Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан боғликлиги. Диссертация тадкикоти Тошкент давлат техника университети илмий тадкикот режасининг ОТ - Ф1 - 080 - «Мураккаб технологик объектларнинг интеллектуал бошкариш системаларини куришнинг концепциялари ва тамоилларини ишлаб чикиш»(2007-2011),Ф-56 – «Мураккаб технологик объектларнинг интеллектуал бошкариш системаларини ноаник-тупламни акс эттириш асосида стуруктуравий параметрик синтезлашнинг назарий асослари ва усулларини ишлаб чикиш» (2012-2016) фундаментал лойихалари доирасида бажарилган.
Тадқиқот мақсадибўлиб дискрет бошқарув тизимлари учун бошқариладиган герконли қурилмаларнинг умумий назариясини яратиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган герконли ўзгартиргичларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг вазифалари:
- ГПРМП ҳамда герконларнинг конструкцияларини такомиллаштиришнинг умумлаштирилган усулларини аниқлаш ва таснифлаш;
- магнитли, механик ва электр занжирлари катталиклари ва параметрлари орасидаги занжирлар ичидаги боғлиқликлар ва занжирларо эффектларнинг графлари топограммаларини тузиш;
- ГПРМПларнинг ва ҳаракатланувчи қисмларининг жойлашувининг ҳар хил турлари учун тенг ҳамда дискрет тақсимланган параметрларга эга бўлган магнитли занжирларни тадқиқ этиш;
- такомиллаштирилган ГПРМПларнинг умумлаштирилган математик моделини ишлаб чиқиш;
- киришдаги катталиклар параметрларга ўзгармайдиган ГПРМПда чиқиш катталигини кириш катталигига боғлиқлиги ва ГПРМПнинг узатиш функциясини оператор шаклда аниқлаш;
- ГПРМП чизиқли статик таснифи ва ишлаш мустаҳкамлигининг заҳирасини ошириш усулларини тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида магнит параметрлари дискрет тақсимланган герконли ўзгартиргичлар танланган.
Тадқиқотнинг предмети бўлиб кўп босқичли релели таснифга эга бўлган янада такомиллашган тезликлар ва тезланишларнинг герконли ўзгартиргичларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Ишда сўнгги йилларда ишлаб чиқилган параметрик тузилма схемаларга эга (яъни, уларда занжирлараро эффектларнинг параметрлари ва бўғинларга эга схемалар, бўғинлар) ахборот моделлари (тўғри аналогия асосидаги математик модель) асосида имкон берадиган услубият қўлланилган, лойиҳалаштириш босқичида тузилиш тамойиллари ҳам машина, ҳам аналитик йўл билан танланади, хусусан, параметрлари тақсимланган тизим ҳамда каррали занжирлар назариясига асосланган ҳисоблашнинг математик аппарати ишлатилган. Материални патентли ишлов беришда муаллиф иштирокида ишлаб чиқилган ўзгартиргичларнинг асосий таснифларини яхшилашнинг умумлаштирилган усулларини аниқлаш услубияти ишлатилган. Деярли барча асосий назарий натижалар ва илмий ҳолатлар тажрибада текширилган.