Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., профессор А. М. Мамаджонов \ мундарижа кириш


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 5,39 Mb.
bet28/38
Sana08.04.2022
Hajmi5,39 Mb.
#537920
TuriДиссертация
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
18,08.2021

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадкикот натижалари 6та илмий амалий анжуманларда, жумладан 3та халкаро ва 3 та республика анжуманларида маъруза килинган мухокамадан утказилган.
Тадқиқот натижаларининг элон килинганлиги. Диссертация мавзуси буйича жами 20та илмий иш, жумладан, Узбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг докторлик диссертасиялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6та макола , шундан 3 та макола хорижда чоп этилган. Шунингдек Узбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигидан 2та эхм дастури учун гувохнома олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат. Диссертациянинг асосий қисми ___бетни ташкил этади. __расм, чизмалар ва жадвалларни ўз ичига олади.

ДИССЕРТАЦИЯ ИШИНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация иши мавзусининг долзарблиги ва зарурлиги асослаб берилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгилаб берилган, тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги аниқланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш рўйхати, тадқиқот натижаларининг апробацияси, нашр этилган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи бобида дискрет бошқарув тизимларида ишлатиладиган, улардаги герконлари ягона конструкцияда магнитли занжир билан органик ажратилган бўлиб, магнит параметрлари дискрет тақсимланган ўлчов ўзгартиргичлари таҳлил қилинган. Турли мақсадларга мўлжалланган герконларнинг қўлланилишидаги ўзига хосликлари очиб берилган. Герконли элементлар ва қурилмалар чиқишдаги қувватни ва ишончлиликни сезиларли оширишлари, шу билан бирга ўзгартирувчи қурилмаларнинг функционал имкониятларини кенгайтириши, дискрет бошқарув тизимларининг ўзи эса уларда герконли ўзгартиргичлар қўлланилиши эвазига сезиларли соддалашиши кўрсатилган.
Бошқарув майдонига нисбатан контактли тизимнинг фазовий йўналганликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда герконли ўзгартиргичларнинг сезувчан элементлари сифатида герконларнинг ўзининг таснифларини яхшилаш бўйича турли конструктив ёндошувлар аниқланган ва таснифланган. Патентли материални таҳлили ҳамда муаллиф иштирокида ишлаб чиқилган услубни қўллаш натижасида герконларнинг асосий таснифларини яхшиловчи конструкцияларни такомиллаштириш юзасидан умумлаштирилган қирқдан ортиқ усуллари аниқланган ва "яхшиланаётган таснифлар" ва "такомиллаштирилаётган деталлар" каби турли белгиларига кўра таснифлаш таклиф этилган. Контактли жуфтлик ва магнитли тизимэнг кўп такомиллаштириладиган деталь эканлиги кўрсатилган бўлиб, бунда яхшиланаётган асосий тасниф бўлиб ишончлилик, коммутацияланувчи қувват, функционал имконият, ўлчамлар эканлиги кўрсатилган. ГПРМ таснифларини яхшилаш усулларининг умумлаштирилган янги қаторлари аниқланган ва таклиф этилган. Ўлчов ўзгартиргичлари учун тўғри аналогия тамойили асосида энергетик, статик ва динамик аналогиялар ва ўхшашлик меъзонлари, шу билан бирга электр, магнитли ва механик занжирлар ичидаги боғлиқликлар ва турли занжирлараро эффектларни қўллаш йўли билан таъсир U, реакция I, заряд q каби умумлашган катталикларни ҳамда турли физик табиатга эга бўлган занжирлар учун қаршилик R, индуктивлик L ва сиғим C каби умумлашган параметрларни (2 жадвал) аниқлашга имкон берадиган математик моделни қўллаш йўли билан герконли ўзгартиргичларнинг параметрик тузилма схемалари ҳосил қилнган. Герконли ўзгартиргичлар ўзаро таъсир UМ (куч), реакция IМ (тезлик), заряд qМ (силжиш) ва реакция тезлиги IМ/ (тезланиш) каби механик катталикларни ўзгартиргичларни лойиҳалаштириш босқичида уларни тузиш тамойиллари кузатиладиган кўп босқичли релели статик таснифларига эга бўлган дискрет электр катталик UВЭ га ўзгартирадилар. Бундан буён ишда катталик ва параметрларнинг умумлаштирилган иборалари қўлланилган. 1-расмда герконли ўзгартиргичларнинг параметрик тузилма схемаси топограммаси келтирилган.


1-расм.Турли физик табиатга эга бўлган катталикларни электр кучланиш шаклидаги дискрет сигналга ўзгартирувчи герконли ўзгартиргичларнинг параметрик тузилма схемаси топограмм



Занжир табиати

Умумий миқдорлар

Умумий параметрлар

Тасир
U

Реакция
I

Заряд
q

Қаршилик
R

Сиғим
C

Индуктивлик
L

Электр


(Кучланиш)


(Ток)









Магнитлик






(Оқим ўзгариш тезлиги)



(Оқим)




(Токнинг электр ўтказгичдаги қаршилиги)



(Ток сиғими)

Меха-ник



(Куч)



(Тезлик)








(Ишқаланиш)



(эластиклик)






(Масса)

2-жадвал.Электр, магнитли ва механик занжирлар учун катталиклар ва параметрлар.

Турли конструктив ечимларни солиштириш мақсадида дискретли чиқишга эга бўлган силжишларнинг герконли ўзгартиргичларининг таснифловчи жадвал ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳаракатланувчи элементи сифатида чўлғам, экран, ўзак ва магнит қўлланилган, бунда магнит тизими бўйлаб нормал уланган ва нормал узилган герконлар тақсимланган. Мос равишда параметрларнинг кўп босқичли таснифи бўйлаб дискрет ўзгарувчи, бир хил ёки бир-биридан фарқланувчи герконларнинг контактлари ёки шунтланади, ёки занжир билан кетма-кет уланади.


Биринчи бобда герконли ўзгартиргичларнинг оригинал ва мавжуд конструкциялари солиштириш йўли билан таҳлил қилинган ва тадқиқот вазифлари шакллантирилган.
Иккинчи боб. Магнитли занжирларнинг тадқиқ этишнинг турли услубларининг таҳлили натижасида параметрик тузилма схемаси ёрдамида тақсимланган дискрет параметрларни инобатга олиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса қилинган бўлиб, магнитли занжирнинг алоҳида соҳалари кўндаланг ва бўйлама дискрет тақсимланган магнитли параметрлар сифатида қаралган. Бунда бўйлама тақсимланган параметр элементи мужассамлашган магнитли сиғим кўринишида ифодаланади ва дискрет координатали у ёки бу кесимида магнитли оқим (заряд) катталигини аниқлайди, кўндаланг тақсимланган параметр элементи эса мужассамлашган магнитли қаттиқлик (магнитли сиғимга тескари бўлган катталик) кўринишида ифодаланади ва шу кесимдаги магнитли кучланиш (таъсир) катталигини аниқлайди. Содда ҳолда мужассамлаштирилган параметрлар сони реал занжирнинг бир жинсли соҳалари сонига нисбатан аниқланади (масалан, бизнинг ҳолат учун ҳар бир соҳада битта бўйлама ва кўндаланг параметр бўйича). Янада қаттиқ ёндошувда мужассамлаштирилган параметрлар сони ҳар бир жинсли занжир учун тақсимлангани магнитли параметрларнинг талаб этилаётган аниқлик даражасини инобатга олган ҳолда аниқланади. Дискрет тақсимланган бундай парметрларнинг сони кўриб чиқилаётган соҳада тақсимланган герконлар сонига мос келиши мумкин. Ишда минимал миқдордаги мужассамлаштирилган параметрлар (аниқроғи, ҳар бир соҳада биттадан параметр) қўлланиладиган услуб таклиф қилинган бўлиб, бу соҳалардаги параметрлар машҳур усул бўйича дифференциал тенгламаларни ечиш йўли билан топилган, ҳаракатланувчи қисм функцияси ҳисобланиши шарти келтирилган. Бу машҳур усулда магнитли занжир учта соҳага ажратилган: ҳаракатланувчи қисмгача бўлган соҳа, ҳаракатланувчи соҳа ва ҳаракатланувчи қисмдан кейинги соҳа. Ҳар бир соҳа учун магнитли заряд ва магнитли кучланиш катталикларининг ҳисоби 2-расмда келтирилган схемага мос равишда юқорида номи келтирилган усул бўйича амалга оширилади. Бунда биринчи сиғим ва биринчи қаттиқлик уларнинг реал қийматлари бўйича занжирли касрлар кўринишида аниқланади:
(1)
(2)

2-расм. Герконли ўзгартиргичнинг умумлашган ўрин алмашиш схемаси (а) ва умумлашган параметрик тузилма схемаси (б)
Биринчи ва учинчи соҳадаги параметрларнинг реал қийматлари ҳаракатланувчи қисмнинг координата функцияси ҳисобланади ва яқинлаштирилган ўрин алмаштириш схемалари, ёки мавжуд усуллар ёрдамида тақсимланган параметрларни инобатга олган ҳолда топилиши мумкин. Ҳаракатланувчи қисм соҳасидаги Wµnp ва Cµnp дискрет параметрлар қийматлари ишлатилаган ҳаракатланувчи қисм турига боғлиқ равишда топилади. Ишда уларнинг қийматлари 4 турдаги ҳаракатланувчи қисм учун уларнинг бўйлама ва кўндаланг жойлашишларида аниқланган. Ҳар бир ҳаракатланувчи қисм тури ва жойлашуви учун кўндаланг ўлчамлари минимумида ишончлиликни таъминлайдиган, магнитли ўтказгичнинг бўйлама ва кўндаланг ўлчамларининг оптимал нисбатлари шаклида шароитлар аниқланган:
а) бўйлама ва кўндаланг ҳаракатланувчи экранлар учун
(3)
б) бўйлама ва кўндаланг ҳаракатланувчи магнитлар ва қўзғотиш ўрамлари учун
(4)
в) кўндаланг ҳаракатланувчи ўзак учун
(5)
г) бўйлама ҳаракатланувчи ўзак учун
; (6)


3-расм. Ўзгартиргичнинг ишончли ишлаши таъминланадиган оралиқлар учун КВЗ ва r орасидаги нисбатлар чегарасини аниқловчи эгри чизиқлар

4-расм. Ишчи магнитли сиғимнинг ҳаракатланувчи магнит координатасига нисбий бирликларда келтирилган боғлиқлиги ( тенг бўлган нисбатларда)
Сўнгги (якунловчи) қайта улагич, ҳам кўп босқичли статик таснифга эга бўлган ўзгартиргич сифатида ишлайдиган герконли ўзгартиргичнинг магнитли занжирини ҳисоблаш услуби кўриб чиқилган. Бошқарувчи магнит заряд (оқим) ҳосил қилувчи магнитли сиғим учун параметрлари тақсимланганлигини инобатга олган ҳолда ҳаракатланувчи магнит qМ координаталари функциясининг ифодаси қуйидаги кўринишда ҳосил қилинган:
(7)
Бу сиғимнинг максимал қиймати герконнинг контактга кирувчи соҳаси ва бу зонанинг ташқарисида ҳаракатланувчи магнити ва ҳаракатланувчи ферромагнитли контактлари орасидаги магнитли сиғимларнинг нисбатларига боғлиқ бўлган ҳолда координатанинг маълум qМ қийматига мос келувчи қийматига мос келади.
4-расмда нисбий бирликларда ишчи магнитли сиғимнинг ...нинг тенг нисбатларидаги ҳаракатланувчи магнит координаталарига боғлиқлик эгри чизиқлари келтирилган. Бу эгри чизиқларнинг таҳлилидан қуйидагилар келиб чиқади: ташқи магнит ўтказгичнинг максимал тирқиши орқали беркилган конструкцияси мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки у бу нисбатни минимумигача камайтиради, натижада сезгирлик, статик таснифнинг ночизиқлилик даражаси ва ҳаракатланувчи қисмнинг силжиш диапазони ортишига олиб келади. Ишда ўзгартиргичнинг бундай конструкцияларидан бири келтирилган.
5-расмда ҳаракатланувчи қисмгача ва ундан кейинги дискрет соҳалари сони герконлар сонига тенг келувчи конструкция кўрсатилган бўлиб, герконлар мос равишда ҳаракатланувчи қисмгача ва ундан кейин жойлаштирилган. Параметрлари тақсимланганлигини инобатга олган ҳолда бу конструкция таснифининг таҳлилидан шу келиб чиқади-ки, герконларни ҳаракатланувчи қисм бўйлаб тақсимланиши магнит ўтказгич пўлатида магнит оқимининг йўқотишларини камайтиришга бўлган эҳтиёжни мустасно этади. Бунда таъсирнинг магнит катталигининг Uµ минимал қиймати геркон контактлари уланиши учун талаб этиладиган қийматдан катта, ҳаракатланувчи қисм ортидаги таъсир этувчи магнитли катталигининг максимал қиймати геркон контактларини узиш учун талаб этиладиган қийматидан кичик бўлади.
5-расм. Герконли ўзгартиргич конструкцияси.
1-асоси;
2- берк бўлган П-симон магнит ўтказгич;
3-синусоидал ток амплитудаси барқарор бўлган қўзғотиш ўрами;
4-ҳаракатланувчи экран;
5-экраннинг силжиш йўли бўйича тақсимланган герконлар;
6-дискрет ўзгарувчи электр параметрлар
Диссертациянинг учинчи бобида статик, ночизиқлилик даражаси, қувват йўқотишлари коэффициенти, ишончлилик каби таснифлар ва динамик тасниф тадқиқ этилган. Асосий таснифлар таҳлили чиқишдаги катталикни киришдаги силжишларга боғлиқликларининг операторли шаклдаги умумий ифодасини қўллаш ёрдамида амалга оширилган
(8)
Ифоданинг таҳлили шуни кўрсатади-ки, умуман олганда силжишнинг герконли ўзгартиргичи тўртинчи тартибдаги реал тебранма бўғимни ифодалайди, унинг узатиш таснифи ўзгарувчан коэффициентли дифференциал тенглама ёрдамида изоҳланади. Ишда динамик хатоликларни камайтириш учун қуйидаги шартларнинг бажарилиши лозимлиги кўрсатилган
(9)
(10)
(11)
Статик тасниф ўзгартиргичнинг тўртта режими учун математик моделдан келтириб чиқарилган:
а) доимий манбалар қўлланилган режимда;
б) схема ўзгарувчан манбалардан таъминланадиган режимда;
в) манбалардан бири ўзгармас (доимий) бўлган режимда.
Ифодаларнинг таҳлили статик тасниф ночизиқ эканлигини кўрсатади. Ҳаракатланувчи элементлари турлича бўлган герконли ўзгартиргичларнинг тажриба тадқиқотлари ва назарий таҳлил натижаларининг таҳлилидан келтирилган тенгламалар бўйича ҳисоблашлар хатоликлари турли ўзгартиргичлар учун 10-15 %дан ошмаслиги келиб чиқади.
Бир хил физик табиатга эга бўлган кетма-кетли ўзгартиргичлар занжирининг ночизиқлилик даражаси ва сезгирлиги учун математик ифодаларнинг таққосланиши, хусусий ҳолда қуйидагиларни кўрсатди, занжирнинг умумий сезгирлиги қўшни параметрлар жуфтлигининг кўпайтмасининг ортиши билан ортади. Аммо бу ҳолат киришдаги сигналнинг айнан шу ўзгариш диапазонида ночизиқлилик даражасининг ортиши билан кузатилади. Герконли ўзгартиргичнинг ночизиқлилик даражасини икки тартибга камайтириш учун юклама қаршилигини атиги бир тартибга камайтириш етарли эканлигини кўрсатди. Ночизиқлилик даражасини минимумгача камайтириш учун ишда икки усул таклиф этилган бўлиб, унга кўра иккинчи параметр ёки занжирлараро эффект коэффициентини ҳаракатланувчи қисм qµга боғлиқ равишда қуйидаги ифодага кўра бажариш лозим:
; (12)
; (13)
Герконли ўзгартиргичнинг қувват йўқотишларини таҳлил қилиш учун ишда қуйидаги нисбатдан аниқланадиган коэффициент ишлатилган:
(14)
Ўзгартиришнинг сезгирлиги ва қувват йўқотишлари коэффициенти учун математик ифодаларни солиштиришдан келиб чиқади-ки, чиқишдаги занжирнинг электр ўтказувчанлиги ўзгармас бўлганда шу занжирдаги электр қаршиликнинг ортиши аввалги содда ўзгартиргичнинг сезгирлигининг, йўқотилаётган қувват коэффициентининг (ва аксинча)камайишига олиб келади, аммо бунда умумий сезгирлик ортиб боради. Ишда дифференциал магнит ўтказгичларнинг қўлланилиши эвазига қувватни камайтиришнинг конструктив усуллари таклиф этилган бўлиб, қўзғотиш ўрамлари занжирида балласт қаршиликни қўллаш эҳтиёжини йўқотади.
Ишда катта доимий токлар ўзгартиргичининг узатиш функцияси тадқиқ этилади
(15)
Параметрик тузилма схема ёрдамида герконли ўзгартиргич ишончлилигини содда ўзгартиргичларнинг рад этишлар интенсивлигини қўллаш орқали аниқлаш мумкинлиги кўрсатилган. Параметрик тузилма схемаси минимум рад этишлар интенсивлиги ёки ишдан чиқишгача бўлган максимал иш вақти билан таснифланадиган занжир соҳасини аниқлашга имкон беради.
Шу бобда қўшимча ток ўрамлари ёрдамида ҳаракатланувчи қисмгача бўлган ва ундан кейинги қисмларнинг магнит кучланишлари нисбатларини ошириш эвазига герконларнинг ишга тушиш ишончлилигини ошириш усуллари тадқиқ этилган. Шу билан бирга катта доимий токларни ўзгартиришда ўзгарувчан ток ўрамларини қўзғотиш хисобига қайтариш коэффициенти КВ ортиши ҳам тадқиқ этилган.

6-расм. Ўзгарувчан ток ўрамларини қўзғотишдан қайтариш коэффициентининг боғлиқлиги


Тўртинчи боб. Бу бобда герконли ўзгартиргичнинг метрологик таснифлари кўриб чиқилган, жумладан: умуман олганда ўзгартиргичнинг аддитив ва мультипликатив, тасодифий ва тизимли. Кўрсатилган хатоликлар содда ўзгартиргичларнинг хатолик манбаларинитаҳлил қилиш натижасида аниқланган. Параметрик тузилма схемаси турли физик табиатга эга бўлган ташқи майдонлар ва тузилма схемадаги параметрлар ҳам катталиклар орасидаги машҳур физик эффектларни қўллаб кўриш йўли билан юқорида қайд этилган хатолик қийматларини баҳолашга имкон беради. Оралиқ катталикка таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар аддитив хатолик манбалари сифатида қаралади. Ташқи омиллар эса агар параметр кириш сигналига боғлиқ бўлмаса, у ҳолдамультипликатив хатолик манбаи сифатида қаралади. Ишда асосий параметрлар ва ташқи таъсир катталикларининг боғлиқлик ифодалари келтирилган. Бу бобда қуйидаги хулоса олинган: герконларнинг фазода тақсимланиши эвазига аналог кириш сигнали ва дискрет чиқиш сигналига эга бўлган содда ўзгартиргичларнинг каскадли уланиши улар ўртасида жойлашган барча содда ўзгартиргичларнинг хатоликларини бартараф этади. Буннинг учун аввалги ўзгартиргич чиқиш сигналининг дискрет қийматлари сигнални кейинги дискретлаш учун зарур бўлган кейинги дискрет ўзгартиргичнинг киришидаги сигналидан катта бўлиши лозим. Ишда содда ўзгартиргичда хатоликнинг аддитив ва мультипликатив ташкил этувчиларини пасайтириш учун хулосалар ва бир қатор тавсиялар келтирилган.
Тузилма схемасини машина ёрдамида танлаш масалалари кўрилган: занжирлар ичидаги ахборот массивларини аниқлаш, занжирлар ичидаги ва занжирлараро эффектларни параметрларнинг қийматлари диапазони, эффектлар коэффициенти ҳамда оптимал тузилма схемани танлаш меъзонларини аниқлаш. Меъзонлар иккита бўлганда иккита муҳим бир-бирига қарама-қарши бўлган қийматларнинг диапазонини бериш лозим, масалан, нарҳи ва хатолиги ва бошқалар. Шу бобда ҳисоблашнинг муҳандислик усули келтирилган бўлиб, унда берилган сезгирлик, ночизиқлилик даражаси, рухсат берилган хатолик, истеъмол қуввати, рад этишлар интенсивлиги қийматларидан келиб чиққан ҳолда магнит тизимнинг геометрик ўлчамлари ва чўлғамдаги ўрамлар сони, герконларнинг тақсимланиш қадами ва бошқалар аниқланади. Ҳисоблаш усули саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган КЭМ-2А, КЭМ-2Б ва пўлати шихтланган Э-330 герконларни қўлланилишини назарда тутади. Магнит тизимининг оптимал ўлчамлар нисбатларини танлаш учун сезгирлик, хатоликлар ва қувват йўқотишлари коэффициентларини тадқиқ этишда олинган хулосалардан келиб чиқадиган тавсиялар ишлатилган.
Иловаларда максимал сезгирлик бўйича тузилма схемаларини танлаш алгоритмлари, тажриба натижаларини қайта ишлаш жадваллари, ишлаб чиқилган патентли тадқиқотлар услуби бўйича материаллар, шу билан бирга тадқиқот натижаларининг саноат ва ўқув жараёнида қўллаш актлари нусҳалари келтирилган.

ХУЛОСА

1. Машҳур ихтиролар патентлари таҳлили натижасида герконларнинг асосий таснифларини яхшилаш бўйича умумлаштирилган ёндошувлар аниқланган, ҳамда герконларда бажарилган ўзгартиргичларни яхшилаш бўйича янги усуллар ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра механик катталикларни индукцион ўзгартиргичларининг ҳаракатланувчи қисми бўйлаб герконларни жойлаштириш кўзда тутилган. Муаллифлик гувоҳномалари билан ҳимояланган герконларда бажарилган ўзгартиригичларнинг бир қатор конструкциялари таклиф этилган бўлиб, уларда чиқишдаги сигнал киришдаги сигналга кўп босқичли релейли боғлиқлик функциясига эга.


2. Индукцион ўзгартиргичларда герконларни магнит занжири билан органик ажратиш таклиф этилган ўзгартиргичда ишончлилик, ёнғинга хавфсизлилик, реактив момент ва тезкорлиги электр контактли ўзгартиргичларга нисбатан бир тартибга ортиши кўрсатилган, шу билан бирга чиқишдаги қувват ортади, квантлаш қадами ва кўндаланг ўлчамлар кичраяди, ҳамда индукцион ўзгартиргичларга нисбатан уларнинг қўлланиш соҳаларини кенгайтиради.
3. Тўғри аналогия тамойили асосида математик моделни қўллаш натижасида герконли ўзгартиргичларнинг параметрик тузилма схемалари топограммаси таклиф этилган бўлиб, у энергетик, статик ва динамик аналогия ва ўхшашликлар меъзонлари ёрдамида, электр, магнитли ва механик занжирлар орасида занжирлар ичидаги боғлиқликлар ва турли занжирлараро эффектларни қўллаш йўли билан турли физик табиатга эга бўлган занжирлар учун катталиклар ва параметрларни ўзаро боғлайди.
4. Механик, магнитли ва электр занжирларнинг умумлаштирилган катталиклари ва параметрларининг занжирлар ичидаги боғлиқликлари ва занжирларо эффектлари топограммаси бўйича герконларда бажарилган ўзгартиргичларнинг синтез қилиш услуби таклиф этилган.
5. Бевосита оператор шаклидаги параметрик тузилма схемадан олинган чиқишдаги катталикни киришдаги функциясини таҳлил қилиш йўли билан олинган магнитли параметрлари дискрет тақсимланган занжирларнинг ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган.
6. Минимум кўндаланг ўлчамларда ишончли ишга тушишни таъминлайдиган, магнит ўтказгичнинг бўйлама ва кўндаланг ўлчамлари қийматларининг оптимал шаклида ГПРМПнинг ҳаракатланувчи қисмининг ҳар бир тури ва жойлашиши учун шароитлар олинган. Ҳаракатланувчи экранга эга бўлган ўзгартиргичлар бир хил герконлар ишлатилганда бир бирига нисбатан энг кичик кўндаланг ўлчамларга эга бўлишлари кўрсатилган.
7. ГПРМПларнинг асосий таснифларининг тадқиқотлари, хусусан шуни кўрсатди-ки, бир хил физик табиатга эга бўлган иккита параметрга эга бўлган параметрик тузилма схемаларига эга бўлган соҳалар мавжуд бўлганда, агар битта параметр иккинчисига боғлиқ бўлса, кириш сигналининг бу қийматида шу параметрларни кўпайтмасининг ортиши натижасида бутун ўзгартиргичнинг сезгирлигининг ортиши билан кузатилади.

Download 5,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish