Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 79,5 Kb.
bet3/4
Sana20.04.2022
Hajmi79,5 Kb.
#567648
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Отзыв ВЕДУЩАЯ 08 01 2022 Ж Зиёитдинов 2

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган илмий-услубий ишланма ва хулосалар олий таълим муассасаларида умумий физика курсининг молекуляр физика ва квант физикаси бўлимларини изчиллик принципи асосида ўқитиш самарадорлигини оширишда ва ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти диссертация хулосалари ва натижаларидан олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва умумий физика, статистик механика, иссиқлик техникаси фанлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида умумий физика курсини ўқитишни изчиллик тамойили асосида такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари натижалари асосида:
умумий физика курсини ўқитиш жараёнида эҳтимолий-статистик тасаввурларни шакллантиришда изчиллик тамойилини қўллашнинг дидактик имкониятларини квант механика ҳамда статистик физика ва термодинамика бўлимларига доир ўқув материалларини йирик блокларга концентрлаш алгоритмини ишлаб чиқиш, физик жараён ва ҳодисаларнинг изчиллик тамойили асосида ўқитиш орқали талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг методик жиҳатларини чизма-тасвирий моделларни оламнинг ягона илмий ва табиий манзарасини ифода этишга хизмат қилувчи статистик фикрлаш жараёнларига адаптив қўллаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар Германиянинг A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилоти фаолиятига жорий этилган (A&A Ausbildung und Arbeit Plus GmbH ташкилотининг 2022 йил 2 февралдаги 2928207-сон маълумотномаси). Натижада, мутахассисларни касбий шакллантириш ва қайта тайёрлашда соҳага йўналтирилган физик таълимни жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
молекуляр физика ва квант физикаси асосларини ўқитишга доир асосий илмий тушунчалар мазмунини илмийлик ва изчиллик тамойиллари
орқали ўқитишнинг билимлар “занжири”, статистик, график ташкиллаштирувчи каби усулларини технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Умумий физика фанидан лаборатория машғулотларини бажариш” услубий қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-03-3554-сон маълумотномаси). Натижада, умумий физикани изчиллик тамойили асосида ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий таълим тизимида изчиллик тамойили асосида умумий физика курси бўлимларини ўқитишнинг дидактик таъминотини “Идеал газ физик тажрибаларининг виртуал моделлари дастури” кўмакчи компьютерли тизими асосида физик билимларни спиралсимон ўзлаштириш, ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни баҳолашда динамиклик ва қайта алоқанинг барқарорлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Идеал газ (физика тажрибаларининг виртуал моделлари)” интеллектуал дастурий воситани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 сентябридаги 89-03-3518-сон маълумотномаси). Натижада, умумий физика курсини ўқитишда виртуал таълим имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish