ДОМНА ПЕЧИНИНГ ЁРДАМЧИ ҚУРИЛМАЛАРИ
Домна печига жуда кўп миқдорда шихта материаллари солиб турилади, домна печининг иш унумини ошириш учун эса унга ҳайдаладиган ҳаво маълум температурагача қиздириб олинади. Шихта материалларини келтириш ва уларни домна печига солиш, ёқилгининг ёниши учун зарур булган ҳавони қиздириш ва уни домна печига хайдаш ишлари домна печининг ёрдамчи қурилмалари воситасида бажарилади. Домна печи, юқорида айтиб ўтилгандек, 8-10 йил тўхтовсиз ишлайди.
Домна печининг бундай узоқ вақт ишлашини таъминлаш учун унинг ёрдамчи қурилмалари жуда пухта булиши ва бузилмай ишлаши керак, яъни улар ишончли бўлиши зарур. Домна печининг ёрдамчи қурилмалари жумласига кўтариш ва тўкиш механизмлари, қуйиш сарой (майдонча) лари, ҳаво қиздиргичлар, газ тозалаш аппаратлари, ҳаво ҳайдаш машиналари ва бошқалар киради.
ДОМНА ПЕЧИДАН ОЛИНАДИГАН МАЩСУЛОТЛАР
Домна печидан олинадиган маҳсулотлар жумласига чўян, шлак, домна гази ва колошник чанги киради. Бу маҳсулотларнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб ўтамиз.
Чўян. Чўян домна печидан олинадиган асосий маҳсулотдир. Унинг таркибида 2,14 % дан 4,5 % гача углерод, 0,50 % дан 4,25 % гача кремний, 0,2 % дан 3,5 % гача марганец, 0,10 % дан 1,30 % гача фосфор, 0,02 % дай 0,20 % гача олтингугурт ва жуда оз миқдорда бошқа баъзи элементлар бўлади. Бинобарин, чўян темир билан углероднинг мураккаб қотишмасидир. Ишлатилиш соҳасига кўра, чўян учта асосий группага бўлинади: қайта ишланувчи чўян, қуймакорлик чўяни ва ферро-қотишмалар (махсус чўянлар) дир.
Фойдаланилган адабиётлар:
В.А. Мирбобоев. Конструкцион материаллар технологияси. –Т.: Ўқитувчи, 1991 й.
А.Н. Дальский. и др. «Технология конструкционнўх материалов». –М.: Машиностроение, 1990 г.
С.А. Тўрахонов. Металлар технологияси. –Т.: Ўқитувчи, 1991 й.
В.А. Мирбобоев. Конструкцион материаллар технологиясидан қисқача луғат. –Т.: Ўзбекистон. 1995 й.
Политехнический словарь. (Спец. редактор Т.Р. Рашидов, акад. АНУз). –Т.: 1989 г.
И.Носиров «Материалшунослик» 1993 й
И.Носиров «Материалшунослик» 2002 й
Кучер А.М Металлар технологияси-Т .Ўқитувчи, 1977-632 б
Мирбобоев В.А, Умаров Э, Аҳмадхужаев М,Конструкцион материаллар технологияси курсидан лаборатория ишлари.- Т. Ўқитувчи, 1993-176 б
Қаландаров Р. Конструкцион материаллар технологияси- Т. Ўқитувчи, 1989. -255 б
Козлов Ю.С Материалшунослик. –Т. Ўқитувчи, 1987 -84 б
Алан С.И, Григорьев П.М, Ростовцев А.Н . Технология конструкционнўх Материалов МП росвешение 1980-224 с
Лахтин Ю.М Основў металловедения… М Металлургия, 1988-320 б
Do'stlaringiz bilan baham: |