Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари талабаларида эҳтимолий-статистик тасаввурларни кенгайтиришга хизмат қилувчи “Идеал газ” қонунлари физик тажрибаларининг виртуал моделлари яратилган;
талабаларда эҳтимолий-статистик тасаввурларни кенгайтиришга хизмат қилувчи тест топшириқлари ва масалалар мажмуи ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларининг “Физика” ва “Физика-астрономия” йўналишлари талабалари билимини оширишга мўлжалланган “Умумий физика фанидан лаборатория машғулотларини бажариш учун услубий қўлланма” яратилган;
олий таълим муассасаларида умумий физика курсининг молекуляр физика ва квант физикаси бўлимларини изчиллик тамойили асосида ўқитишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилигиреспублика ва халқаро миқёсдаги илмий-назарий ва амалий конференциялар материаллари тўпламлари, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ҳамда хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, нашр этилган ўқув-услубий қўлланма ва у ҳақдаги тақризлар, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Диссертация ишининг асосий илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
- умумий физика курсини ўқитиш жараёнида эҳтимолий-статистик тасаввурларни шакллантиришда изчиллик тамойилини қўллашнинг дидактик имкониятлари квант механика, статистик физика ва термодинамика бўлимларига доир ўқув материалларини йирик блокларга концентрлаш асосида аниқлаштирилган;
- талабаларнинг табиий-илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг методик жиҳатлари чизма-тасвирий моделлар (мантиқий граф, интеллект карта)ни оламнинг ягона илмий ва табиий манзарасини ифода этишга хизмат қилувчи статистик фикрлаш жараёнларига адаптив қўллаш асосида аниқлаштирилган;
- молекуляр физика ва квант физикаси асослари мазмуни ўқитишнинг билимлар “занжири”, статистик, график ташкиллаштирувчи каби усуллари технологик ёндашувнинг хусусий-методик даражасининг жадал таъсир кўрсатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
- умумий физика курси бўлимларини ўқитишнинг дидактик таъминоти физик билимларни спиралсимон ўзлаштириш, ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни баҳолашда динамиклик ва қайта алоқанинг барқарорлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган.