Наф олувчи– Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Шартнома бўйича суғурта товонини олувчиси сифатида тайинланган ва Шартномада кўрсатилган шахс.
Суғурта муддати – Суғурта полисида кўрсатилган давр. Шартнома томонлар имзолаган муддатдан кучга киради ва 06.07.2024 йилгача амалда бўлади. Ушбу шартнома билан шартлашилган, суғурта шартномаси кучга киргандан кейин содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилади ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади.
Суғурта қилдирувчининг зиён кўриши эҳтимоли –Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зиён кўриши эҳтимоли бўлиб, кредит шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган, кредитнинг тўлиқ муддати тугагунга қадар суғурта ҳодисасига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай шарт-шароит ҳисобланади.
3. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ МИҚДОРИ
ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ 3.1. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти (ҚҚС)сиз 375 000,00 (Уч юз етмиш беш минг) сўмни ташкил этади.
3.2. Ушбу суғурта шартномасига кўра суғурта мукофоти тўловни амалга оширишнинг қуйидаги усуллари бўйича тўланади:
а) Суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади;
б) Босқичма-босқич:
- Биринчи босқичдаги суғурта мукофоти 375 000,00 (Уч юз етмиш беш минг) сўмни ташкил қилади ва ушбу суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади;
- Кейинги суғурта мукофоти тўловлари эса ушбу суғурта шартномасида келишилган муддатларда амалга оширилиши лозим.
Суғурта мукофоти тўлови босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб бўлган муддатга тақдим этилади.
3.3. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздор томонидан суғурта мукофоти 3 (уч) кун ичида тўланмаса, Суғурта шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади. Навбатдаги суғурта мукофоти тўловлари кечиктирилганда, Суғурталовчининг суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлари тўхтатиб қўйилади ва 5 (беш) кун ичида Суғурта қилдирувчи хабардор қилинади. Суғурта мукофоти тўлови тўланган пайтдан бошлаб суғурта шартномасининг амал қилиши яна тикланади. Суғурта мукофоти тўловлари 15 (ўн беш) кун ичида тўланмаса, Суғурталовчи суғурта шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
3.4. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофотининг тўланган санаси бўлиб Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган сана ҳисобланади.
3.5. Суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг розилиги билан Қарздор томонидан ҳам тўланиши мумкин.