Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Дисертациянинг биринчи бобидаги «Кириш» қисмида мавзунинг долбзарлиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг асосий муаамолари ва саволлари кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, иккинчи боби «Адабиётлар шарҳи» қисмида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш қарши кураш билан боғлиқ муносабатларни вужудга келиши ва унга қарши курашишнинг зарурлиги, Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллштиришга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар шарҳи баён этилган. Учинчи боб «Тадқиқот методологияси» қисмда тадқиқот жараёнида олинган маълумотлар ва таҳлиллар асосида қандай усулдан фойдаланиш ҳамда тадқиқот олиб бориш жараёнидаги асосий муаммолар баён этилган. Тўртинчи боб «Тадқиқот таҳлили ва натижалари» қисмда, Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмини ташкил этишнинг халқаро тажрибаси, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили баён этилган. Бешинчи боб «Хулоса» қисмида тадқиқот жараёнида эришилган натижалар юзасидан асосли таклиф ва тавсиялар берилган.
II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
2.1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши кураш билан боғлиқ муносабатларни вужудга келиши ва унга қарши курашишнинг зарурлиги
Жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш муаммолари иқтисодчи ва ҳуқуқшунослар томонидан бир неча ўн йилликлар давр мобайнида тадқиқ этилмоқда. Ушбу соҳада энг муҳим илмий ишлар қаторига Г.С.Беккер, М.К.Беляев, Е.Т.Гайдар, С.П.Глинкин, С.М.Ечмаков, Р.В.Жубрин, В.А.Зубков, Е.И.Ищенко, П.Лилли, Е.Л.Логиоров, Г.Г.Меликьян, Е.В.Золотарев2, О.Н.Мельников, Д.Е.Плисецкий, М.М. Прошунин, П.В.Ревенков, Д.Робинсон, Л.М.Тимофеев, Г.А.Тосунян, А.В.Улюкаев, О.В.Курныкин, О.И.Лаврушинларнинг ишларини келтириш мумкин. Юқорида номи келтирилган олимлар томонидан “жиноий йўл орқали олинган даромадларни ювиш” атамаси илмий амалиётга жорий этилган, жиноий схемаларни ташкил этиш бўйича умумий қонуниятлар аниқланган ҳамда асосан юридик нуқтаи назардан жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларни ташкил этишга нисбатан базавий ёндошувлар ўрганилган.
Ўзбекистонлик олимлар ушбу масалани алоҳида тадқиқот сифатида ўрганмаган, балки мақола сифатида ёки иқтисодий хавфсизлик доирасида тадқиқ этган. Хусусан ўзбек олимларидан Н.Каримов3, Б.Исроилов, И.Хотамов4, Х.Абдулқосимов5, Д.Ортиқова6, А.Ғаниев7, М.Мирхаётовлар8 илмий мақолаларида ёки ўқув қўлланма ва дарсликларида ушбу муаммоларнинг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган.
Шу билан бирга келтирилган олимларнинг ишлари, халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили тушунчалар аппаратининг етарли даражада ишлаб чиқилмаганлигини кўрсатди, жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимининг бир қатор ҳал этилмаган муаммо ва мазмунларини аниқлади, унинг чегараларини аниқлашда ўзаро зиддиятли жойлари мавжуд эканлигини кўрсатди. Шунингдек, тижорат банкларида жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизими маҳаллий олимларимиз томонидан тадқиқ этилмаган.
Тижорат банкларида жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ишлаб чиқилган ички назорат қоидаларида улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўзда тутилмаган.
Шунинг учун ҳам банкларда жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш ўта муҳим ва зарурдир.
Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш, бошқача қилиб айтганда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ювиш тушунчаси 1920 йилга бориб тақалади. Оммавий телевизорлар пайдо бўлишидан ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишидан анча олдин вужудга келган мазкур ибора муаллифи америкалик гангстер Аль Капоне ҳисобланади. 1920-1930 йилларда Чикагода ўзининг жиноий фаолиятидан олинган даромадларини беркитиш мақсадида, гангстер арзон нархларда жуда катта оммавий кир ювиш тармоғини яратади. Мазкур хизматдан фойдаланувчи мижозлар сонининг жуда кўплиги сабабли, уларнинг саноғини олишнинг имкони бўлмаган ва шу орқали даромадларни ҳоҳлаганча ёзиб олиш имкони мавжуд бўлган. Шу тариқа, «пулларни ювиш» (money laundering) ибораси вужудга келган.
Орадан йиллар ўтган бўлишига қарамай, пулларни ювиш атамаси кўплаб мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳоваза қилиш органларининг «лексикон»ида («луғатида») сақланиб қолинган.
Пулларни ювиш – бу ноқонуний йўл билан топилган маблағларни легаллаштиришдир, яъни маблағлардан очиқчасига ва оммавий равишда фойдаланиш учун сояли норасмий иқтисодиётдан расмий иқтисодиётга кўчиришдир (sezar.ucoz.com, 2013).
Пулларни ювиш – бу ҳақиқий, лекин ноқонуний топилган маблағларнинг манбаларига қонуний тус бериш жараёнидир (lpgenerator.ru/, 2013).
Пулларни ювиш – бу жиноий фаолиятдан олинган даромадларни сояли иқтисодиётдан ҳақиқий иқтисодиётга олиб чиқишдир (Волгин, 2017).
Пулни ювиш – бу жиноятчининг фаолиятидир. Бир ёки бошқа жиноятлар асосида топилган фойдаларга иқтисодий муносабатларга киритиш учун қонуний шакл беришга йўналтирилган фаолиятдир (Инсам ва бошқалар, 2006).
Шуни таъкидлаш керакки, «пул ювиш» тушунчаси нафақат ҳисобварақлардаги ва улардан ташқаридаги пул маблағлари билан, балки жиноятининг келиб чиқишини яшириш мақсадида, қонуний ва ноқонуний иқтисодий операциялар орқали қимматли қоғозларни, қарз мажбуриятларини, қимматбаҳо буюмларни ва баъзан ҳом-ашёларни кўчирилиши билан ҳам боғлиқдир (Карпович, 2009).
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш – мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек, бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш (ЎзР Қонуни, 2004).
Пулларни ювиш – бу жиноятлар асосида топилган ноқонуний пулларнинг келиб чиқишини яширишга қаратилган ҳаракатлардир (www.fatf-gafi.org).
Айтиш жоизки, салкам бир аср олдин берилган атама ҳозирга қадар бутун дунёда амалда қўлланиб келинаётган жиноий фаолиятдир. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларнинг деярли барчаси айнан молиявий институтлар томонидан легаллаштирилмоқда.
Пуллар одатда, қуйидаги фаолиятлардан сўнг легаллаштирилади, яъни:
Қуроллар савдоси билан ноқонуний шуғулланиш;
Гиёҳванд ва наркотик маҳсулотларини сотиш, ташиш ва сақлаш;
Контрабанда;
Ноқонуний йўл билан топилган пулларни ўзлаштириш (ўғирлаш ва ҳ.к.);
Пора олиш ва бериш;
Фирабгарлик ва товламачилик.
Шунигдек, бир кўринишдаги жиноятлар айрим мамлакатларда ноқонуний бўлсада, бошқа бир мамлакатларда айнан қонуний ҳисобланади.
Масалан, кўп мамлакатларда фохишабозлик учун қонуний жазолар кўрилсада, Голландияда бу кўринишдаги жиноятлар айнан қонуний экан (Волгин, 2017).
Глобаллашув жараёнида жиноий даромадларни легаллаштириш учун энг қулай зона оффшор ҳудудлар («имтиёзли солиқлар мамлакатлари») ҳисобланади. Оффшор ҳудудлар банк тизимидаги операциялар анонимлигини ва бенефициар мулкдорларнинг даҳлсизлигини таъминлаб беради (ru.wikipedia.org).
Do'stlaringiz bilan baham: |