ДОИМИЙ ҲАРОРАТДА ТОЛАЛИ ТЕРМОАНЕМОМЕТРНИ
ТУРЛИ ҲИЛ ҚИЗДИРИЛГАН ТОЛЛАЛАРДА ТАДҚИҚ ҚИЛИШ.
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали Телекоммуникация инжиниринги кафедраси мудири Райимжонова О.С. (PhD), ассистент Эргашев Ш.У
Турбулент газ оқимларини юпқа структураларини ўлчаш учун доимий ҳароратда толали термоанемометрни бошланғич созлаш усуллари ва принцпиал схемаси таклиф қилинган. Қиздирилган турли ҳил толаларда термоанемометрни статик даражаланган натижалари келтирилган. Тадқиқотда иссиқлик балансини бошқаришни аниқ таклифлари берилган.
Ҳозирги вақтда тажрибада аниқлаш учун газ оқимларини ҳарорати ва тезлигини динамик характеристикаларини ўлчаш техник қурилмаларни ишлаб чиқаришда долзарб вазифа ҳисобланади.
Толали термоанемометрнинг сезгир элементи амалда оқимни қўзғалишига олиб келмайди. У турбулентликнинг кичик масштабларини аниқлаш ва кичик инерцияли пульсацияни ўлчаш учун фазо бўшлиғида рухсат берувчи катта имкониятга эга бўлади.
Схемотехникани такомиллаштириш ва толали термоанемометрнинг бошланғич созлаш усулини ишлаб чиқиш;
Толали термоанемометрнинг динамик характеристикасини баҳолаш;
Толали термоанемометрда турли ҳил қиздирилган толаларнинг даражаланиш статистикасини бажариш;
Термоанемометрни даражалаш тенгламасини аниқлаш ва тадқиқ қилиш.
Термоанемометрни схемотехникаси.
Доимий ҳароратда ясалган термоанемометрни функционал схемаси 1-расмда келтирилган. Толали термоанемометрнинг асосий элементи сифатида бир елкасига R t датчик ва юқори кучайтириш коэффицентига эга бўлган тескари алоқа кучайтиргичи уланган Уитсон ўлчов кўприги ҳисобланади. Турбулент пульсация оқимини ўлчаш учун кучайтиргич 0 – 20 кГц оралиқда бир текисли частота характеристикасини таминлаши керак.
Толали термоанемометрнинг тажриба намунасининг принцпиал схемаси 2-расмда кўрсатилган.
1-расм. Доимий ҳароратда толали термоанемометрни функционал схемаси.
2-расм. Толали термоанемометрнинг принципиал схемасини синов намунаси.
Толали термоанемометр кучайтиргичи ўлчайдиган кучайтириш схемаси бўйича 3 та операцион кучайтиргичлардан йиғилган. Бундай схематик ечим катта кириш қаршилиги ва синфаз шовқинларга чидамли бўлган катта коэфицентли кучайтиришни беради [3]. R7 / R6 = R5 / R4 тенг бўлганда, кучайтиргичнинг чиқиш кучланиши қуйидагича аниқланади:
(1)
Дискрет операцион кучайтиргични қўллаш орқали схемани оптимал параметрларини танлаш учун пассив элементлардан фойдаланиш имконини берди. Шунингдек, қурилмада частотани коррекция қилиш мумкин.
Ушбу толали термоанемометрнинг асосий ажралиб турадиган аломати, бу IRF 840 затвори беркилган майдонли транзисторнинг тескари алоқа занжирида қўлланилиши, уланган ҳолатда сток – исток нинг кичик қаршилиги (0,850 Ом) ва уланиш вақти кичиклиги (21–35 нс), шунингдек ТА нинг частота характеристикасини бутунлигича ошириш мумкинлиги ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар
Ярин Л. П. Термоанемометрия газовых потоков / Л.П. Ярин, А. Л. Генкин, В.И. Кукес. - Л.: Машиностроение, 1983. - 198 с.
Раннев Г.Г. Информационно-измерительная техника и электроника / Г.Г. Раннев. - М.: Академия, 2006.- 512 с.
Зори А.А. Методы и программно-аппаратные средства автоматизированной системы градуировки первичных измерительных преобразователей термоанемометров / А.А. Зори, Д.Н. Кузнецов // "Компьютерные технологии в инженерной и управленческой деятельности": материалы Всероссийской научно-технической конференции с международным участием. Известия ТРТУ. Тематический выпуск. - 2002. - №2 (25). - С. 148-150.
Do'stlaringiz bilan baham: |