Тадқиқотнинг мақсади. олий таълим тизимининг таълим-тарбия жараёнида тарихий-энтопедагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асосларини ўрганишнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик жиҳатларини ёритиш;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга миллий-ҳудудий материаллар асосида таъминотини асослаш;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик илмий меросдан фойдаланишнинг инновацион ғоялар ва технологияларни ҳаётга тадбиқ этишга эришиш;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик такомиллаштиришда қўлланиладиган методлар ва воситаларнинг самарадорлигини аниқлаш;
Тадқиқотнинг объекти. олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асосларини аниқлаштириб, тажриба-синов ишларида жами 400 нафар олий таълим муассасалари педагогика йўналиши талабалари қамраб олиш мақсад қилинган.
Тадқиқотнинг предмети. олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асосларидан фойдаланишнинг педагогик омиллари, мазмуни, шакли, методи ва воситаларидан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган методлар мажмуи қўлланилди: назарий (таҳлилий-статистик, қиёсий-таққослаш, аналогия, моделлаштириш), диагностик (сўровлар, суҳбат, сўровнома, кузатиш, лойиҳалаштирилган методикалар), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик методлар (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш ва бошқалар).
Кутилаётган илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат:
“Самарқанд мадрасаларида таълим-тарбия”, “Ислом мадрасалари ва унинг тарбиявий масалалари”, “Самарканднинг буюк мударрис олимлари”, каби тушунчаларнинг мазмун-моҳияти муаллифлик ёндашуви асосида педагогик жиҳатдан талқин қилинган ва креатив ёндашув асосида педагогик механизмларианиқлаштирилади;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик илмий меросдан фойдаланишнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришишларни ташкил этиш жараёнининг фалсафий, педагогик-психологик омилларини аниқлаштириш орқали ижтимоийлаштиришнинг шахслараро, гуруҳий, жамоавий ва қадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш механизми такомиллаштирилади;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик илмий дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришнинг педагогик механизмлари (рaғбaтлaнтирувчи, кoгнитив, жaрaёнли, интегрaтив) мезoнлaри ва индикаторлари (ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлари) талабаларнинг креатив ёндашув кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш орқали такомиллаштирилади;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик манбалардан фойдаланишнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштириш жараёнининг ахборот-методик таъминоти оммавий шаклларини интерактив моделлаштириш билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилади;
олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асосларидан фойдаланишнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришнинг модулли технологияси мазмунини (илмий-педагогик, ташкилий, педагогик ҳамкорлик) очиб бериш асосида ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |