Тадқиқотларнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- патентли материални тадқиқ этишнинг янги, ўлчов ўзгартиргичлари таснифларини яхшилашнинг умумлаштирилган усулларини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
- кўрсатилган усулларнинг таснифланиши таклиф қилинган, лойиҳалаштириш босқичида тузилма имкониятлари ҳамда катталиклар ва параметрлар орасидаги занжирлар ичидаги боғлиқликларни, ҳамда турли физик табиатга эга бўлган занжирлар орасидаги ўзаро занжирлар ва занжир ичидаги эффектларни инобатга олувчи герконли ўлчов ўзгартиргичларининг тузиш тамойилларининг топограммаси таклиф қилинган;
- механик, магнитли ва электр занжирлари орасидаги эффектларни қўллаган ҳолда герконли магнит ёрдамида бошқариладиган ўзгартиргичларнинг асосий тузилма схемалари аниқланган;
- параметрик тузилма схема билан тўғри аналогия тамойилида умумлаштирилган ГПРМП конструкцияси учун математик модель ишлаб чиқилган;
- магнит параметрлари дискрет тақсимланганлиги инобатга олинган сифат ва сон таснифларни аниқлаш услубияти таклиф этилган;
- берилган сезгирликда ўлчамларнинг нисбатлари оптималлашган герконли ўзгартиргичларнинг ҳисоблашнинг муҳандислик услуби ишлаб чиқилган.
Янгилик даражаси, ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти кўрсатилган ҳимояга олиб чиқилаётган асосий илмий ҳолатлар 1-жадвалда келтирилган.
Тадқиқотларнинг амалий натижалариқуйидагилардан иборат: магнитли бошқарувга эга контактлар (герконлар)нинг, ҳамда герконли ўлчов ўзгартиргичларининг таснифларини яхшилайдиган умумлаштирилган ёндошувлари аниқланган ва тузилиш тамойиллари ишлаб чиқилган, тезлик, тезланиш силжишларини дискрет сигналга айлантирувчи оригинал герконли ўзгартиргичлар ишлаб чиқилган, герконли ўзгартиргичларни амалда қўллашда параметрик тузилма схема бўйича таҳлил қилиш ва параметрларнинг оптимал нисбатларини танлаш имконини берадиган герконли ўзгартиргичларни ҳисоблашнинг муҳандислик услубияти ишлаб чиқилган.
Герконли ўзгартиргичларнинг ишлаб чиқилган конструкциялари Тошкент ва Уфа шаҳарларидаги қатор корхоналарда тадбиқ қилинган ва тадбиқ қилиш учун қабул қилинган.
Амалий тадбиқ этишдан олинган иқтисодий самара 120 млн. сўмни ташкил этади.
Муаллиф иштирокида ишлаб чиқилган ва нашр қилинган ўқув қўлланмалар ва илмий-услубий ишланмалар Уфа авиация техника университети, Фарғона политехника институти, Наманган институти, Тошкент давлат техника университетларида ўқув жараёнига тадбиқ этилган.