва плагиоклазлар киради. Оҳак-силикатли роговиклар карбонатли жинсларнинг метаморфизмида ҳосил бўлади. Уларнинг минерал таркибида гранат, пироксен, плагиоклаз ва б. ажратилади. Агар метаморфизм четдан модда келтиришсиз кечса, карбонатли жинслар мармарга айланиб кетиши мумкин.
Скарнлар одатда йирик кристалли структурага, яхлит ёки йўл-йўлли текстурага (148-расм) эга. Скарнлар учун гранобластли ва пойкилобластли структуралар, йўл-йўлли ва доғли текстуралар характерли. Скарнлар қорамтир, қўнғир, яшилсимон-қўнғир оҳак-силикатли жинслардир. Минерал таркиби пироксенлар, плагиоклазлар, гранатлардан иборат. Паст ҳароратли турлари эпидот, актинолит, карбонатлар ва маъданли минераллардан иборат. Скарнлар ёндош карбонатли жинсларга нордон магманинг ёриб киришида ривожланадиган юқори ҳароратли контакт метаморфизми зонасида модда алмашуви натижасида ҳосил бўлади. Бу жараёнларда иссиқ магматоген эритмалар қатнашади. Скарнлар муҳим амалий аҳамиятга эга. Улар билан мис, темир (магнетит), молибден (молибденит), вольфрам (шеелит), қалайнинг (касситерит) фойдали қазилма конлари боғлиқ. Шу туфайли саноат аҳамиятига эга конларнинг алоҳида скарнли тури ажратилади. Ўрта Осиёдаги Олтинтопган, Чорух-Дайрон, Ингичка, Кўйтош, Лангар конлари шулар жумласидандир. Силикатлар ва алюмосиликатлардан (пироксенлар ва гранатлар) таркиб топган оҳакли ва магнийли минераллардан (форстерит, диопсид, шпинел, флогопит) иборат магнезиал скарнлар ажратилади. Оҳакли скарнлар аксарият ҳолларда паст ва ўрта чуқурлик (10-12 км гача) шароитларида постмагматик босқичда вужудга келади. Магнезиал скарнлар ёриб кирувчи магма билан доломитлар орасида кечадиган реакцион жараёнлар таъсирида ёки катта чуқурлик шароитларида (10-12 км дан ортиқ) ҳосил бўлади.


  1. Download 0,9 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish