Диссертация мавзуси: «Қоракўл совлиқларда кетонурия касаллигининг сабаблари ва ол д ини олиш чора-тадбирлари»


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси



Download 24,38 Kb.
bet3/3
Sana08.04.2022
Hajmi24,38 Kb.
#537639
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
2 5260434197058687814

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳайвонларда моддалар алмашинувининг бузилишлари олимлардан И.Г.Шарабрин, М.Х.Шайхаманов, И.П.Кондрахин, В.С.Постников, И.М.Беляков, Х.З.Ибрагимов, Қ.Н.Норбоев, Б.Б.Бакиров, М.Б.Сафаров, Б.М.Эшбуриев, А.Ж.Рахмонов ва Н.Б.Рўзиқуловлар томонидан атрофлича ўрганилганлигига қарамасдан, қоракўл совлиқларда модда алмашинуви бузилишлари, хусусан кетонурия касаллиги тўлиқ ўрганилмаган. Шу боисдан ҳам совлиқларда кетонурия касаллигининг сабабларини аниқлаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган илмий тадқиқотлар долзарб илмий тадқиқотлардан ҳисобланади.
Ишнинг мақсади: Сурхондарё вилояти шароитидаги буғоз қоракўл совлиқларда кетонурия касаллигининг сабабларини аниқлаш ва гуруҳли-профилактик даволаш усулларини такомиллаштириш.
Ишнинг вазифалари:
- Сурхондарё вилояти ветеринария ҳисоботлари ва хусусий тадқиқотлар асосида қоракўл совлиқларда кетонурия касаллигининг тарқалиши ва иқтисодий зарарини аниқлаш;
- рационни таҳлил қилиш асосида буғоз совлиқларда кетонурия касаллигининг асосий сабабларини аниқлаш;
- кутонурия пайтида буғоз совлиқлар организмида кузатиладиган клиник, морфологик ва биокимёвий ўзгаришларни ўрганиш;
- буғоз совлиқларда кетонурия касаллигига қарши гуруҳли-профилактик даволаш усулини такомиллаштириш;
- буғоз совлиқларда кетонурия касаллигини гуруҳли-профилактик даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотлар объекти ва услублари. Тажрибалар 2017-2019 йиллар давомида Самарқанд қишлоқ хўжалик институти “Ҳайвонларнинг юқумсиз касалликлари, акушерлик ва гинекология” кафедрасининг илмий лабораториясида ҳамда Срхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги қоракўлчиликка ихтисослашган фермер хўжалигида олиб борилади.
Тажрибалар давомида 300 бош қоракўл совлиқда диспансер тадқиқотлари ўтказилиб, буғоз қоракўл совлиқларни сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш шароитлари таҳлил қилинади. Озиқа намуналарини зоотехникавий таҳлил қилиш орқали ундаги озиқа бирлиги, ҳазмланувчи протеин, қанд, каротин, кальций, фосфор, клетчатка миқдорлари, қанд-протеин ва кальций-фосфор нисбатлари аниқланади.
Тажрибалар учун «ўхшаш жуфтликлар» тамойили асосида танлаб олинган 15 бош буғоз совлиқ 5 бошдан 3 гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳдаги совлиқлар хўжалик рационида сақланади. Иккинчи гуруҳдаги совлиқларга хўжалик рационидан ташқари ҳар куни бир мартадан омихта-емга аралаштирилган ҳолда 0,5 г/кг миқдорида «Ультракетост» оқсилли-витаминли-минералли озиқа аралашмаси берилади ва ҳар етти кунда бир мартадан мускул орасига 3 мл миқдорида «Тривит» препарати юборилади. Учинчи гуруҳдаги совлиқларга эса хўжалик рациони, «Ультракетост» оқсилли-витаминли-минералли озиқа аралашмаси ва «Тривит»дан ташқари кунига 50 мл миқдорида «Фехоселен» буғдой муртаги экстракти ичириб турилади.
Тажрибалар 60 кун давом эттирилади ва унинг охирига келиб ҳам клиник ва лаборатор текширишлар такрорланади.
Клиник текширишлар ёрдамида ҳайвонларнинг умумий ҳолати, семизлик даражаси, ташқи таъсиротларга жавоб реакцияси, тери қопламаси ва шиллиқ пардаларнинг ҳолати, тана ҳарорати, нафас сони, пульси, ошқозон олди бўлимларининг ҳаракати, жигар соҳасининг оғриқ сезувчанлиги ва жигарнинг чегараси аниқланади.
Лаборатор текширишлар ёрдамида қондаги гемоглобин миқдори (гемоглобин-цианидли усул), эритроцитлар сони (Горяев усули), глюкоза (Орто-толуидинли рангли реаксия усули), қон зардобида умумий оқсил (рефрактометрик усул) ва кетон таначалари (Йодиметрик усул) миқдорлари аниқланади.
Тадқиқот натижаларининг иқтисодий самарадорлиги (М.Х.Шайхаманов, В.Т.Гришин, А.Н.Ильченко, 1987) аниқланади ва рақамли маълумотлар биометрик ишловдан (Н.В.Садовский, 1975) ўтказилади.
1 кг «Ультракетост» оқсилли-витаминли-минералли озиқа аралашмаси ўз таркибида 200 г (2 қисм) бентонит, 300 г (3 қисм) натрий хлорид, 200 г (2 қисм) монокальцийфосфат, 200 г (2 қисм) карбамид, 49,7 г (0,497 қисм) натрий бикарбонат, 0,2 г (0,002 қисм) кобальт хлорид, 0,1 г (0,001 қисм) натрий селенит ва 50 г (0,5 қисм) гидропон буғдой талқони (ГБТ)ни сақлайди.
«Гепастимулин» тўқима препарати соғлом қорамол жигари тўқимасидан академик Филатов усули бўйича тайёрланади ва тайёрлаш жараёнида сўйилган ҳайвон танасидан ажратиб олинган жигар тўқимаси бир сутка давомида совутгичда сақланади ва ундан 10 фоизли сувли экстракт тайёрланиб, лаборатория шароитида стериллик, фаоллик ва зарарсизлик кўрсаткичларига текширилади.
«Фехоселен» муртак экстракти энди муртак чиқараётган буғдой донининг 10 фоизли сувли экстрактининг 0,1 фоизли натрий селенит эритмаси билан 1:9 нисбатдаги аралашмаси ҳисобланади.


Магистрант: С.С.Асқаров


Илмий раҳбар: доцент Н.Б.Рўзиқулов
Download 24,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish