Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


 Қалай (Sn) ва унинг қотишмалари



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

7.2.5. Қалай (Sn) ва унинг қотишмалари 
Калайнинг стандарт мувозанат потенциали –0,136 В га, 0,5 % ли NaCl 
эритмасидаги стандарт потенциали эса –0,25 В га тенг. Сувдаги рухсат этилган 
чегаравий концентрация миқдори 0,112 мг/л. Қалай оқ-кумушранг металл 
бўлиб, ҳавода вақт ўтиши билан хиралашиб боради, унинг икки хил 
модефикацияси мавжуд. Одатдаги металл модефикацияси (β–фаза) зичлиги ρ 
= 7,31 г/см
3
, эриш ҳарорати t
эриш
= 231,9°С бўлган «
оқ қалай
» деб юритилади. 
Ундан енгилроқ, яъни зичлиги ρ = 5,85 г/см

бўлган металлоид модефикацияси 
(α–фаза) «
кулранг қалай
» деб номланади. Кулранг қалай +13°С дан паст, оқ 
қалай эса +13°С дан юқори ҳароратларда барқарордир. Оқ қалайнинг кулранг 
қалайга ўтиш максимал тезлиги –48°С ҳароратда кузатилади. 
Қалай сулфат ва хлорид кислоталарининг эритмаларида, шунингдек, 
органик кислоталарда бардошли. Минерал кислоталарнинг концентрацияси 
ортиши билан қалайнинг коррозияланиши тезлашади. Азот кислотасида қалай 
кучли емирилади, ишқорларга у чидамсиз. Атмосфера шароитида қалай анча 
барқарор.
Қалай бронза ишлаб чиқаришда ва антифрикцион хусусиятларга эга 
бўлган қотишмалар, яъни баббитлар ҳосил қилишда қўлланилади. Баббитлар 
таркибида 90% гача Sn бўлади. Қалай ва қўрғошиннинг юмшоқ, тез эрувчан 
қотишмалари кавшарлашда жуда кўп ишлатилади. 
Қалай асосидаги қотишмалар электротехникада кенг қўлланилади. 
Станиол
– электроконденсаторлар тайёрлаш учун асосий маҳсулот 
ҳисобланади, у 95 % қалайдан ташкил топган. 
7.2.6. Қўрғошин (Pb). 
Қўрғошин – эриш температураси унча юқори бўлмаган (t
эриш
= 327,4°С), 
паст иссиқлик ўтказувчанликли, катта зичликка эга бўлган (ρ = 11,34 г/см
3

юмшоқ металл ҳисобланади.
Қўрғошиннинг стандарт электрод потенциали Pb
2+
+ 2е → Pb реакция 
учун –0,126 В га тенг. Cувдаги рухсат этилган чегаравий концентрация 
миқдори 0,006 мг/л. Қўрғошиннинг коррозион бардошлилиги унинг коррозия 
маҳсулотлари барқарорлиги орқали аниқланади.
Коррозион материал сифатида софлиги камида 99,2 % бўлган қўрғошин 
ишлатилади. Қўшимчалар сифатида қўшиладиган Сu, Sn, As, Fe, Bi компо-


186 
нентлари қўрғошиннинг мустаҳкамлик кўрсаткичларини яхшиласада, унинг 
пластиклигини камайтиради.
Қўрғошин азот ва уксус кислоталарида барқарор эмас, чунки қўрғошин-
нинг нитратлари ва ацетатлари эрувчан. Қўрғошин ишқорларда ҳам турғун 
эмас, чунки унинг гидроксидлари ишқорларда осон эриб, плюмбитлар – Рb
O
2
2−
ва плюмбатлар – Pb
O
3
2−
ҳосил қилади. 
Қўрғошин сулфат ва фосфор кислоталаридаги ўзининг юқори коррозион 
бардошлилиги билан ажралиб туради. Уларнинг тузли эритмалари учун ҳам 
бу ҳолат ўринлидир. Қўрғошин коррозиясининг эримайдиган маҳсулотлари 
сиртга ўтириб, мингдан бир неча минг молекуляр қатламгача бўлган 
қалинликда металл билан мустаҳкам боғланган плёнка ҳосил қилади. 
Иссиқ сулфат кислотасида 80% гача бўлган концентрацияда ва совуқ
H
2
SO

