Диссертация мавзусининг долзарблиги


I БОБ. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИНИНГ ТАБИИЙ



Download 2,36 Mb.
bet2/7
Sana13.07.2022
Hajmi2,36 Mb.
#784649
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Достон

I БОБ. ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ҲАВЗАСИНИНГ ТАБИИЙ
ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ
1.1. Зарафшон дарёси ҳавзасининг географик ўрни ва чегаралари
Ўрта Осиё табиий географияси тавсифига бағишланган адабиётлардан маълумки, Туркистон, Зарафшон ва Олой тоғ тизмаларининг қўшилиш жойи “Мастчоҳ тоғ тугуни” деб номланади. Ушбу тугундан бошланадиган Зарафшон тоғ тизмасидан жанубий-ғарбий йўналишда Ҳисор тоғ тизмаси тармоқланиб кетади. Зарафшон дарёси шу тоғ тугунининг ғарбий қисмида жойлашган Зарафшон музлигидан, 2775 м баландликдан, Мастчоҳдарё номи билан бошланади. Унга Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий ёнбағирларидан сув йиғадиган Фандарё келиб қўшилгач, дарё Зарафшон номини олади.
Зарафшон дарёсининг ҳавзаси сув тўплаш майдонининг асосий қисми маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ва қўшни Тожикистон республикалари ҳудудида жойлашган. Ҳавзанинг юқори, яъни тоғли қисми шимолдан Туркистон ва жанубдан, дастлаб Зарафшон, сўнг Ҳисор тоғ тизмалари билан чегараланади. Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари ҳавзанинг энг чекка шарқий қисмида қўшилиб кетади. Шу жойдан, шарққа қараб, Олой тоғ тизмаси бошланади (1.1-расм). Зарафшон дарёси ҳавзасининг ўрта қисми эса Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмаларининг ғарбий тармоқлари оралиғида жойлашган. Бу қисмининг шимолий чегарасида шарқдан ғарбга томон чўзилган Қўйтош тоғи, Нуротава Оқтов тизмалари жойлашган бўлса,



1.1-расм. Зарафшон дарёси ҳавзаси тоғли қисмининг орогидрографик схемаси

жанубий чегараси эса Зарафшон тизмасининг ғарбидаги Қоратепа, Пиёзли, Мирҳайдар, Семизтепа, Зиёвиддин, Қоратоғ, Зирабулоқ тоғлари орқали ўтади.
Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб айтганда, Зарафшон дарёси ҳавзаси Ўрта Осиёнинг энг йирик дарёлари бўлган Амударё билан Сирдарё ҳавзалари оралиғида жойлашган бўлиб, уларни бир-биридан ажратиб туради.
1.2. Ҳавзанинг геологик тузилиши ва рельефи
Зарафшон дарёси ҳавзасини орографик жиҳатдан икки қисмга ажратиш мумкин. Унинг биринчи – шарқий қисми тоғли ҳудудлардан, иккинчи - ғарбий қисми эса текисликлардан иборатдир. Геологияга оид илмий манбалар ва адабиётларда қайд этилишича, Зарафшон ҳавзасининг тоғли қисмида кембрийгача (540 млн. йил олдин) бўлган даврларда ва палеозой эрасининг дастлабки даврларида (540-250 млн. йил олдин) типик геосинклинал шароит ҳукм сурган. Шу даврларда ҳудудда жуда катта қалинликдаги чўкинди тоғ жинслари ётқизилган, айрим жойларда вулқонлар отилиб турган, тектоник ҳаракатлар натижасида баъзи жойлар кўтарилган, айримлари эса чўккан.
Палеозой эрасининг тошкўмир (355-295 млн. йил олдин) давридан бошлаб, бутун Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудида тектоник ҳаракатлар яна фаоллашиб, герцин бурмаланиши (250-201.3 млн. йил олдин) бошланган. Бу жараён Зарафшон ҳавзасида айниқса кучли бўлган. Герцин бурмаланиши содир бўлган ҳудудларда ўрта палеозой даври (юқори силур, девон, қуйи тошкўмир) чўкинди тоғ жинслари кенг тарқалган. Бир сўз билан айтганда, герцин бурмаланиши натижасида ҳозирги Тяншан тоғ тизмасининг марказий қисми ва Олой-Ҳисор тоғ тизмалари ҳосил бўлган.
Мезазой эрасининг (250-65 млн. йил олдин) бошланиши, яъни триас давридаги герцин бурмаланишлари вақтида ҳосил бўлган тоғ тизмалари денудацион жараёнлар таъсирида емирилиб, ҳудуд пенеплен - текисликка айлана бошлайди. Мезазой эраси мобайнида Тетис денгизидан икки марта шимол томонга йўналган жуда катта денгиз трансгрессияси кириб келган. Уларнинг биринчиси ўрта (175-160 млн. йил олдин) ва юқори юра (155-140 млн. йил олдин) даврларида содир бўлиб, Ҳисор тизмасининг жанубий-ғарбий қисмини эгаллаган. Иккинчи денгиз трансгрессияси эса ҳудудга қуйи бўр даврининг ўрталарида (135-65 млн. йил олдин) кириб келади. Бу даврда Зарафшон, Туркистон ва Олой тизмалари ҳозирги ўрнида бир неча ороллар гуруҳи мавжуд бўлган.
Мезазой эрасининг охирлари, яъни ўрта ва юқори бўр даврларида ҳамда кайназой эрасининг палеоген (65-23.5 млн. йил олдин) даврида Ўрта Осиё тоғларининг жанубий қисмида альп бурмаланишлари бошланади. Тектоник ҳаракатлар натижасида у ерлардаги денгизлар ғарб ва шимол томон чекина бошлайди. Шу эранинг неоген даврига (23.5-1.75 млн. йил олдин) келиб, денгиз Ўрта Осиёнинг фақат ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмларида сақланиб қолади. Неоген даврининг охирларида Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, жумладан, Зарафшон ҳавзасида ҳам янги тектоник ҳаракатлар фаоллашади, тоғ тизмалари кўтарилиб, тоғ оралиғи ва тоғ олди ботиқлари чўка бошлайди. Натижада юқори бўр, палеоген, қуйи неоген даврларида денгиз остида ётқизилган тоғ жинслари вертикал ҳаракатдаги тоғ тизмаларида жуда баландга кўтарилган. Масалан, Олой, Туркистон тоғ тизмаларида палеоген даврида (65-23.5 млн. йил олдин) денгиз остида ётқизилган тоғ жинслари 3500-4500 м баландликкача кўтарилган.
Кайназой эрасининг тўртламчи даври плейстоценда (1.75 млн. йил - 10 минг йил олдин), Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, қадимги музликларнинг ҳосил бўла бошлайди. Бу жараён ҳудуднинг геологик ривожланиши тарихида муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Ўша даврлардаёқ Туркистон ва Зарафшон ҳамда Зарафшон ва Ҳисор тоғ тизмалари туташган жойлар қадимги тоғ музликлари кенг тарқалган марказлар бўлган. Масалан, Зарафшон дарёсининг юқори оқимида қадимги музликларнинг узунлиги 40 км гача етган. Ўрта Осиёнинг тоғли қисмида, шу жумладан Зарафшон ҳавзасида ҳам, тўртламчи давр (1.75 млн. йил - ҳозиргача) мобайнида бир нечта музлик даврлари бўлиб ўтган. Улар ҳозирги замон музликларига нисбатан жуда катта майдонларни эгаллаган.
Умуман олганда, Зарафшон ҳавзаси тоғли қисми ҳозирги рельефининг шаклланишида тўртламчи давр музликларининг таъсири жуда катта. Музликларнинг бажарган иши натижасида, Зарафшон ҳавзаси тоғларининг энг баланд қисмларида пирамида шаклидаги чўққилар, дарёларнинг юқори оқимларида эса троглар, яъни кўндаланг кесими U кўринишдаги водий шакллари ҳамда мореналар уюмлари ҳосил бўлган.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish