7.2.3. Мис (Cu) ва мисли қотишмалар.
Мис – оч пуштиранг, чўзилувчан металл бўлиб, осонгина юпқа листлар-
гача ёйилади, иссиқликни ва электр токини жуда яхши ўтказади.
Миснинг зичлиги ρ = 8,92 г/см
3
, эриш ҳарорати t
эриш
= 1083,4°С, сувдаги
рухсат этилган чегаравий концентрация миқдори 0,001 мг/л. Ер қобиғидаги
миснинг умумий миқдори 0,01% ни ташкил қилади.
Миснинг стандарт электрод потенциали Сu
+
+ е → Сu реакция учун +0,52
В га, Сu
2+
+ 2е → Сu жараён учун +0,337 В га тенг. Шундай қилиб, икки
валентли мис ионлари ҳосил бўлиш жараёнининг термодинамик эҳтимоллиги
юқоридир. Одатда миснинг коррозияланишида у эритмага Сu
2+
ионларини
179
ҳосил қилиб ўтади. Миснинг 3 % ли NaCl эритмасидаги стацио-нар
потенциали +0,05 В бўлиб, 1N HCl эритмасида эса +0,15 В ни ташкил қилади.
Шунинг учун оддий шароитларда мис эритмадан водородни сиқиб
чиқармайди, яъни у водород деполяризацияси билан коррозияланмайди.
Комплекс ҳосил қилувчиларнинг (KCN, NH
3
) ёки оксидловчиларнинг
(HNO
3
, H
2
O
2
) эритмаларида, ҳатто эритма орқали кислород ёки ҳаво ўтказил-
ганда ҳам миснинг оксидланиш тезлиги кескин ортади (7.7-жадвал).
7.7-жадвал
Водород ва кислород аэрациясининг кислоталардаги миснинг коррозия
тезлигига таъсири
Кислота
Концентрация, %
Коррозия тезлиги, мг/(см
2
∙сут)
Водород
ўтказилганда
Кислород
ўтказилганда
Водород хлорид
4
105
8600
Сулфат
6
22
920
Лимон
50
29
170
Уксус
6
8
143
Азотли ва хромли каби оксидловчи кислоталар ҳаттоки эритилган ҳолда
ҳам мис ва мис қотишмаларининг коррозияланишига олиб келади. Миснинг
пассивланиш қобиляти жуда суст эканлиги аниқланган. Атмосфера шароитида
мис барқарор бўлиб, унинг сиртида CuCO
3
∙Cu(OH)
2
турдаги ҳимоя қатламлари
ҳосил бўлади.
Ишлаб чиқариладиган миснинг 50% дан ортиқроғи электротехника
саноатида, 30-40% қотишмалар тайёрлашда, қолган қисми эса иссиқлик
алмаштиргичлар,
совуткичлар,
вакуум
аппаратларини
тайёрлашда
ишлатилади.
Мис кўпгина металлар билан қаттиқ эритмалар ҳосил қилади. Шунинг
учун мисли қотишмаларнинг структураси асосан биржинслидир. Мис
қотишмаларда термодинамик барқарорлик ҳосил қилади.
Мис қотишмаларида ҳам коррозия жараёнларининг кечиш шароитлари
соф мисникига ўхшайди: улар тузли эритмаларда ва эритилган оксидловчи
бўлмаган кислоталарда етарлича барқарор ҳисобланади. Агар формалинли
аралашмаларда чумоли кислотаси бўлмаса ва қурилмага ҳаво кирмаса мис
формалин ишлаб чиқариш саноатининг дистилляциялаш колонналарида
қўлланилиши мумкин. Формалдегид, сув ва метил спиртининг қайнаб турган
аралашмасида миснинг коррозия тезлиги йилига 0,05 мм дан ошмайди.
Миснинг эриш температураси 1083°С бўлиб, у оловбардош материал
ҳисобланмайди. Бироқ у баъзан юқори ҳароратли конструкцияларда ҳам
ишлатилади.
Мисни бошқа металл компонентлари билан легирлаш қотишманинг газ
коррозиясини кескин ўзгартириши мумкин. Мисни бериллий (2,5% гача),
180
магний (5% гача) ва алюминий (5% гача) билан легирлаш натижасида миснинг
газ коррозиясига нисбатан бардошлилиги кескин ортади (7.12-расм).
Юқори ҳароратларда (900°С гача)
ишлатиш учун миснинг алюминийли
(10 % гача А1) ва бериллийли
бронзаларидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |