Домна печи тўғрисида маълумот ва унинг тузилиши. Домна печининг махсулоти



Download 266 Kb.
bet2/3
Sana12.06.2022
Hajmi266 Kb.
#659548
1   2   3
Bog'liq
1404548251 54109

Заплечик. Домна печининг бу қисми-катта асоси, тепага қараган кесик конус шаклида бўлиб, унда тем­пература 1900°С га етади ва металл билан шлак суюқланишда давом этади.
Распар. У домна печининг кенг қисми бўлиб, цилин­др шаклидадир. Распарда температура, 1400°С ва ун­дан юқорирок, бўлади. Домна печининг бу қисмида ме­талл суюқланади ва шлак ҳосил бўла бошлайди.
Шахта. Домна печининг энг асосий ва энг катта (узун) қисми бўлиб юқоридан пастга томон кесик конус шаклида бўлади.
Печнинг бу кисмида мавжуд хом ашёлар қурийди ва рудалар дарз кетади. Шахтанинг колошник томонидаги қисмида температура (ишланган газни чиқариш трубаси олдида) 200-300°С ни ташкил қилса, шахта пастида (распар томонидаги қисмида) эса температура 1200-1300°С ни ташкил қилади.
Шахтанинг юқори (400-600°С да) ва пастки қисми­да (900-950°С да) темир оксидларига углерод оксид (СО) таъсирида темир қуйидаги схема буйича тикланади, яъни;
дан
бўлиб,
ҳосил қилинади.
Колошник. Колошник домна печининг энг устки қисми бўлиб, унга шихта солиш аппарати ўрнатилади. Печга шихта порциялаб туширилади, печга тушириладиган шихтанипг ҳар бир порцияси колоша деб аталади. Ко­лошник деган термин ана шундан келиб чиққан бўлиб, колошник сўзи колошадон деган иборани англатади.
Шихта солиш аппарати шихтани бир текисда тақсимлаш учун хизмат қилади ва печь газларининг атмосферага чиқишига, атмосфера хавосининг эса печга киришига йул қуймайди.
Шихта солиш аппаратининг турли конструкциялари мавжуд бўлиб, улардан энг кўп тарқалган тури кичик конус (11) ва катта конус (12) дан иборат конструкциядир. Бундай конструкцияли аппарат шихтанинг йирикроқ бўлакларини печнинг марказига томон, майдароқ бўлакларини эса печнинг деворлари томон туширади, шихтанинг зичлиги печь деворлари томонида каттароқ, марказида эса кичикроқ бўлади. Домна печида пастдан юқорига кўтарилаётган газларнинг кўпи, одатда, печь деворлари ёнидан, оз қисми эса марказидан ўтади. Шихтанинг юқорида айтиб ўтилган тарзда тақсимланиши газларнинг печь кўндаланг кесими буйича бир те­кисда ўтишига шароит яратади, натижада рудадан ме­талл анча тула қайтарилади.
Домна печи колошнигининг ён деворига труба (7) ўрнатилган-бўлиб, печда ҳосил бўладиган ёнувчи газлар, карбонат ангидрид, чанг, ҳаво билан кирган азот ва бошқалар аралашмаси ана шу трубадан газ тозалаш аппаратига юборилади. Бу газлар аралашмаси домна гази ёки колошник гази деб аталади. Колошник газининг печдан чиқиш олдидаги температураси 300°С га етади.
Домна печининг темир-бетондан ишланган оғир фундаменти бўлади. Печнинг шахтаси ана шу фундаментга ўрнатилган колонналарга таянч ҳалқа (9) орқали мустаҳкамланган. Домна печининг девори (13) юқори сифатли шамот ғиштидан терилган бўлиб, 15-20 мм қалинликдаги пўлат кожух (14) билан қопланган.
Горн, заллечик, распар ва шахта ҳажмларининг йиғиндиси домна печининг фойдали ҳажми дейилади. Щозирги баъзи домна печларининг фойдали ҳажми 5000 м3 дан ошади.



Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish