Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"


III БОБ. МУТАХАСИСЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕС ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИ



Download 0,9 Mb.
bet30/46
Sana19.04.2023
Hajmi0,9 Mb.
#930083
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр

III БОБ. МУТАХАСИСЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕС ФАОЛИЯТИГА ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИ

3.1. Тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини белгиловчи мезонлар




Кичик бизнес, кичик корхоналар, хусусий фирмалар каби тушунчалар бозор иқтисодиёти лексикасининг ажралмас қисми-га айланган. Булар қандай тушунчалар, ки­чик корхоналарнинг шаклланиш асоси ва улар фаолиятларининг тамойиллари нима-лардан иборат?
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар кичик бизнеснинг субъектлари бўладилар, улар ходимларнинг ўртача сони қонун томонидан белгиланган чэгаравий даражадан ошиб кетмайди.
Товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга шахсий ва бошқа шахсларнинг жалб қилинган мулклари асосида шахсий меҳнатни ва ёллаш бўйича меҳнатни қўллаш воситасида таваккал-чилик ва мулкий жавобгарлик остида фойда (даромад) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар хусусий тадбиркорликнинг субъект­лари бўладилар.
Юридик шахсни ташкил қилмаган тадбиркорлик фаолия­ти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳам кичик ва ху­сусий тадбиркорликнинг субъектлари ҳисобланадилар.
Кичик корхоналар қуйидагича ташкил қилинишлари мумкин:
- фуқаролар, оила аъзолари ва бошқа шахслар томонидан;
- давлат, ижара, жамоа, ҳиссадорлик жамиятлари, хўжалик ассоциациялари, қўшма корхоналар ва бошқалар томонидан;
- жамоат ташкилотлари томонидан;
- айтиб ўтилган идораларнинг ҳамкорлиги асосида;
- мулк эгасининг розилиги билан жамоа ташаббуси бўйича амалдаги корхоналар таркибидан ажралиб чиқиш натижасида.
Бундан ташқари, кичик корхоналар, бирлашмалар ва кор­хоналарнинг ташаббуси билан (монополияга қарши идоранинг қарори бўйича) мажбуран ташкил қилинишлари мумкин.
Кичик корхоналар аввало халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва маиший хизматлар кўрсатиш учун ташкил қилинади. Аммо улар халқ хўжалигининг ҳар қандай соҳаларида ҳам ташкил қилиниши, мулкчиликнинг ҳар қандай шакллари асосида ҳаракат қилиши мумкин. Бир ёки бир неча юридик ёки жисмоний шахслар кичик корхоналарнинг таъсисчилари бўлиши мумкин.
Кичик бизнеснинг фаолияти соҳаси кенг ёйилган бўлиб, у хўжалик фаолиятининг барча турларини (агар улар қонун то­монидан ман этилмаган бўлса) омалга ошириши мумкин. У битимлар тузиш, мулкни ҳарид қилиш, ташқи бозорга чиқиш, савдо воситачилиги ва бошқа битимларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кичик бизнес бу хўжалик юритишнинг мустақил мавжуд бўладиган ва фаолият юритадиган шаклидир. У ишлаб чиқари-лаётган маҳсулотларнинг ҳажми ва турларини мустақил белги-лаши, уни ўз ихтиёрига кўра сотиши, товарлар ва хизматларга нархларни белгилаши, ривожланиш фондлари, ижтимоий соҳа, резерв фондига фойда ажратмаларининг меъёрларини белгилаши, ёлланма ходимлар меҳнатларша хақ тўлаш шакллари ва миқдорларини мустақил белгилаши мумкин.
Барқарор фаолият юритиш мақсадларида кичик корхоналар, уюшмалар бирлашишлари, ҳар хил кооперативларнинг таркибига киришлари мумкин.
Шундай қилиб, кичик корхона хўжалик юритувчи субъектнинг янги шаклидан иборат эмас. У бошқа корхоналардан фақат кичикроқ кўламлари билан фарқланади.
Кичик бизнеснинг мезонларини белгилаш зарурияти ки­чик корхоналарнинг давлатнинг жиддий ёрдамига муҳтожлигидан келиб чиқади, бу ёрдам адресли бўлиши ва корхоналар фаолиятининг белгиланган томонларини яхшилашга йўналтирилиши керак. Кичик корхоналарни алоҳида категорияларга ажратиш улар фаолиятини ўрганиш ва самарадорлик даражасини таҳлил қилиш, уларнинг иқтисодиёт умумий тизимидаги ўрни ва ролини аниқлаш учун зарур.
Бозор иқтисодиётига асосланган барча мамлакатларда кичик корхоналарни белгилашда қуйидаги мезонлардан фойдаланадилар:
- миқдорий кўрсаткичлар: ходимларнинг сони, сотиш ҳажми, асосий капиталнинг баланс қиймати;
- сифат кўрсаткичлари: ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг нисбатан кичик сони; чекланган ресурслар ва қувватлар, бошқа-рувнинг камроқ ривожланган тизимлари ва бошқалар;
- юқоридаги кўрсаткичларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳларини бирлаштирувчи комбинацияси.
Ҳар хил мамлакатларда корхоналарни катталикларига кўра у ёки бу гуруҳга киритувчи мезонлари қўлланилади. Европа Иттифоқининг методологияси бўйича кичик ва ўрта корхоналар 2-жадвалда кўрсатилган мезонлар билан белгиланади.
Хорижий мамлакатларда 1 кишидан 20 кишигача ходими бўлган корхоналар ҳунармандчилик корхоналарига, 20 дан 100 тагача ходими бўлганлари кичик, 100 дан 500 гача ходими бўлганлари ўрта корхоналарга киритилади.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish