II боб юзасидан хулосалар
1. Магнитли бошқарув занжири (индукцион ўзгартиргич каби) ва электр занжирини (электр контактли ўзгартиргич каби) органик жиҳатдан ўзида мужассамлаштирган герконли ўзгартиргичлар дискрет бошқарув тизим томонидан қўйиладиган комплекс талабларга (чиқишдаги юқори қувват, юқори ишончлилик, ток бўйича универсаллик, минимал реактив куч, ёнғинга нисбатан хавфсизлик, тезкорлик, механик контактнинг мавжуд эмаслиги, кичик квантлаш қадами) янада тўлиқ жавоб берадилар.
2. НО1h синфига мансуб патент материалларини ишда таклиф этилган усулда таҳлил қилиш бундай деталларни (магнит ўтказгич, қайтарувчи пружиналар ва қобиқ) такомиллаштиришда ишончлиликни оширишга қаратилган усулларни ишлаб чиқиш зарурлигини, шу билан бирга, ҳозирги кунда кўп такомиллаштирилаётган деталь бўлиб контактли жуфтлик эканлигиникўрсатди. Бунда яхшиланаётган асосий тасниф бўлиб - ишончлилик ҳисобланади.
3. Аналогиялар ва ўхшашликлар назарияси элементларидан фойдаланиладиган параметрик тузилма схемалари усулини параметрлари фазода тақсимланадиган ва механик, магнит ҳамда электр табиатга эга катталикларнинг ўзаро таъсирини инобатга олган ҳолда герконли ўзгартиргичларни тадқиқ этишда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
4. Ишда аниқланган механик катталикларни (куч, силжиш, тезлик, тезланиш) дискрет ўзгарувчи электр кучланишга ўзгартирувчи герконли ўзгартиргичларнинг параметрик тузилма схемалари лойиҳалаштириш босқичида кўп босқичли релели статик таснифга эга бўлган, занжир ичидаги ўзаро боғлиқлар ва механик, магнит ҳамда электр занжирлар орасидаги физик эффектларни қўллайдиган ўзгартиргичларни тузиш бўйича бир қатор тамойилларини таклиф қилиш имконини беради.
5. Мавжуд ва янги ишлаб чиқилган герконли ўзгартиргичларнинг таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:
а) ҳаракатланувчи қисмларни бўйлама кўринишда бажариш мақсадга мувофиқ, чунки бунда магнитли заряд ҳаракатланувчи қисмда жойлашган барча герконларга таъсир кўрсатади, бунда чиқишда ёлғон сигналлар юзага келиш эҳтимоллиги йўқолади;
б) ҳаракатланувчи ўрам ёки магнитни қўлланилишда мужассамлашган қўзғотувчи ўрамларни ишлатиш зарурати юзага келмайди.
6. Агар у ёки бу физик эффектнинг қўлланилишиаввалдан кўрсатил-маса, чиқишида дискрет сигнал бўлган герконли ўзгартиргичларнинг мумкин бўлган тузилма схемалари сони, яъни берилган ўзгартиргичнинг тузилиш тамойиллари турли физик табиатга эга бўлган катталиклар ва механик куч ва силжиш ҳамда электр параметрлар орасидаги физик ҳодисалар миқдорининг кўпайтмасининг минимуми каби аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |