72
Iqtisodiyot:
tahlillar
va prognozlar
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
расмий маълумотларига кўра, 2021 йил 1 феврал ҳо
-
латига жами муомаладаги пластик карталар сони 24
830 708 тани, ўрнатилган тўлов терминаллари сони
438 669 тани, ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар
сони 12 308 тани ташкил қилади [5]. Бу соҳада сўнгги
йилларда олиб борилаётган ишлар салмоғи юқори
бўлса-да, банк тизимининг ўзи аҳолининг катта қат
-
ламини қамраб олиши қийин. Айнан шу сабабдан
ҳам, дунёнинг бошқа мамлакатлари ҳам
молиявий
хизматлар оммабоплигини оширишда нобанк таш
-
килотлар хизматини кенгайтириш масалаларига кат
-
та эътибор қаратмоқдалар. Чунки тижорат банклари
тўловлар соҳасида, асосан, ялпи тўловларни ўтка
-
зишга мослашган. Бу масалада банк тўлов агентла
-
ри, субагентлари, тўлов ташкилотларининг фаолия
-
тини кенгайтириш аҳолининг барча қисмини молия
-
вий хизматлар билан қамраб олишга кенг йўл очади.
2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган “Тўловлар
ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун тўлов хиз
-
матлари бозорида нафақат банкларнинг, балки но
-
банк ташкилотларнинг ҳам
кенг иштирок этишига
қонуний асос бўлди. Рақамли технологияларнинг
кенг кириб келиши банк бўлмаган тўлов тизимлари
операторларининг пайдо бўлишига олиб келди. Бу
эса, аҳолининг барча қатламларига тегишли молия
-
вий хизматларнинг яхшироқ етиб боришига сабаб
бўлади. Қонунчиликка кўра, юридик шахс Марказий
банкдан тегишли лицензия олган ҳолда
электрон
пуллар тизимининг оператори бўлиши мумкин. Шу
-
нингдек, жисмоний шахсларнинг электрон пулларни
сотиб олиши ва сотиши билан боғлиқ операцияларни
амалга оширувчи электрон пул тизимининг агенти
сифатида фаолият юритиши мумкин. Тўлов агентла
-
ри ва тўлов субагентларининг мавжуд бўлиши тўлов
тизимлари хизматларини узоқ ва чекка ҳудудларга
етиб боришига ёрдам беради. Бундай ҳудудларда
филиал ёки мини-банкларнинг очилиши тижорат
банкига фойда бермаслиги мумкин, аммо тўлов
агентлари ва субагентлари хизматлари билан чекка
ҳудудлардаги аҳолини
молиявий хизматлар билан
қамраб олишимиз мумкин. Электрон пул тизими
агентларининг фаолияти эса, масофадан фойдала
-
ниш
имконияти, камхаржлиги билан ушбу хизмат
-
лар бозорида қамровини ошириб боради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2021 йил 1
феврал ҳолатига 21 та тўлов ташкилоти мавжуд бўлиб,
5 та электрон пуллар тизимлари мавжуд [6]. Тўлов ти
-
зими операторлари эса 2 тани ташкил қилади.
Шунингдек, 2020 — 2025 йилларга мўлжаллан
-
ган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини
ислоҳ қилиш стратегиясида нобанк кредит таш
-
килотлари активларининг кредит ташкилотлари
активлари умумий ҳажмидаги улуши 2020 йил
-
даги 0,35 фоиздан 2025 йилда 4 фоизга оширили
-
ши лозимлиги белгиланган. Ушбу вазифани амал
-
га ошириш ҳозирда
амалда мавжуд микрокредит
ташкилотлари, ломбардларнинг активлари ҳамда
хизматлари қамровини оширишни, улар томони
-
дан тақдим қилинаётган хизматларнинг аҳолининг
банк тизими қамраб олмаган қисмига чуқур кириб
боришини тақозо қилади. Ушбу нобанк ташкилот
-
лар аҳолининг кредит ва депозит муносабатларида
молиявий хизматлар оммабоплигига хизмат қилса,
тўлов агентлари, субагентлари, электрон пул опера
-
тори ва тизим агентларининг ушбу хизматлар бозо
-
рига кенг кириб келиши тўлов хизматларида аҳоли
-
га молиявий хизматларни очиб беради.
Молиявий хизматлар оммабоплиги тўғрисида
фикр
юритар эканмиз, банк-агент ҳақида кенгроқ
тўхталиш жоиз деб ҳисоблаймиз. Банк-агент бу
банк томонидан жисмоний шахсларга хизмат кўр
-
сатиш учун ишонилган шахс бўлиб, қуйидаги йўл
-
лар орқали хизматларни амалга оширади:
- узоқ ҳудудларда ўрнатилган киоскалар орқали;
- банк операцияларини амалга ошириш учун
кўчма қурилмалар (терминал) билан узоқ аҳоли ҳу
-
дудларига келадиган ходим орқали;
- супермаркет/чакана савдогарлар/махсус микро
-
молия ташкилотлари ва бошқалар орқали.
Do'stlaringiz bilan baham: