2 боб бўйича хулоса Ушбу бобда тегишли таҳлиллардан олинган ҳулосалар орқали эксперт тестлаш жараёнини ташкил этиш тизими учун мақбул модел ва алгоритлар ишлаб чиқилди. Эксперт жамоаси шакллантирилди ва иш жараёнини ташкил этиш модели ишлаб чиқилди. Умуман олганда тизим учун керакли танлов қабул қилинди ва ишлаб чиқилди.
3.1. Алгоритмик тажрибалар асосида бошқарув моделини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикасида илмий ишланмалар, инновациялар ва интеллектуал тизимлар ҳамда технологияларни қўллаб қувватлаш бўйича салмоқли дастурлар қабул қилинган ва ривожлариш тенденциялари ҳам белгилаб олинган. Умуман олганда ишлаб чиқилаётган ва тадбиқ этилаётган тизимлар учун стандарт бошқарув моделларини ишлаб чиқиш ҳам мақсадга мувофиқ саналади. Замонавий лойиҳалаш ва таснифлаш жараёнлари учун IDEF услубияти кенг қўлланилади. Бу жараён ҳам ўз навбатида бир неча қисмларга ажратилади. IDEF0, IDEF1, IDEF2, IDEF3, … , DFD каби жараёнларда ўз аксини топади.
3.1-расм. IDEF0 услубияти ёрдамида стандарт бошқарув моделини ишлаб чиқиш.
3.1-расм. IDEF3 услубияти ёрдамида стандарт бошқарув моделини ишлаб чиқиш.
Бошқарув жараёнларини лойиҳалаш орқали тизим ишлаш режимини пуҳта йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ саналади. Умуман олганда IDEF услубиятидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Инновацион фаолиятни ривожлантириш орқали жамиятнинг барча жабҳаларини инвестицион шаклда ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади.
Инновацияларни баҳолаш ва эксперт тестлаш тизимини ишлаб чиқиш орқали ҳам фаолият ривожига ҳисса қўшиш мақсадга мувофиқ саналади. Юқорида IDEF3 услубияти шаклида тасвирланган каскад модел ҳам бошқарув тизими структурасини ўзида ифодалайди. Каскадли моделни асосий характеристикаси бутун тизимни яратилишини боскичларга булишдан иборат. Бир боскичдан иккинчисига ўтиш жорий боскичдаги ишлар тўлиқ тугаллангандан кейин амалга оширилади. Хар бир боскич қилинган ишларни бошка фойдаланувчилар командаси томонидан давом эттирилиши учун етарли булган документация комплекти билан якунланади.
3.1-расм. IDEF3 услубияти ёрдамида стандарт бошқарув моделини ишлаб чиқиш.
Тизимдан фойдаланиш, кириш ва мутлақ ишлаш инструкцияси асосида лойиҳалаш ишлари амалга оширилади. Ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг иловаларни тез ишлаб чиқиш воситаларидан фойдаланишга асосланган методологияси сўнгги пайтда кенг тарқалди ва иловаларни тез ишлаб чиқиш – RAD (Rapid Application Development) методологияси номини олди. Ушбу методолигия замонавий ахборот тизимлари ҳаётий циклининг барча босқичларини қамраб олади. RAD бу иловаларнинг алоҳида ахборот компонентларини функсионал акс эттирадиган график объектларнинг муайян тўплами билан ишлаш имконини берадиган амалий ахборот тизимларини тез ишлаб чиқишнинг махсус инструментал воситалари комплексидир.