Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа



Download 325,49 Kb.
bet36/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

Инглиз тилида:The variable is the rate at which individuals following the fundamentalist rule believe the exchange rate will return to its true value179. Ўзбек тилидаги таржимаси: Ўзгарувчан фундаментал қоидага риоя қиладиган шахслар, валюта айирбошлаш курсининг ҳақиқий қиймати қайтишига ишонадилар.
Антонимик таржима лексик-грамматик трансформациянинг бир тури
бўлиб, аслиятдаги тасдиқ шаклидаги лексема ва терминлар таржима тилида инкор шаклда ёки аксинча берилишини ифодалайди. Масалан: income – expenditure/кирим-чиқим;estimate of profit – expense/discharge - даромад - буромад сметаси.
Антонимик таржимада аслиятдаги тил бирлиги таржима тилига қарама-қарши маъно ифодаловчи бошқа сўз ёки иборалар билан ҳам ўгирилиши мумкин. Бунга инглиз тилида passive balance – active balance, internal audit – external audit;ўзбек тилида эса барқарор нарх – беқарор нарх, қадрсиз валюта – қадрли валюта каби терминлар мисола бўла олади.
Экспликация ёки изоҳли таржимада аслиятдаги луғавий бирлик таржима тилига тушунтириш, изоҳлаш орқали ўгирилади ва улар муқобилсиз лексик бирликлар таржимаси учун фойдаланилади:

  • Budget-priced (арзон нархли); co-fiduciary (биргаликда васийлик қилувчи шахс); book-keep (бухгалтерлик китобларини юритиш); cash-and-carry (харидни уйга элтиб бериш шартисиз нақд пулга сотиш); taking-over (объект қабул қилинганлиги ҳақида гувоҳнома); currency change-over (валютанинг олтин таркиби).

Маълумки, банк-молия соҳасига Европа тилларидан ўзлашган терминларнинг салмоқли қисми ўзбек тилига воситачи рус тили орқали кириб келган. Бу ҳолат ўзбек тили банк-молия ва иқтисодиёт соҳаси терминологик бирликларининг фонетик-фонологик, график жиҳатдан барқарорлашган натижаларини ўзлаштириш йўли билан жаҳонга интеграциялашув жараёнида юз беради. Албатта, бунга таржима ҳамда семантик калька усуллари хизмат қилишини эътироф этиш жоиз.
Калька (calque – нусха, тақлид) ўзга тил материалидан қисмма–қисм нусха олиш йўли билан ҳосил қилинган сўз ёки бошқа бир тил бирлигидир.
Калькалаш – аслиятдаги лексик бирликни таржима тилидаги лексик бирлик билан алмаштиришни кўзда тутади ва таржима тилида янги сўз ва ибора ясалишига олиб келади: Масалан: ингл. overprice ўзб. янгидан баҳо қўйиш; ингл. indexation – ўзб. нарх ошишига мувофиқ кўтариш ингл. cashbook касса дафтари; ингл. interconvertible ўзб. ўзаро айирбошланувчан; ингл. extra-budgetary − ўзб. бюджетдан ташқари суммалар; ингл. fixing of budgets – ўзб. сметалар тузиш; ингл. low price –ўзб. паст нарх; ингл. extendable bonds − ўзб. муддати узайтириладиган облигация.
Тадқиқотимиз жараёнида таржима усулларидан олинган таҳлил натижасига кўра, банк-молия соҳасидаги матнларни таржима қилиш жараёнида таржимондан қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни пухта эгаллаши лозимлиги далилланади:

  • молиявий-иқтисодий соҳа билан боғлиқ матнларни ўрганиш;

  • таржиманинг гапдаги қурилиш тамойилларини таҳлил қилиш;

  • ўша мамлакатнинг расмий молиявий-иқтисодий ҳужжатларидан хабардор бўлиш;

  • таржима қайси тилда амалга оширилаётган бўлса ўша тилнинг миллий иқтисодий, банк-молия параметрларини ва тузилмаларини юқори даражада билиши лозим;

  • таржима жараёнида соҳага оид термин ва атамалар семантикасида фарқли нозикликларни синчковлик билан, энг кичик тавфсилотларгача батафсил ўрганиш;

  • хорижий банк-молия терминларнинг функционал-семантик ҳамда лингвопрагматик жиҳатларини аниқлаштира олиш вазифаси;

  • банк-молия терминологиясини комплекс тарзда мукаммал эгаллаган бўлиши талаб этилади.

Ушбу мезонларнинг объектив мураккаблиги ва қийинчилиги сўнгги вақтларда молиявий бозор муносабатларининг бугунги глобаллашуви билан изоҳланади. Бинобарин, бунинг натижасида ривожланган бозорларда янги молиявий воситаларни “ихтиро қилиш” жараёни ҳамда Ўзбекистон шароитида амалда қўллашга уринишлар ўртасидаги қисқа вақт тафовутларни юзага келгани билан асосланади. Бугунги глобаллашув даврида хорижий оммавий ахборот воситалари ва махсус таржима адабиётларида банк-молия соҳасида қўлланадиган янги молиявий тушунчалар ўзбек тилида ҳам мустақил қўлланилмоқда. Молиявий матнлар таржимаси учун асос замонавий банк-молия соҳасида ўзлашма сўзларнинг таржимасини жорий этиш усулларига аниқлик киритишдир. Бунинг натижасида эса интралингвистик ва экстралингвистик омилларнинг терминологияга таъсири ўрганилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, банк-молия терминологияси турли хил матнлар таржимасини ўз ичига олади. Шартнома ва битимлар, маркетинг тадқиқотлари ва тақдимотлар, молиявий бозорлар, бизнес режалар, суғурта ҳужжатлари ва уларни тасдиқлаш жараёнлари, лойиҳаларни молиялаштириш, аудиторлик ҳисоботи ва хулосалари, бухгалтерия баланси, даромад, камомадлар ва бошқалар ҳужжатлар халқаро молия-иқтисодиётида кузатилади. Тадқиқотимиздабиз матн ва ҳужжатларни адекват таржима қилиш мақсадида қуйидаги асосий тамойилларни ишлаб чиқдик:(3.1-расмга қаранг)

3.1-расм


  • таржимада нутқ баёнотини ёки ифодани аниқлиги ва аниқликка эришишга интилиш;

  • имкон қадар умумий қабул қилинган конструкциялар ва ибораларни қўллаш;

  • кўп маъноли терминлардан ва кўп грамматик тузилмали гаплардан қочиш;

  • ҳар бир тилдаги термин ва ибораларни синчковлик билан ўрганиб таржимани тилга эҳтиёткорлик билан мослаштириш.



Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish