Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог



Download 205,5 Kb.
bet9/12
Sana21.07.2022
Hajmi205,5 Kb.
#834055
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
27 Хар бир оила тадбиркор кредит кайтмаслик шартномаси (2)

10. СУБРОГАЦИЯ
10.1. Агар Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлаб берилса, тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи Суғурталовчига ўтади.
10.2. Суғурта қилдирувчи Суғурталовчига унга ўтган даъво қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган тегишли ҳужжат ва далилларни тақдим этиши ва маълумотларни етказиши шарт.
10.3. Агар Суғурта қилдирувчи, етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг даъво қилиш ҳуқуқидан воз кечса, ёки Суғурта қилдирувчининг айби билан даъво қилиш ҳуқуқидан фойдаланишнинг имкони йўқотилса, шунингдек суғурталовчининг тегишли ёзма розилигисиз гаровга олинган мол-мулкнинг таъқиқини бекор қилса Суғурталовчи Суғурта қилдирувчидан тўланган суғурта товонини қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
10.4. Агар Суғурта қилдирувчи етказилган шикаст ва зарарлар учун учинчи шахслардан товон пулини олган тақдирда, Суғурталовчи ушбу шартнома шартларига кўра тўланиши лозим бўлган суғурта товонининг учинчи шахслардан пул кўринишида ёки мол-мулк қийматида олинган сумманинг ўртадаги фарқини қоплаб беради.


11. ШАРТНОМАНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11.1. Ушбу Суғурта шартномаси уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва ушбу Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида амалда бўлади. 
11.2. Ажратилган кредит тўлиқ гаров ёки бошқа таъминот турлари билан таъминланган ҳолларда, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг талаби билан суғурта шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниши мумкин.
11.3. Суғурта қилдирувчи ва Қарздор Суғурта шартномасидан исталган пайтда воз кечиши мумкин. Суғурта қилдирувчи ёки Қарздор томонидан ушбу шартнома муддатидан аввал бекор қилинганда, тўланган суғурта мукофоти қайтариб берилмайди.
11.4. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
а) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан суғурта мукофоти шартномада кўрсатилган муддат (15 (ўн беш) кун ичида) ва миқдорда тўланмаганда;
б) амал қилиши муддати тугаганда;
в) томонларнинг келишувига мувофиқ;
г) Суғурталовчи Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажарганда;
д) ушбу шартнома суд қарорига кўра қонуний кучга эга эмас деб тан олинса;
е) Суғурта қилдирувчи фаолияти тугатилса, Суғурта қилдирувчини қайта ташкил этилганлиги (қўшилиш, сотиб олиниши ва ш.к.) муносабати билан, суғурта шартномасида алмаштирилиш ҳолатлари бундан мустасно;
ж) Суғурта қилдирувчини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб тан олиниши;
з) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида келтирилган бошқа ҳолатларда.
11.5. Суғурта шартномаси муддатидан аввал томонлардан бирининг ёзма аризасига биноан бу ҳақда бекор қилиш мўлжалланган санага қадар 10 (ўн) кундан кечиктирмасдан хабар қилиниши шарти билан бекор қилиниши мумкин.
11.6. Агар Суғурталовчининг ушбу шартномани муддатидан аввал бекор қилиш талаби, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли берилган бўлса, у ҳолда тўланган суғурта бадали қайтариб берилмайди.


12. ФОРС-МАЖОР
Агар Томонлар ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмасликлари енгиб бўлмас куч (форс-мажор) шарт-шароити оқибатида юзага келса, улар жавобгарликдан озод бўладилар. Енгиб бўлмас куч таъсирида бўлган томон бошқа томонни бундай шарт-шароит юзага келганлиги ва тахминан қанча давом этиши мумкинлиги тўғрисида бир-бирларини дарҳол хабардор қилишлари шарт. Бунда Томонлар ушбу Шартноманинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари юзасидан ўрнатилган тартибда якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар.



Download 205,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish