Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

Бу тўртликнинг насрий баёни:
“Бу зироатга ёки экин ерига – уларнинг ҳар би-
рига агар бир офат етса, ерда экин бу ҳолга учра-
ганида у вақт хирож соқит бўлади” [8].
Бобурнинг молия ва солиқ соҳасидаги хизматла
-
ри бу борадаги назарий масалаларни тадқиқ этиш 
билан чекланиб қолмаган. Тасаввур қилинг: Бобур 
Ҳиндистон учун ўзи яратган молия ва солиқ тизим
-
ларининг назарий асосларини ўзи амалиётга жорий 
этган! Бу Бобурнинг қанчалик буюк ва кенг қамров
-
ли шахс эканлигини кўрсатувчи ёрқин мисоллардан 
бири ҳисобланади.
Бобур давлати барпо этилгунга қадар Ҳиндистон 
ҳудудида ҳукм сурган ўнлаб катта-кичик давлатлар
-
нинг хазинани ташкил этиш, унинг даромадлари
-
дан фойдаланиш, солиқ сиёсати, солиқ тизими, 
солиқлар турлари ва уларни аҳолидан йиғиб олиш 
тартиботи бир - биридан кескин фарқ қилган. Ҳар 
бир рожаликнинг ўз солиқ сиёсати бўлган. Со
-
лиқларнинг турлари кўплиги, уларни йиғиб олиш
-
нинг тартиби қатъий эмаслиги ва солиқ миқдори 
жуда катта эканлигидан аҳоли қаттиқ қийналган [9].
Бобур Ҳиндистонда давлат хазинасини адолат 
тамойиллари асосида ташкил этиш бўйича кенг 
қамровли солиқ ислоҳоти ўтказган, бутун давлат 
миқёсида ягона солиқ тизимини яратиб, солиқлар 
миқдорини сезиларли даражада камайтирган. Ав
-
валлар ҳар бир рожанинг ўз қоидалари бўйича 
йиғиладиган солиқ ва йиғимлар Бобур даврида 
ягона исломий қоида ва тартибот асосида олина
-
диган бўлган.
Яъни Бобур ўз давлати ҳудудида ягона солиқ ти
-
зими ва бир хил солиққа тортиш тартибини жорий 
этган, солиққа тортишнинг муҳим манбаи бўлган 
экин ери майдонини ўлчаш тизимини такомил
-
лаштирган ва аниқлаштирган. 
Бобур солиқ сиёсати асосига адолат тамойилла
-
ри қўйилган. Чунки у табиатан ўта адолатли шахс 
бўлган. Масалан, у Афғонистонни босиб олган
-
да барча тартиб-қоидалар бўйича аслида амакиси 
Абулқосим Бобурнинг мулки бўлган, лекин замо
-
нанинг зайли билан бошқалар тасарруфига ўтиб 
қолган боғни ўша пайтдаги боғ эгаларига пулини 
тўлаб сотиб олади. Афғонистонда юз берган бунга 
ўхшаган ҳодисалар Бобур ва Бобурийларнинг Ҳин
-
дистондаги давлатчилик фаолиятида жуда кўп мар
-
та намоён бўлган.
Бобур салтанатида қуйидаги солиқ ва йиғимлар 
мавжуд бўлган - ер солиғи, савдо(тамға) солиғи, 
закот (мусулмонлар учун), жизъя (мусулмон бўл
-
маган аҳоли учун), ўлпон тўловлари, туз солиғи, 
урушлардан олинадиган ўлжаларнинг бешдан бир 
қисми, танга зарб қилиш, мусодара қилинган эгасиз 
мол-мулк ва совғалар [10].
Булардан ташқари маҳаллий эҳтиёжлар учун 
ишлатиладиган солиқлар ҳам мавжуд бўлиб, улар
-
ни маҳаллий ҳокимият йиғиб олган (мазкур со
-
лиқлар “аҳбоб” деб аталган) [11].
Бобур камбағал аҳолига солиқлар бўйича катта 
имтиёзлар берган. Бунинг учун солиқлар миқдори 
енгиллаштирилган ҳамда солиқларнинг маълум 
қисмини бой-бадавлатлар давлатга эмас, бева-бе
-
чораларга беришган. Масалан, исломий қоидага 
кўра, “закот” солиғи муҳтож оилаларга тарқатил
-
ган. Бобур мусулмонлардан олинадиган “тамға” со
-
лиғини бекор қилган.
Бобурнинг давлатни бошқариш ва иқтисодиёт 
соҳасидаги фармон ва ҳукмлари Ҳиндистон иқти
-
содиётини ривожлантириш ва молиявий ҳамда 
ҳарбий аҳволини яхшилашга улкан ҳисса қўшган. 
Бобур халқаро иқтисодий алоқаларни ривожланти
-
риш давлатнинг иқтисодий қудратини оширишнинг 
муҳим омили эканлигини яхши тушунган. Унинг бу 
хусусдаги қарашлари ҳам “Бобурнома”да атрофли
-
ча баён этилган. 


198
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
Шу боис савдогарларга катта енгиллик ва имти
-
ёзлар берилган. Савдо аҳлидан олинадиган солиқ ва 
йиғимлар миқдори мўътадил, адолатли ва ошкора 
бўлган. Сотиладиган маҳсулотлар миқдорининг оши
-
ши солиқлар ҳиссасининг камайишига олиб келган ва 
савдо ривожига катта ижобий таъсир кўрсатган.
Хорижий савдогарларга бир қатор енгилликлар 
берилган. Агар савдогарлар ислом давлатларидан 
келган бўлсалар, даромадларининг 5 фоизи миқ
-
дорида солиқ тўлашган. Номусулмон давлатлардан 
келган савдогарлар эса ўз юртларида мусулмон сав
-
догарлардан олинадиган миқдорда солиқ тўлашган.
Бобурнинг солиқ соҳасида бошлаган ислоҳотла
-
рини унинг невараси Буюк Акбар (1556- 1605 йил
-
лар) охирига етказган. У салтанатнинг барча халқла
-
рига нисбатан бир хил ва адолатли солиқ сиёсатини 
яратган. Акбар амалга оширган солиқ ислоҳоти 
натижасида ягона солиқ идоралари тизими ҳамда 
солиқларни тўғри ҳисоблаш мақсадида бир хил 
оғирлик ва миқдор ўлчов тартиби жорий этилган. 
У мусулмон бўлмаган аҳоли тўлайдиган “жизья” 
солиғи ва “жон солиғи”ни бекор қилган. Аввал на
-
тура шаклида олинган ва миқдори ҳосилнинг учдан 
бир қисмига тенг бўлган ер солиғини пул шаклида 
йиғиш тизимига ўтказган. Бу тадбирнинг аҳамияти 
жуда катта бўлган. Негаки, эндиликда солиқ тўлаш 
учун деҳқон маҳсулотини бозорда сотиши шарт 
бўлган. Бу эса ўз навбатида Ҳиндистонда товар-пул 
муносабатлари кескин ривожланишига ва иқтисо
-
дий ўсиш суръатларининг ошишига иқтисодий за
-
мин яратган.
Вазифалари аниқ белгилаб қўйилган ягона со
-
лиқ идоралари тизимининг яратилиши, солиқлар
-
ни пул шаклида йиғишнинг жорий этилиши, солиқ 
йиғимлари миқдорининг аниқлиги, ҳисоб-китоблар
-
нинг пухталиги солиқчиларнинг бошбошдоқли
-
гига чек қўйган. Бу тадбирлар солиқ йиғувчилар 
солиқларни ўғирлашига монелик қиладиган тизим 
яратишга асос бўлиб хизмат қилган. Аҳоли учун 
бу тадбирларнинг аҳамияти беқиёс бўлган. Негаки, 
авваллари, яъни юртларида ўз рожалари ҳукмрон
-
лик қилган даврларда, солиқ йиғувчиларнинг тар
-
тибсизликлари, солиқни белгиланган миқдордан 
кўп олиш, бир қисмини ўғирлаб қолиш ҳолатлари 
кўп юз берар ва бундан халқ қаттиқ азият чекарди. 
У даврларда дунёнинг аксарият давлатлари 
иқтисодиётида деҳқончиликнинг ўрни жуда кат
-
та бўлган. Ҳиндистонда ҳам зироатчилик аҳолини 
боқадиган асосий манба бўлган. Лекин деҳқончи
-
лик жуда нозик ва олинажак ҳосил миқдори об-ҳа
-
вога боғлиқ бўлганлиги учун ҳосил баъзан етарли, 
айрим ҳолларда эса эҳтиёждан анча кам бўлиши 
оддий ҳол эди. Шу боис Буюк Акбар ҳосил яхши 
бўлмаган ва очарчилик даврида солиқ олмаслик 
имтиёзини жорий этган, муҳтож аҳолига зарур ҳол
-
ларда пул ва ғалла билан қарз бериш тартибини 
амалиётга киритган.

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish