19
Металл конструкцион материалларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш
технологияси кўп босқичли ва ишлаб чиқариладиган материалнинг
хусусиятлари билан боғлиқ бўлган эритиб-қуйиш орқали амалга оширилади.
Металлар ва қотишмаларни эритиб-қуйиш жараёнининг
умумий
томонларидан бири – рудали материалларни ва хом ашёларни қийин
эрийдиган компонент эриш температурасидан ҳам юқори ҳароратгача
қиздириш, кейинчалик қотиш температурасигача, сўнгра эса уй ҳароратигача
совутишдир.
Менделеев даврий системасидаги элементларнинг эриш температураси билан
тартиб рақами орасидаги боғланиш графиги 2.4-расмда келтирилган.
Қотиш жараёнида металлнинг агрегат ҳолати ўзгариб, у суюқ ҳолатдан
қаттиқ ҳолатга ўта бошлайди. Бунда атомлар кристалл панжара тугунларида
қаттиқ жисмларга хос бўлган қонуниятлар асосида мунтазам равишда тартиб
билан жойлаша бошлайди.
Қотиш жараёнида жисмнинг ҳажми 2-6% га камаяди,
яъни кристалл
панжара тугунлари бўйлаб жойлашуви жараёнида атомлар орасидаги масофа
камайиши туфайли бундай ҳол кузатилади. Қотаётган металл учун компакт
панжара қанчалик хос бўлса, бу эффект шунчалик кучли бўлади.
Қотиш жараёнида металл ҳажмининг камайиши оқибатида реал қуйма
структурасида кўпича ёриқлар, ғовакликлар, бўшлиқлар каби макродефектлар
ҳосил бўлади. Мародефектлардан ташқари қотган металлда кўп сонли
микродефектлар —
вакансиялар, дислокациялар,
упаковка дефектлари,
бўлиниш чегаралари ҳам мажуд бўлади.
Конструкцион материалларда учрайдиган микро- ва мародефектлар,
қолдик кучланиш ўчоғлари, алоҳида қисмларнинг электр ўтказувчанлиги ва
бошқалар уларнинг эксплуатацион даврида коррозия
тезлигининг ортишига
олиб келади. Бундай камчиликларни бартараф этиш мақсадида тоблаш,
куйдириш каби технологик операциялар амалга оширилади.
Қотишмаларни тавсифлаш учун кўпинча фазавий тузилиши ва кимёвий
таркибининг ҳароратга боғлиқлигини ифодаловчи ҳолат диаграммаси ёки
мувозанат диаграммасидан фойдаланилади.
Таркибида икки кимёвий элемент (компонент) бўлган қотишма энг оддий
қотишмага мисол бўлади. Гиббснинг фазалар қоидасига кўра, мувозанат
ҳолатидаги системанинг (G
мув
) эркинлик даражалари сони (мавжуд
фазалар
таркиби ва миқдорини бузмаган ҳолда ўзгартириш мумкин бўлган системага
таъсир этувчи эркин ўзгарувчилар сони) унинг компонентлари сони (К
ком
),
фазалар миқдори (Ф) ва ўзгарувчи параметрлар сони (П) билан аниқланади.
Металл материаллар учун кўпинча температура Т ва босим Р ташқи эркин
параметрлар бўлиб ҳисобланади, яъни П
пар
= 2.
G
мув
= K
ком
— Ф + П (2.1)