да 96% гача бўлган концентрацияда қўрғошиннинг эримайдиган PbSO

тузи ҳосил бўлади. Сулфат кислотасининг янада юқори концентрацияларда ва 
олеумда қўрғошин турғун эмас. Бундай шароитларда қуйидаги реакция 
боради: 
PbSO
4
+ H
2
SO
4
↔ Pb(HSO
4
)
2
Қўрғошиннинг бисулфати яхши эрувчанликка эга бўлганлиги учун қўрғошин 
коррозиясининг тезлиги кескин ортади.
Қўрғошинга 0,03-0,10 % теллурнинг қўшилиши H
2
SO
4
нинг юқори 
концентрациялари ва юқори ҳароратларида қўрғошиннинг коррозион 
бардошлилигини яхшилайди. Масалан, 78% ли H
2
SO
4
эритмасида 
легирланган қўрғошин 100 –115 °С ҳароратда ҳам бардошли бўлади (7.10-
жадвал).
Теллурнинг 
қўшилиши 
қотишмадан 
қоплама 
сифатида 
фойдаланиладиган материаллар ва қувурларнинг чарчашга ва коррозияга 
бўлган қаршилигини оширади. Шунингдек қотишманинг титрашга ва механик 
юкламаларга бўлган чидамлилигини яхшилайди. 
7.10-жадвал 
Сулфат кислотасидаги қўрғошин ва унинг қотишмаларида коррозия тезлиги
Материал 
Концентрация 
H
2
SO
4
, масс.% 
Температура, 
о
С 
Коррозия тезлиги, 
мм/йил 
Қўрғошин 
45–33 
20 
0,02–0,08 
40–50 
90 
0,09–0,11 
78 
53–57 
0,18 
78 
95–100 
0,24 
98 
90 
0,36 
Сурмали 
қўрғошин 
50 
40 
0,016–0,018 
78 
100–115 
0,16 
95,6 
20 
0,44 
Теллурли 
қўрғошин 
78 
100–115 
0,06 
95,6 
20 
0,17 


187 
Органик кислоталар ёки юқори фоизли карбон кислоталари бўлган ер 
ости сувларида қўрғошин коррозияланади. Бундай шароитларда етарлича 
эрувчанликка эга бўлган қўрғошиннинг бикарбонатлари – Рb(НСО
3
)

ҳосил 
бўлади. Қўрғошин атмосфера шароитида, айниқса таркибида H
2
S, SO
2
, H
2
SO

бўлган индустриал атмосфера шароитларида юқори бардошлилик намойиш 
этади. 
Қўрғошиннинг юқори заҳарлилигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. 
Қўрғошиндан тайёрланган листлар кимё саноатида кимёвий аппаратлар-
ни, галваник ванналарни, кристаллизаторларни астарлаш учун ҳамда, 
қувурлар ва газ мўрилари тайёрлашда кенг қўлланилади. Шунингдек у алоқа 
кабелларининг қобиғини тайёрлашда, рентген нурларидан ҳимояланишда, 
аккумуляторлар тайёрлашда кенг қўлланилади. 
Сулфат кислотаси саноатида қўрғошин қоплама материал сифатида унча 
катта бўлмаган сиғимларда (вакуум-йиғгичлар, ўлчов идишлари) ҳамда 
аппаратларнинг қўшалоқ бирикмаларида (7.14-расм), аппаратлар қопқоқ-
ларини гомоген қўрғошинлашда, конструкционный материал сифатида 
совутгичларнинг қувурларида ишлатилади. Иссиқлик ўтказувчанлик 
коэффициентининг 
кичиклиги 
ундан 
иссиқлик 
алмашингичларда, 
зичлигининг катталиги эса конструкцияларни оғирлаштиришда ишлатиш
имконини беради. Қўрғошинни қўллаш мумкин бўлган ҳароратнинг юқори 
қиймати 120 °С. 
Қўрғошиннинг 6-12% Sb билан легирланган қотишмаси юксак механик 
ва қуйиш хоссаларига эга. У 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish