Марказдан қочма машиналар назарияси асослари
Марказдан қочма насослар одатда қуйидаги схемада кўрсатилган принцип бўйича таснифланади.
Марказдан қочма насос
МмммммммММММммм
Вал ўқининг жойл. бўйича
Корпус констр. бўйича
Иш ғилдираги тури бўйича
Иш ғилдираги сони бўйича
Ғилдирагига сув бир томонлама ва икки томонлама кирадиган
Корпуси ўқи ёки торецидан ажралади
Бир босқичли ва кўп босқичли
Махсус ишлар учун
Факель
(Ф)
Таъминловчи
(Пm) ва щ.к.
Артезиан
(А)
Багер
(Б)
Землесослар
(р)
Бир босқичли ёки бир ғилдиракли марказдан қочма насослар, буларда иш ғилдирагига сув бир томондан кирадиган консолли насослар ва сув икки томондан кирадиган бўлади.
Консолли насосларда иш ғилдираги вал учига консол каби маҳкамланади. Унинг вали келтириш канали орқали ўтмайди. Шу сабабли у энг содда тўғри канал шаклига эга. Икки томонлама сўрувчи насосларда вал ўтказиш канали орқали ўтади, шу сабабдан унинг шакли мураккалашиб ярим спирал кўринишини олади.
Бундан ташқари, марказдан қочма насослар корпусининг валга нисбатан бириктирилишига қараб ўқ бўйича ва торец бўйича ажраладиган хилларига бўлинади. Корпуси ўқ бўйича ажраладиган насослар қурилиш эксплуатация амалиёти талабларига яхшироқ жавоб беради, чунки станциянинг машина вали ўлчамларини кичирайтиришни таъминлайди ва марказдан қочма насосни сўриш трубасини олмай. Қисмларга ажратишга имкон беради.
Стандартлаштириш насос хиллари сонини қисқартириш имконини беради, уларнинг ишлаб чиқариш тннархини камайтиради ва насос деталларининг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлайди. Стандарт бўйича ҳамма насосларга марка-шартли қисқа ном қўйилади. Қуйида технологик машиналарда энг кўп ишлатиладиган насосларнинг маркаланиши келтирилган.
Консолли насослар К ва КМ ҳарфлари билан белгиланади ва қуйидагича маркаланади аК-Қр ва аКМ-Қр
Марказдан қочма насосларда суюқлика энергияни насос корпусида айланувчи иш ғилдираги кераклари ёрдамида берилади. Бунда парраклар орасидаги суюқлик заррачаси марказдан қочма куч таъсирида насос камерасига интилади. Бундай ҳаракат натижасида иш ғилдираги марказида босим камайиб, таъминловчи идишдаги суюқлик сўриш трубаси орқали кўтарилади ва иш ғилдираги кураклари орасидан чиқиб кетган суюқлик ўрнига янги суюқлик келади. Насос камерасига марказдан қочма куч таъсирида суюқликнинг келиши натижасида босим ортиб, суюқлик насос камерасидан ҳайдаш трубасига кўтарилади. Марказдан қочма насосларнинг ишлаши шу принципга асосланган бўлади.
Марказдан қочма насосларнинг асосий қисмлари корпус, валга ўрнатилган айланувчи иш ғилдираклари бўлиб, валга бир ёки бир неча иш ғилдираги ўрнатиш мумкин. Биринчи ҳолда насос бир ғилдиракли ёки бир босқичли дейилади. Иккинчи ҳолда эса у кўп босқичли дейилади. Бир босқичли марказдан қочма насослар кичик босимли насослар группасига тааллуқли бўлиб, босимни ошириш учун валга бир неча иш ғилдираги ўрнатилади. Бу ҳолда босим ишғилдираклари нечта бўлса, тахминан шунча ортади. Одатда марказдан қочма насосларнинг босқичлари сони ўн иккитадан ошмайди.
Иш ғилдираги суюқликнинг оқиши учун каналлар ҳосил қилувчи кураклар ўрнатилгандиск ва қопқоқдан иборат. Кураклар одатда турли (олдига эгилган, орқага эгилган ва радиал) шаклда бўлади. Марказдан қочма насосларда ҳосил бўлган босим иш ғилдирагининг айланиш тезлигига боғлиқ. Иш ғилдираги билан корпус орасида каттагина тирқиш бўлиб, агар корпус суюқлик билан тўлдирилмаса, ғилдирак айланишидан ҳосил бўлган сийракланиш суюқликни кўтаришга етарли бўлмайди. Шунинг учун марказдан қочма насосларни ишга туширишдан олдин унинг корпуси суюқлик билан тўлдирилади. Насосни тўлдиришда ёки қисқа вақтга тўхтаганида суюқлик оқиб кетмаслиги учун сўриш трубасининг сувга ботирилган қисмида клапан ўрнатилган бўлади.
Марказдан қочма насосларнинг бошқа турдаги насослардан асосий устунлиги уларнинг ихчамлигидир.Бу насосларда турлиинерция кучларини вужудга келтирадиган илгариланма-қайтма ҳаракатнинг йўқлиги сабабли уларнинг пойдевори ҳам ихчам бўлади. Натижада насос ва унга тегишли асоснинг, хизмат ва ремонт ишларининг қиймати кам бўлади.
Иккинчидан, насоснинг тез-тез бузилиб туришига сабаб бўладиган клапанларва бошқа турли деталлар бўлмайди. Учинчидан, ҳаракат битта вал орқали берилиб, мураккаб узатувчи механизмларнинг ҳожати бўлмайди. Марказдан қочма насослар босим жуда катта бўлмаса ҳам, сарф катта бўлиши зарур бўлган ҳолларда ишлатилади.
Бунда сўриш трубаси орқали таъминловчи идишдан кўрсатилган суюқлик камеранинг ўрта қисмига киради, сўнгра вал 1 орқали ҳаракатга келтирувчи иш ғилдираги 2 нинг кураклари 3 орасидан утиб, насос камераси 4 га тушади. Бунда: марказдан қочма куч таъсирида ҳосил бўлган босим суюқликни ҳайдаш трубасига сиқиб чиқаради. Суюқликнинг ҳайдаш трубасига маълум миқдордаги тезлик билан таъминланиши учун ўтказувчи камера, йўналтирувчи аппарат 5 ва диффузор 6 каби бирқанча махсус мосламалардан фойдаланилади.
Насосдаги сўрилиш қабул қилувчи идишдаги суюқлик сатҳига таъсир қилувчи босим билан сўриш трубасидаги сийракланиш босими орасидаги фарқ ҳисобига амалга ошади. Бунда айтилган босимлар фарқи сўрилиш баландлиги, сўриш трубасидаги қаршиликлар ва суюқлика тезлик беришга сарф бўлади. Бу тезлик суюқликнинг камерага ва сўнгра парраклар орасидаги каналга киришга ёрдам беради. Табиийки, бунда таъминловчи идиш билан сўриш трубасидаги босимлар фарқи сўрилаётган суюқлик буғлари босимидан кам бўлмаслиги керак. Ҳайдаш баландлиги марказдан қочма насос енгиши мумкин бўлган энг юқори баландлик бўлиб, ғилдиракнинг ташқи айланмасидаги тезлик қанча ката бўлса, у ҳам шунча ката бўлади. Шунинг учун ҳам насоснинг корпуси сўрилиш йўли, спирал йўл ва йўналтирувчи аппарат билан жиҳозланган.
Иш ғилдирагидан чиққан ссуюқлик заррачаси спирал камеранинг бирор қисмига киргандан сўнг радиус бўйича ҳаракатланишини давом эттириш билан бирга, айланма ҳаракат қилиб чиқиш томонга (2-расм) интилади ва ўзидан кейин келаётган заррачага ўз ўрнини бўшатиб беради. Спирал камерани ҳисоблашда айлана тезликнинг тегишли радиус векторга кўпайтмаси ўзгармас деб қабул қилинади. Натижада спирал камерада суюқлик тезлиги чиқишга қараб камайиб боради. Бу насоснинг ишлашига яхши таъсир қилади ва тезликнинг камайиши потенциал энергиянинг ортишига олиб келади. Бунда табиийки, тезликнинг камайиб боришига кесимнинг ортиб бориши таъсир қилади. Спирал камеранинг шакллари турлича бўлиши мумкин.
Одатда, спирал камерада тезлик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Бунда: кС-тез юрарлик коэффициентига боғлиқ бўлиб, 045 дан 0,2 гача ўзгаради.
Йўналтирувчи аппарат. Йўналтирувчи аппарат иш ғилдирагидан чиққан суюқликнинг радиус бўйича кенгайиб бориши давомида айлана бўйича ҳам кесимнинг ортиб боришига мажбур қилади. Натижада аппаратдан ўтиш давомида тезлик камайиб боради.
Йўналтирувчи аппаратда суюқлик заррачалари тўғри чизиқли йўналишдан оғиб, аппарат парракларига босади ва уни иш ғилдираги атрофида айланишга мажбур қилади. Кераксиз йўналтирувчи аппаратларда суюқлика радиал йўналишда яқин тезлик бериб бўлмайди. Шунинг учун бундай аппаратлар камроқ қўлланилади. Парракли йўналтирувчи аппаратларда эса суюқлик заррачаларга иш ғилдирагидан чиққандаги тезликдан тамом фарқли тезлик берилади. Бундан ташқарии, бир хил диаметрда кераксиз йўналтирувчи аппаратга нисбатан тезликни кўпроқ камайтириб, кинетик энергияни потенциал энергияга кўпроқ айлантириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |