Токио фонд биржаси. Бу биржа Япониянинг 8 та фонд биржасидан энг йириги ҳисобланади. Ушбу мамлакатни барча фонд биржалари умумий айланмасининг 80 фоизи унинг улушига тўғри келади. Биржа ташкил топганига 100 йилдан ошган.
Бевосита биржада қимматли қоғозалр билан савдолар икки томонлама узлуксиз кимошди савдоси шаклида амалга оширилади. Барча талабномалар брокерлик ёки дилерлик компаниялари томонидан берилади ва Сайтори махсус ташкилотининг аъзосигатақдим этилади. Бу ташкилот брокер-диллерлар ўртасида воситачилик ролида иштирок этади. Сайторига листинг рўйхатига киритилган ҳарқандай аксиялар билан ўзҳисобидан савдо қилиш ва сармоядорлардан бевосита талабномаларни қабул қилиш ман этилган.
Қимматли қоғозлар нархларининг исталган қисқа муддатли ўзгариб туришини олдини олиш учун ТФБда махсус «бид» ёки сўраладиган котировкалар ва нархларнинг ҳар кунлик лимитлари шаклида махсус механизмлар мавжуд. Талаб ва таклифнинг нархларда сезиларли фарқлар кузатилганда, ТФБ Сайтридан «махсус бид котировкасини» ёки «махсус сўралган котировкани» кўрсатишни талаб қилади. Бу билан савдо иштирокчиларига ҳарид қилиш ва сотиш учун берилган талабномалар ўртасида катта ҳажмдаги номутаносиблик мажудлиги ҳақида хабарқилади. Махсус котировка ТФБнинг Бозор ахборт тизими орқали очиқчасига тарқатилади ва шу тариқа бозор иштирокиларига ушбу номутаносибликка муносабат билдириш имконини беради. Агар брокер-дилерлар нархларни ўзгартирса ва махсус котировка бўйича мувозанат ўрнатилса, Сайтори нархларни қайд этади ва битимлар рўйхатга олинади.
I-боб бўйича хулоса
Жаҳон қимматли қоғозлар бозори ривожланиш тенденцияларидан бири бу – ҳам алоҳида олинган давлат миқёсида, ҳам жаҳон хўжалиги миқёсида интеграция жараёнларини жадаллаштириш ҳисобланади. Бу эса иқтисодиётнинг барча жабҳаларини замонавий техника ва технология билан қайта жиҳозланишини тақозо этади. Хорижий капитал бозорлари ва уларнинг иштирокчилари билан алоқалар миллий бозорлар рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, потенциал инвесторлар таркибини кенгайтириш, нисбатан қисқа муддат ичида қўшимча молиявий маблағларга эга бўлиш мумкин. Интеграцион жараёнларни жадаллаштиришнинг бошқа яна бир сабаби биржа ва биржадан ташқари бўладиган савдолар тизимини универсаллаштиришдир, натижада эмитент ва инвесторлар қимматли қоғозлар билан бажарган амаллари учун камроқ комиссион тўловлар ва солиқлар тўлайди.
Опционлар бозори бутун молиявий бозорни самарадорлигини оширади. Кенг маънода бу шуни билдирадики, иқтисодий муносабатлар иштирокчилари орасида молиявий ресурсларни тақсимлашдаги ушлаб қолишлар камаяди. Инвестицияни амалга ошириш қиймати пасаяди, бу эса ўз навбатида иқтисодий ўсиш суръатларини ошишига кўмаклашади шуларни инобатга олгиб битирув малакавий ишни долзарблигини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |