Ню-Йорк фонд биржаси. АҚШнинг бош биржаси ва жаҳоннинг энг катта биржасидир. У 1972 йилда ташкил топган. Ню-Йорк фонд биржаси корпорация бўлиб, унинг ишига ушбу корпорациянинг аъзолари томонидан сайланадиган директорлар кенгаши рахбарлик қилади. Директорлик кенгаши биржа механизмининг фаолият кўрсатишига жавоб беради, биржа сиёсатини белгилайди, янги аъзоларни қабул қилиш, қимматли қоғозларни котировкага киритиш масалаларини ҳал қилади.
Биржадаги операцияларни фақатгина уларнинг аъзолари амалга ошириши мумкин.
Ню Йорк фонд биржаси қуйидаги тоифаларга бўлинади: а) мутахассислар. Бу биржанинг операциялар залидаги энг фаол кишилардир. Уларнинг хар бирига биржада котировка қилинадиган бир ёки бир неча қимматли қоғозлар бириктирилган. Улар брокерлар ва дилерлар сифатида фаолият кўрсатади.
Биринчи ҳолатда улар брокерлар учун дилерлар саналади, яъни маълум миқдордаги мукофот ҳақи эвазига брокерларнинг буюртмаларини бажаради.
Иккинчи ҳолатда мутахассислар қимматли қоғозларни уларнинг нархлари ошганда сотиш ё’ли билан ёки нархлар пасайганда уларни харид қилиш ё’ли билан ўзларига бириктирилган қимматли қоғоз ёхуд бир неча қимматли қоғозлар бўйича савдо - сотиқнинг ликвидлиги ва барқарорлигини таъминлайди.
б) биржа брокерлари – ўз мижозларининг топшириқларини бажарувчи биржа аъзолари. Улар дилерлик операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас, лекин бошқа брокерларнинг топшириқларини бажариши мумкин;
в) биржа маклерлари - операцияларни ўз хисобидан амалга оширувчи ёки уларнинг иштирок улуши мавжуд бўлган топшириқларни бажарувчи биржа аъзолари;
г) ассотсиар аъзолар - савдо залига битимларни тузиш ҳуқуқларисиз киришга
рухсат этилган шахслар. Таъкидланганидек, Америка фонд бозорининг ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб у тижорат банкларининг иштирокисиз ривожланди. Банклар ушбу жараёнга анча кеч қўшилишди.
Франкфурт фонд биржаси.Франкфурт-на-Майнедаги биржа ХВИ асрда вужудга келди. Ҳозирги вақтда Франкфурт фонд биржаси нафақат Германиянинг, балки бутун Европа минтақасининг молиявий маркази ҳисобланади. Биржа аксиядорлик жамияти кўринишида ташкил этилган. Германиянинг барча аксиядорлик жамиятлари сингари у хам «Аксиялар тўғрисида»ги қонуннинг қоидаларига бўйсунади. Биржани бошқариш органи бўлиб Аксиядорлар умумий йиғилиши, кузатувчи кенгаш ва Бошқарув ҳисобланади. Чиқарилган аксиялар эгасининг номи ёзилган аксиялар бўлиб, улар учинчи шахсларга фақат биржа аксиядорлари умумий йиғилишининг розилиги билан ўтказилиши мумкин. Биржага аъзо бўлиш учун биржа тўғрисидаги қонуннинг талабларини бажариш ва тарифлар ҳақидаги низомда белгиланган аъзолик бадалларини тўлаш лозим.
Аксияларнинг биржа савдоларига қўйилиши учун уларнинг эмитентлари йиғимларни тўлаши зарур. Тўловнинг энг кам миқдори 2 минг маркани ташкил этади, бунда эмиссиянинг ҳажми ўсиши билан тўлов нисбатан қисқаради. қимматли қоғозларнинг савдоларга қўйилиши учун тўлов фақат уларга биринчи марта руҳсат этилаётган вақтда ундирилади.
Биржада иштирок этиш учун фақат муайян шахслар доираси: профессионал банк тижоратчилари, маклерлар, ёрдамчи ҳодимлар ва матбуот вакилларига рухсат этилади. Курсларни расмий белгилаш биржа маклерлари томонидан амалга оширилади, улар савдоларда ванархларни белгилашда бетараф органлар ҳисобланишади. Маклерлар биржа ихтиёрига ликвидли маблағларни тақдим этишади.