Диссертацияси илмий раҳбар: т ф. д., профессор А. М. Мамаджонов \ мундарижа кириш


- §. Герконли ўзгартиргичларни лойиҳалаштиришнинг



Download 5,39 Mb.
bet20/38
Sana08.04.2022
Hajmi5,39 Mb.
#537920
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
18,08.2021

4.1- §. Герконли ўзгартиргичларни лойиҳалаштиришнинг
машинали усули

Машинали лойиҳалаштиришнинг асосий мураккабликларидан бири бўлиб мумкин бўлган тузилма схемаларини аниқлаш, яъни ўзгартиргичларнинг турли принципиал тузилишларини синтез қилишда эмас, балки кўп сонли бу схемалар ичидан турли таснифларига кўра энг оптималини танлаш ҳисобланади.


Герконли ўзгартиргичларни машинали лойиҳалаштириш учун оптимал тузилма схемасини танлаш босқичида берилган кириш ва чиқиш сигналларида бутун ўзгартиргичнинг у ёки бу таснифларини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш зарур. Ўзгартиргичларнинг муҳим таснифларидан бири бўлиб оператор кўринишида аналитик ифодаланган чиқиш сигналининг кириш сигналига боғлиқлиги ҳисобланади. Бир хил табиатга эга бўлган занжир доирасида кейинги параметрнинг олдинги параметрга таъсирини инобатга оладиганпараметрик тузилма схемалари назариясига кўра узатиш таснифи параметрик тузилма схемасига кўра осон ёзилади. Шунинг учун маълум мақсадга бўлжалланган ўзгартиргичнинг у ёки бу асосий таснифини машина йўли билан солиштириш имкони мавжуд.
Оптималлаш масалаларига ўта туриб, параметрик тузилма схемаларини қўллаган ҳолда таснифларни солиштириш ҳамда бу таснифлар бўйича оптимал таснифларни аниқлаш имкониятини кўриб чиқамиз. Дастлаб 24 та тузилма схемалари учун ўзгартиргичларнинг таснифларини кўриб чиқамиз. Улар кўндаланг ҳаракатланувчи қисмларнинг (2.3.1-расм) турли силжиш ни магнит сиғимга айлантиришнинг 4 хил усули ва геркон контактлари силжишлари ни электр параметрлар , , , , , га (1.4.2-расм) айлантиришнинг 6 хил усули билан фарқ қиладилар.
Шу 24 тузилмали схемаларнинг ҳар бирини 7 та тасниф бўйича кўриб чиқамиз: қувват йўқотиш коэффициенти Кр, ўлчамлари F=l+H(4.1.1-расм), хатолик , рад этишлар тезлиги , чиқишдаги қувват Рчиқ, қурилманинг соддалиги П, нарҳи Ц.
а) Қувват йўқотиш коэффициенти
Қувват йўқотиш коэффициенти учун ифодани қўллаган ҳолда, ҳаракатланувчи қисмлари турлича бўлган ўзгартиргичлар учун чиқишдаги қувват қийматини аниқлаймиз.
Кўндаланг ўлчамли магнит ўтказгич ва герконларга эга бўлган ҳаракатланувчи экранга эга ўзгартиргич учун (4.1.1-расм), иккита ўрамнинг умумий индуктивлиги ва электр қаршилиги қуйидаги ифодадан топилади:
(4.1.1)
(4.1.2)
бу ерда
(4.1.3)
4.1.1-расмдаги қийматларни =200 ўрам учун қуйиб


Айлана частотаси =314 1/c бўлганда комплекс ҳақиқий қаршилик қуйидаги ифодадан аниқланади?
(4.1.4)
(4.1.5)



4.1.1-расм. Кўндаланг ўлчамлари бўлган магнит ўтказгич ва герконларга эга бўлган ҳаракатланувчи экранли ўзгартиргич.
ифодадан =6,3 қиймат учун

Фақат битта қўзғотувчи ўрамга эга бўлган ва =0,5 А ўзгармас ток манбаига уланган ҳаракатланувчи ўрамларга эга ўзгартиргич учун қуйидагига эга бўламиз:

Ҳаракатланувчи ўзакка эга бўлган ўзгартиргич учун кўндаланг ўлчамлари аввалгидек бўлган ва айнан шу оқимларни юзага келтириш учун, яъни ҳаракатланувчи ўрамларга эга бўлган ўзгартиргичга нисбатан икки марта кичик ампер ўрамлар етарли бўлади. Демак, ўрамлар сони худди шундай ва ток =0,25 А бўлганда, ўзгармас ток манбаидан қўзғотувчи ўрамлар томонидан истеъмол қилинаётган қувват қуйидагига тенг:

Ҳаракатланувчи магнитли ўзгартиргич оқимлар юзага келтириш учун тармоқдан қувват истеъмол қилмайди. Аммо, реактив ҳаракатлар силжиши назорат қилинаётган объектдан қувват истеъмол қиладилар. Магнит симметрик жойлашганда бу қувватни 1 м/с тезликда гача етказиш мумкин.
Электр қаршилиги ўзгарувчан ўзгартиргич учун чиқишда кучланиш юзага келтириш учун истеъмол қилинаётган қувват ток манбаи кучланишига боғлиқ бўлади. Агар бўлган аккумулятор батареяси ва номинал токи бўлган контактлардан фойдаланилса, у ҳолда

Барча ўзгартиргичлар учун ночизиқлиликнинг бир хил даражаси шартидан келиб чиққан ҳолда параметрларнинг бир хил нисбатини танлаймиз

ифодадан қуйидагига эга бўламиз
(4.1.6)



Исталган ҳаракатланувчи қисмга эга бўлган ўзгартиргичлар учун чиқишдаги қувват
(4.1.7)
Қуйидаги ўзгартиргичлар учун қувват йўқотиш коэффициентлари:
- ҳаракатланувчи экранли
; (4.1.8)
- ҳаракатланувчи ўрамли
; (4.1.9)
- ҳаракатчан ўзакли
; (4.1.10)
- ҳаракатчан магнитли
. (4.1.11)
Ўтказувчанлиги ўзгарувчан бўлган ўзгартиргич учун ва
праметрларнинг айнан аввалгидек нисбатлари учун чиқиш
(4.1.12) ёки
,
ёки
(4.1.13)
Демак, йўқотишлар коэффицинентлари ҳам (4.1.8)-(4.1.11) каби топилади:
; ; ; .
Қолган таснифлар мазкур диссертациянинг 3 ва 4 бобларидаги ифодаларга мос равишда худди шундай топилади. Натижалар 3.5.3-жадвалда келтирилган.
Оптимал тузилма схемани танлаш, қуйидаги усулларнинг ҳар биридан аниқланади. Схема оптимал ҳисобланади, қачонки:
- ўзининг таснифларига кўра биринчига яқин бўлган ўрин олган бўлса (мутлақ яхши ўринлар усули);
- ўринлар бўйича энг кичик йиғинди тўпласа (яъни, ўринларнинг минимал йиғиндиси усули);
- яхши таснифларга келтирилган энг ката таснифлар йиғиндисини таъминласа (нисбий бирликларда).
24 та тузилма схемаларни ўзаро таққослаш натижасига кўра (3.5.3-жадвал), ҳар олтитаси силжишни магнит сиғимига айлантирадиган ҳаракат қисмининг кўриниши билан фарқланади, демак, тузилма схемасини танлашнинг биринчи, иккинчи ва учинчи усулига кўра энг оптимал тузилма схемалар бўлиб ҳаракатланувчи экран ва магнитли ўзгартиргич схемалари ҳисобланади.
2-иловада ўзгартиргичларнинг тузилма схемаларини машинали синтез қилиш учун алгоритм келтирилган бўлиб, улар учун фақат кириш ва чиқиш катталиклари ўзгартиргичларнинг ўлчамлари бир хил бўлган ҳолат учун келтирилган. Шарти шуки, битта физик табиатга эга бўлган занжир ичида иккитадан ортиқ бўлмаган занжирлараро боғлиқликлар қўлланилади.



Download 5,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish