Дон-дуккакли экинларнинг умумий тавсифи. Нўхат биологияси ва етиштириш технологияси
РЕЖА;
1.1. Дукакли дон экинларининг вакиллари, ахамияти, экин майдонлари.
1.2. Соя, мош, нўхат морфологик ва биологик хусусиятлдари.
1.3. Етиштириш технологияси.
Таянч иборалар:
Тугунак бактериялар, фиксасия, инокулясия, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, қазмланадиган оксил.
1.1. Дукакли дон экинларининг вакиллари, ахамияти, экин майдонлари.
Дуккакли дон экинларига кўк нўхат, нўхат, соя, мош, ловия, ясмиқ, бурчоқ, ҳашаки дуккак, вигна, люпин, вика киради. Уларни ҳаммаси дуккаклилар - оиласига мансуб. Биологияси, ўстириш технологияси, олинган маҳсулот сифати бўйича бу экинлар ўхшаш.
Дуккакли дон экинлари дон экинларига нисбатан оқсилга бой, ҳазмланиши осон, сифатли, арзон дон ҳосили беради ва туганак бактериялар ёрдамида ҳаводаги азотни ўзлаштириш хусусиятига эга.
Дуккакли дон экинларини етиштириш қишлоқ хўжалигидаги учта асосий муаммони ҳал қилишга имкон беради: 1) Дон етиштиришни кўпайтириш; 2) Ўсимлик оқсили муаммосини ҳал этиш; 3) Тупроқ унумдорлигини ошириш.
Бу экинлар фойдаланишига кўра озиқ-овқат (кўк нўхат, нўхат, мош, ловия, соя), ем-хашак (вика, хашаки нўхат, люпин, хашаки дуккак ва бошқ.) универсал (ясмиқ, бурчоқ), кўк ўғит (алколоидсиз люпин) учун экиладиган гуруҳларга бўлинади.
Дуккакли дон экинларини етиштиришни кўпайтириш дон етиштириш муаммосига ижобий тасир кўрсатади.
Уларнинг донида оқсилнинг миқдори 25 - 50 % бўлади. Сифатли тайёрланган дуккакли дон экинларининг сомонида 8-14 % оқсил бор, дон экинлариникида эса 3-4 %. Аммо уларнинг сомони ҳозирга қадар озиқа сифатида ишлатилмайди.
Малумотларга кўра 1 кг ҳайвон оқсили олиш учун 5-7 кг, баъзан 8-9 кг ўсимлик оқсили сарфланади. Озиқа моддаларни йўқолиши уларни тайёрлаш даврида 20-30 % ташкил қилади. Бу оқсил танқислигини яна кучайтиради. Зоотехник меъёрларига кўра бир энергетик озиқа бирлиги (ЕОБ)да 110-115 г ҳазмланадиган оқсил бўлиши керак. Ҳозирда чорвачиликда фойдаланиладиган бир озиқа бирлигида 85 г ҳазмланадиган оқсил бор.
Озиқалардан фойдаланишни тахлилларини кўрсатишича озиқа бирлигида оқсил танқислиги ковуш қайтарадиган молларда озиқа сарфини 1,3-1,5 чўчқаларда 2 баробар оширишга олиб келади.
АҚШ, Канада, Аргентина ва бошқа ривожланган мамлакатларда оқсил танқислиги дуккакли дон экинлари, бедани кўп экиш ҳисобига қопланади. Ўсимлик оқсилини ишлаб чиқиш арзон. Дуккакли дон экинларининг уруғида оқсил кўп, арпа ва сулининг 1 о.б.да ҳазмланадиган оқсил 70 ва 63 г., кўк нўхат, вика, сояда 160, 186, 300 г. етади. Шунинг учун дуккакли дон экинлари ажойиб озиқа ва озиқ-овқат экинлари бўлиши билан бир қаторда бошқа озиқаларнинг ҳам қимматини оширади.
Дуккакли дон экинлари уруғларида лизин, триптофан, метионин, валин, треониннинг миқдори кўп. Лизин миқдори бўйича дуккакли дон экинлари оқсили ҳайвон маҳсулотларидан тайёрланган озиқаларга яқин туради. Суяк унида 8,2 %, сояда 7,6 %, лизин (оқсилда) бор.
Дуккакли дон экинлари протеини ҳазмланиши қуйидагича: кўк нўхатда - 88 %, викада - 91, сули ва арпада - 78 ва 67 %.
Дуккакли экинлар таркибига кирувчи оқсилнинг асосий қисми ҳаводаги азотни туганак бактериялар ёрдамида ўзлаштириши ҳисобига эришилади. Тажрибаларни кўрсатишича 1 га дуккакли дон экинлари, туганак бактериялар ёрдамида 100-400 кг ҳаводаги азотни ўзлаштиради. Люпин 1 га майдонда 400 кг, беда 140-300 кг, кўк нўхат, вика - 100-150, соя - 250 кг атмосфера азотини тўплайди.
Тўпланган азотни катта қисми ҳосил билан чиқиб кетади, 25-40 % анғиз қолдиқлари билан, органик модда ҳолда тупроқда қолади, бир қисми дентрификасия жараёнида йўқолади.
Ўзбекистон тупроқларида гумуснинг, азотнинг миқдори камлиги туфайли дуккакли дон экинларининг тупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамияти катта. Дуккакли дон экинларидан кейин тупроқда органик моддалар миқдори ортади, тупроқнинг сув-физик хоссалари яхшиланади. Уларнинг анғиз қолдиқлари дон экинлариникига нисбатан тез парчаланади.
Дунё деҳқончилигида дуккакли дон экинлари 135 млн га майдонга экилади. Дуккакли дон экинлари майдони дон экинларнинг ялпи майдонини 10-11 дан 20-25 % ташкил қилади. Экин майдони бўйича соя, нўхат, кўк нўхат мувофиқ ҳолда ўринларни эгаллайди. Ўзбекистонда соя, нўхат, мош, ловия, кўк нўхат, ясмиқ, бурчоқ кенг тарқалган. Республикамизда 2004 йилда дуккакли дон экинлари суғориладиган ерларда 5,0 минг га экиш режалаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |