Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур диссертация тадқиқоти республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши устувор йўналишларига мослиги: мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг «Ф1. Бозор иқтисодиёти, жамиятни ривожланиши, давлат ва ҳуқуқ назарияси: маънавий қадриятлар, миллий ғоя, маданий мерос, ўзбек халқи ҳамда давлатчилик тарихини фундаментал тадқиқ этиш” Давлат дастуриданкелиб чиқиб танланган ва Самарқанд давлат университети илмий тадқиқот ишлари режасига киритилган.
Муаммонинг ўрганишда қуйидаги манбаларга эътибор қаратилади.
Мазкур мавзуга оид барча Қонун, Қарор, Фармонлар, Президент асарлари ва нутқлари илмий назарий жиҳатдан ўрганиб чиқилади. Шунингдек соҳага оид диссертациялар, мақолалар ва чет эл манбалари ўрганиб чиқилади.
Масалан: Бугунги кунда аждодларимизнинг педагогик меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси мазкур тадқиқот учун методологик асос бўлиб хизмат қилади. Замонавий педагогика ривожида Ўрта Осиё илмий меросидан фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш, бу жараёнда аждодлар меросидан фойдаланиш муаммолари кўпгина илмий изланишларда ўз ифодасини топган.
Илк марта муқаддас заминимизда пайдо бўлган ва шаклланган мадрасалар ислом дини ва маданияти замирида жумла алломаларни жаҳонга туҳфа қилдики, бу буюк инсонлар турли илмларнинг пешвоси, асосчилари сифатида довруғ таратдилар. Чунончи, Имом алБухорий, Имом адДорамий, Имом Ат-Термизийлар ҳадисшуносликда; Имом аз- Замахшарий ва Абу Наср Жавҳарий тафсир ва грамматикада; Имом ал- Мотуридий ва Имом Абулқосим ал-Ҳаким илми калом ва ҳикматда; Имом ар-Растуғфоний, Имом Абу Лайсий, Имом ан-Насафий, Имом Бурҳониддин Марғиноний, алломаи Тафтазоний, Убайдулла ибн Масъуд фиқҳшуносликда; Ал-Фарғоний, алХоразмий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи фалакиёт ва ҳандасада; Aл-Фаробий, Aл-Беруний қомусшуносликда; Яссавий, Ғиждувоний, Кубравий, Нақшбандий, Ҳожа Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедийлар тасаввуфда; Ибн Сино ва Юсуфий тиббиётда; Навоий ва Бобур Мирзолар шеърият тарих соҳаларида улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз шуҳратини дунёга ёйдилар. Юқорида номлари зикр этилганлар соҳаларининг улуғ даражалари соҳиблари, назариётчилари сифатида тан олиниб, уларнинг асарларини илмий меросини ўрганиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикасининг ўз олдига белгиланган вазифаларни ечиш учун миллий меросни ўрганиш муҳимлиги таъкидланган. Шу билан бир қаторда, «Педагогика фанини ривожлантириш ва истиқболга йўналтириш дастури»да ҳам Ўрта Осиё педагогикасида ўтмишда мавжуд бўлган ғоялар ва жаҳон тажрибасидан уйғун тарзда фойдаланиш механизмини яратиш долзарб муаммо сифатида эътироф этилган.
Мумтоз меросимизни тадқиқ қилишда Б.Ахмедов, Комилжон Каттаев, Мубашшир Аҳмад, Миразиз Аъзам, Абдуқодир Зоҳид, Рашид Зоҳид, А.Зуннунов, Н.Комилов, Аловуддин Мансур, Қ.Муниров, С.Нишонова, Г.Наврўзова, Поён Равшан, Сайфиддин Рафъиддин, М.Хайруллаев, К.Хошимов, С.Хасанов, Абдулла Шер, Йўлдош Эшбек, Э.Юсупов, Н.Ғойибовларнинг тарихий, фалсафий ишларини кўрсатиш мумкин. Мумтоз меросимизни ёшлар таълим-тарбияси, яъни бевосита педагогик муаммолари А.Бобомуродов, М.Иномова, Ж.Йўлдошев, У.Маҳкамов, М.Маҳмудов, Ш.Мардонов, О.Мусурмонова, Н.Ортиқов, М.Қуроновлар тадқиқотларида баён этилган.Ҳ.Болтабоев, Г.Зарипова, Н.Комилов, У.Мансур, У.Маҳкамов, С.Нишонова, Н.Ортиқов, О.Мусурмонова, К.Қиличеваларнинг ишларида, ёш авлод маънавий-ахлоқий камолотида буюк мутафаккирлар, алломаларнинг маънавий-педагогик мероси, шахс маънавиятини шакллантиришдаги имкониятлари тадқиқ этилади.
Шунингдек, М.Ахадова, Ё.Саитов, А.Абдурахмонов,М.Хайруллаев, А.Аъзамов, А.Юсупов, Икромов Ж, Мирзааҳмедов М., Раҳимқориев А., Саиджонов Й., Юсупов О, Мирзааҳмедов М., Раҳимқориев А, Алимов Ш.А., Холмуҳамедов О.Р., Мирзааҳмедов, Хўжаев Б., Бахромов Ф., Усмонов Ф., Бахромов А. ,А.А. Рахимбердиевлар илмий тадқиқот ишларини ўрганиб чиқиш режалаштирилган.
Шу билан бирга МДҲ давлатлари олимлари К.А.Дридгер, И.Г.Песталоцци, К.Пирлиев, И.П.Подласый,Р.Р.Сафин, И.Ф.Харламов, И.М.Фильштинский, И.Н.Яблоковҳамда М.А.Жўшон, К.Йилмаз, Дж.С.Трименгэм каби хорижий олимлар. Шарқ мутафаккирлари асарларидаги ёшлар тарбиясига оид қадриятларни бир томонлама ўрганиш режалаштирилган.
Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, замонавий педагогика ривожида олий таълим тизимининг таълим-тарбия жараёнида тарихий-энтопедагогик асосларидан фойдаланиш имкониятлари тўлиқ очиб берилмаган
Do'stlaringiz bilan baham: |