Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., профессор А. М. Мамаджонов \ мундарижа кириш


- §. Герконларнинг эксплутация хусусиятларини яхшилаш бўйича умумлаштирилган усулларини таҳлил қилиш, синфлаш ва баҳолаш



Download 5,39 Mb.
bet8/38
Sana08.04.2022
Hajmi5,39 Mb.
#537920
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
18,08.2021

1.2- §. Герконларнинг эксплутация хусусиятларини яхшилаш бўйича умумлаштирилган усулларини таҳлил қилиш, синфлаш ва баҳолаш

Автоматик ростлаш ва бошқариш, алоқа, ҳисоблаш ва ўлчов техникасининг замонавий бошқарув тизимларининг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб уларда турли коммутацияловчи, бўсағавий ва релейли элементларнинг кенг қўлланилиши ҳисобланади. Одатда улар нормал ишлашларини тўлиқ, баъзида эса шу тизим ва қурилмаларнинг техник имкониятларини ҳам белгилаб берадилар.


Техник ривожланиш коммутация элементларининг параметрлари ва таснифларини - уларнинг тезкорликлари, хизмат қилиш муддати, ишончлилигини ошириш юзасидан узлуксиз яхшиланиб боришини талаб этади. Бу вазият янги коммутация элементлари, релели қурилмалар ва элементларнинг яратилиши ва мавжудларини такомиллаштиришни тақазо этади. Аммо техникани сифатли ривожлантириш учун чуқур патентли изланишлар олиб боришсиз мумкин эмас. Жумладан, муҳандис Альтшуллер етакчи техника соҳаларидан олинган кўп сонли ихтироларни таҳлил қилиш натижасида техник қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун типовой усулларни аниқлади.
Ишда машҳур физик эффектлар ва шу эффектларни қўллаган ҳолда автоматика қурилмаларини турли тузилиш тамойилларини синтез қилиш натижасида янги усулларни аниқлаш ва шакллантириш мумкинлиги кўрсатилган.
Усулларни аниқлаш йўли, уларни шакллантириш ва назарий асослаш долзарб масала ҳисобланади ва ҳозирги кунгача адабиётларда етарлича тўлиқ ёритилмаган. Патентли тадқиқотларда қўллаш учун тавсия этилаётган усул қўйидаги босқичларга келтирилади :
биринчи ихтирони таҳлил қилиш;
биринчи усулни дастлабки изоҳлаш;
иккинчи ихтирони таҳлил қилиш;
иккинчи усулни дастлабки изоҳлаш;
иккинчи ихтирони такомиллшатириш учун биринчи усулни амалга ошириш;
биринчи ихтирони такомиллаштириш учун иккинчи усулни амалга ошириш;
кейинги ихтироларни таҳлил қилиш бўйича бошқа усулларни аниқлаш;
аниқланган усулларни таҳлил қилиш.
Юқорида қайд этилган усулни қўллаш йўли билан синф бўйича патент материалларини таҳлил қилиш натижасида асосий таснифларни яхшилаш бўйича 40 дан ортиқ усуллар аниқланди. Қуйидаги 1.2.1-жадвалда мос равишда уларнинг рўйхати келтирилган. Қавс ичида яхшиланаётган жиҳати ва такомиллаштирилаётган деталь кетма-кет кўрсатилган.
1. Тенг контактлар ўртасида оқимларни тақсимлаш учун магнит занжирининг ночизиқли боғлиқликка эга соҳасини ишлатиш (бошқаришни соддалаштириш, магнит сим).
2. Ферромагнит контактлар ўлчамларининг индукцияга магнит стрикцион боғлиқлигини қўллаш (ишончлилик, контактли жуфт).
3. Контактларнинг уланиш кучига кўра ҳаракатланувчи қисмнинг қаттиқлилигининг ўзгариши (ишончлилик, тезкорлик, ҳаракатланувчан контакт жуфтлиги) .
4. Магнит электр герконларни эластик ипли чиқишларини кўндаланг ва бўйлама силжишини таъминлаш (сезгирликни ростлаш, магнит электр герконнинг эластик ипи) .
5. Доимий магнит ва электр магнитнинг контакт жуфтнинг қўзғолмас баргига комбинациялашган таъсири (сезгирлик, ишончлилик, функциоанл имкониятлари, магнит сим) .
6. Токи коммутацияланувчи жисм кесимини ошириш (коммутацияланувчи қувват, магнит электр герконнинг эластик ипи).
7. Қўзғолмас магнит симга нисбатан контакт жуфтликнинг ростланувчан қотириш (сезгирликни ростлаш, контакт жуфтлик) .
8. Ишчи оқим йўлида ҳаво бўшлиғи ўрнига тез тўйинувчи кесим соҳаларини қўллаш (технологиклик, магнит сим).
9. Магнит электр герконларда токи бошқариладиган эластик ипларни қўллаш (ишончлилик, тезкорлик, ҳаркатланувчи қисм).
10. Уланиш вақтида тезкорлиги турлича бўлган контактларни бир томонлама ҳаракатланишини қўллаш (ишончлилик, контакт жуфтлик).
11. Магнит электр герконнинг эластик ипини бошқарув занжиридан қаттиқ боғланган изоляция қилиш (ишончлилик, ҳаркатланувчи қисм).
12. Контакт барглари ҳаракатини чеклаш (ишончлилик, қобиқ).
13. Ишчи ҳаво бўшлиги йўлида умумий магнит қаршиликни камайтириш (ўлчамлари ва вазни, магнит сим, сезгирлик).
14. Контактлашувчи юза (сирт) ҳажмини ошириш (ишончлилик, бошқарилувчи қувват, контакт жуфтлик) .
15. Иккита механик турғун ҳолатларга эга - "мехник триггерларда" эластик элеметлар тизимида қўллаш (функционал имкониятлар, тезкорлик, контакт жуфтлик).
16. Контактлашувдан сўнг ўзаро таъсирлашувчи куч ишорасини ўзгартирувчи эгилувчан тизимни қўллаш (ишончлилик, контакт жуфтлик) [6.37].
17. Уланиш кучига кўра контактларни жипслашиш юзасини ошириш (ишончлилик, коммутацияланувчи қувват, контакт жуфтлик).
18. Қўшимча ферромагнит контактларни киритиш (функционал имкониятларни кенгайтириш, контакт жуфтлик).
19. Сакраш энергиясини сочиш учун массани қўллаш (ишончлилик, контакт жуфтлик).
20. Контакт жуфтликни экранлаш учун магнит симларни қўллаш (сезгирлик, магнит сим).
21. Герконнинг ташқи таъсирларга сезгир соҳаларини маҳаллий экранлаш (вазни, қобиқ).
22. Оқим ва бошқарувчи ток орасида фаза ҳосил қилиш учун магнит занжир электр ўтказувчанлигини қўллаш (функционал имкониятлар, магнит сим).
23. Технологик қотириладиган (маҳкамланадиган) қирғоқлар (выступ)ни қўллаш (технологиклик, контакт жуфтлик) .
24. Магнит занжирнинг ҳаракатланувчи қотирилувчи соҳаларини қўллаш (сезгирликни ростлаш, магнит сим) .
25. Бир нечта контакт жуфтликлар учун умумий оқимни қўллаш (ҳажм, вазн, магнит сим).
26. Жуфтликдаги ҳар бир контактни дифферанциал бошқариш (коммутацияланувчи қувват, магнит сим).
27. Баргларда комбинациялашган материални қўллаш (ишончлилик, контакт жфутлик) .
28. Ёйни сўндирувчи қўшимча контакт жуфтликни қўллаш (ишончлилик, контакт жуфтлик).
29. Контакт жуфтлик пластиналарини турли қаттиқликдаги пакетлар кўринишида ясаш (ишончлилик, контакт жуфтлик).
30. Магнит оқими йўлида контактни шунтламаган ҳолда умумий қаршиликни камайтириш (коммутацияловчи қувват, магнит сим).
31. Контаткли тизимни ташқи босимдан герметиклаш учун қутбли тизимни қўллаш (ҳажм, вазн, ишончлилик, магнит сим, баллон) .
32. Контакт сифатида тегиниб туриш, беркитиш ҳажми ўзгарувчи эгилувчан конструкцияни қўллаш (коммутацияловчи қувват, ишончлилик, контакт жуфтлик) .
33. Ҳаракатланувчи контакли кўприкка эга бўлган контактли тизимни цилиндр шаклида бажариш (бошқарувчи қувват, бошқарилувчи қувват, контактли тизим).
34. Контактларда гальваниқ қопламани қўллаш (хизмат қилиш муддатини ошириш, контактли тизим).
35. Баллон ичидаги деталларни ташқаридан ростлаш учун штангелларни қўллаш (контактли босим, баллон) .
36. Ток ўтказувчи сифатида қобиқни қўллаш (ўлчамларни кичрайтириш, қобиқ).
37. Кўп контактли герконларда ҳар бир контакт учун индивидуал электр магнит кучларни қўллаш (функционал имкониятларни кенгайтириш, ўлчамларни кичрайтириш, бошқарув қувватини камайтириш, ўрнатиш аниқлиги, электр магнитлар).
38. Оптимал механик таснифга эга бўлиш учун контакт тизимдаги алоҳида деталларнинг эластик электр магнит ўзаро таъсирини қўллаш (коммутацияланувчи қувватни яхшилаш, тезкорликни ошириш, зарбаларга бардошлилик, сакрашларни камайтириш, контактли тизим).
39. Вакуумга жойлаштирилган, иш вақтида газ ажратиб чиқармайдиган ихтиёрий деталларни ясаш (ишончлиликни ошириш, контактли тизим).
40. Назорат қилинадиган объектлар сифатида магнит занжирни коммутацияловчи, ташқи ҳаракатланувчан ферромагнит деталларни қўллаш (конструкцияни соддалаштириш, функционал имкониятларни кенгайтириш, магнит сим).
41. Бир бирига бўладиган магнит таъсирини бартараф этиш учун бир нечта герконларнинг магнит тизимларини перпендикуляр жойлаштириш (функционал имкониятлар, коммутация имкониятларини кенгайтириш, магнит сим).
42. Бир бирига яқинлашиш жараёнида контактлар юзаси бир текис ортиб борувчи контакт шаклларини ясаш (коммутация хоссаларини ошириш, контакт тизим).
43. Ўзгарувчан магнит бўшлиқ қутбларини бир текис ортиб борувчи ҳажмли кўринишда бажариш (ҳаркатланувчи қисм юришини ошириш, ишончлиликни ошириш, контакт жуфтлик).
44. Контакт кўприк сифатида ферромагнит заррачалар, осон шакланувчи жисмлар, "опилка"ларни қўллаш (соддалаштириш, контактли тизим).
45. Ҳам магнит ўтказувчан, ҳам электр ўтказувчан, ҳам қаттиқ, ҳам пружинали, аммо мустақил эркинлик даражасига эга бўлган қўшимча элементларни қўллаш (функционал имкониятларни кенгайтириш, контактли тизим) .
46. Контактли тизимни электр ўтказувчи суюқликдан ясаш (коммутация хоссаларини яхшилаш, контактли тизим) .
Ихтиро изоҳининг таҳлили горизонтал бўйлаб "яхшиланаётган хусусиятлар" ва вертикал бўйлаб "такомиллаштирилаётган деталлар" белгиларига кўра синфлаштирилган жадвални тузиш орқали умумлаштирилган усулларни таққослаш билан якунланади (1.2.1-жадвал).
Энг муҳим "яхшиланаётган ҳусусиятлар" бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: коммутацияланувчи ток (контактли босим), ишончлилик, сезгирлик, функционал имконият (магнитли хотира ва бошқалар), тезкорлик, қайтиш коэффициенти, тортилиб ва қўйиб юбориш коэффициенти, ўлчамлари ва вазни, ҳалақитларга бардошлиги, ясалишдаги технологиклиги, конструкция ва эксплуатация схемаларнинг соддалашиши.
"Такомиллаштирилаётган деталлар" бўлиб қуйидалар саналади: бошқарувчи токли ғалтак, герметик контактлар (контактли жуфтлик, контактли тизим), магнит ўтказгич, қобиқ, баллон (тўлдирувчига эга баллон), доимий магнитлар, қайтарувчи пружиналар.
Мазкур белгиларига мос равишда синфлашнинг матрицали усули қўлланилган. Геркон конструкциясидаги маълум детални ўзгартириш орқали бирор ҳусусиятни яхшилашга имкон берадиган умумлаштирилган усуллар мос графларнинг кесишган ячейкасига жойлаштирилади. Бўш қолган ячейкалар янги умумлаштирилган усулларни қўллашга йўл кўрсатиши мумкин.
Хусусан, герконлар учун келтирилган жадвалнинг таҳлили магнит ўтказгич, қайтарувчи пружиналар ва қобиқ каби деталларни такомиллаштиришда ишончлиликни ошириш учун усулларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Ихтироларни таҳлил юзасидан келтирилган жадвал таҳлил жараёнида техник санъат учун қандай имкониятлар очилаётганлигини кўрсатади.
Умумлаштирилган усулларни аниқлаш бўйича қўлланилган усул патентли тадқиқотнинг аналитик усули ҳисобланади. У машҳур ихтироларда таклиф этилган такомиллаштиришларнинг физик моҳиятини чуқур очиб беришга, маълум қурилмаларнинг ривожланиш қонунияти ва контруктив ривожланиш тарихини, уларни кейинги такомиллаштириш бўйича асосий тенденцияларини кузатишга имкон беради.
Герконларни асосий хусусиятларини яхшилаш бўйича умумлаштирилган усуллар жадвалини таҳлили ҳорижий патентлар ва совет ихтироларидаги ишланмаларнинг кўп қисмида такомиллаштирилаётган деталь сифатида "герметик контактлар" (контакли жуфтлик) қўлланилганлигини кўрсатади.
Аниқланган умумлаштирилган усулларнинг қўлланилиши бошқарув ва ростлаш тизимларида турли синфга мансуб герконларни такомиллаштиришнинг тизимлилигини таъминлайди.

Download 5,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish