-floor – биржанинг савдо-сотиқ келишувлари ўтказиладиган зал;
-back office – банкнинг хизмат бўлими;
-garage – фонд биржанинг келишувлар бўлими.
Шуни айтиш жоизки, иккинчи босқичда биржа ва банк-молия соҳасига оид объектлар ва жараёнларни аниқлаштириш мақсадида икки ва уч компонентли терминлар пайдо бўлган:
-meaning securities – биржага тегишли қимматбаҳо қоғозлар;
-standard stock – барқарор акциялар, яъни йирик компанияларнинг акциялари;
-recognized dealer – диллер, далол, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси;
-securities house – қимматли қоғозларни сотадиган фирма;
-sagging tendency – пасайтириш ёки камайтириш усули;
-selling climax – савдолар авжи ва бошқа терминлар.
Демак, айнан иккинчи босқичда янги банк-молия терминлари шаклланди: account – ҳисоб, ҳисоб-китоб; assets – актив, мулк;bank acceptance–банк ҳаражати; stock exchange bank–фонд биржаси банки.
Хулоса қилиб айтганда, XVII асрнинг охиридан бошлаб XIX асрнинг яримигача кўплаб банк-молия терминлари шаклланди ва улар ҳозирги кунда ҳам фаол ишлатилмоқди.
3. Учинчи босқич: XIX асрнинг иккинчи ярими – XX асрнинг биринчи яримигача биржа очиқ, жамоат олдида турли қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалар савдо ташкилоти сифатида фаол кўрсатган. Мазкур босқичда янги банк - молия ва биржа соҳасига тегишли терминларнинг ривожига техник мосламалар ва тузилишлар сабаб бўлган. Биламизки, ўша давр янги фан – техникка тараққиёти даври бўлган, кўплаб турли техник мосламаларни биржа ва банк - молия соҳасида қўллана бошлаган. Шунинг учун ҳам, янги терминлар техник мосламаларни ифодаловчи лексемалардан шаклланди. Масалан, “ticker” (тикер)сўзи Нью-Йорк биржасида бўлаётган келишувлар ҳақида маълумот берувчи механизмни англатади. Шу сўз билан бирга, “teleregister” сўзи биржадаги битимларни кўрсатаётган экранни номланиш учун шаклланди.
Бу даврда қуйидаги терминлар пайдо бўлди:
-ticker symbol – қимматли қоғозларни идентификация қилиш, уларни номларини код билан белгилаш;
-runoff – қимматли қоғозларнинг нархларини биржа ёпилган вақтда тикернинг тасмасида акс эттириш;
-tape abbreviation – биржада кодлаш аппаратнинг тасмасида кодли белги;
-tape prices – тикернинг тасмасида қимматли қоғозларнинг акс эттирилган нархлари.
Орадан маълум вақт ўтиши билан, бу даврда реал товарларни сотадиган биржаларнинг аҳамияти анча пасайди. Натижада илк бор Америкада биржанинг янги тури – Future Exchange(фьючер биржаси) пайдо бўлиб, XX асрнинг бошида тез ривожланди. Агар мазкур биржанинг номланишига назар ташласак, унинг “future” (келаси, келгуси) компоненти товар келгусида етказилиши ва тўланилиши ҳақида дарак беради. Ҳақиқатдан ҳам, фьючер биржаларда аввал битим тузилиб, товарлар кейин етказилиб сотиларди. Фьючер биржалари илк бор Чикагода пайдо бўлган эди. Гап шундаки, Чикагода ўша даврда юкларни транспортда ташиш катта муаммо эди ва бу ҳолат фьючер биржаларининг шаклланишига сабаб бўлган. Бу эса, ўз навбатда, янги терминлар пайдо бўлиши учун замин яратади:
-trading in futures – муддат асосида келишувлар;
-stock-index futures – фонд индекслари асосида келишилган фьючер битимлар;
-stock futures – акциялар асосида шошилинч битимлар.
Бу даврда валюта бозорида ҳам катта ўзгаришлар юз берганлиги кузатилади. Валюталарнинг қимматини кузатиш учун махсус графиклар – “charts”пайдо бўлган эди. XX асрнинг яримигача графиклар билан боғлиқ турли терминлар шаклланган:
-tick chart – тикка оид график;
-line chart – масофага оид график;
-bar chart – устунли график;
-failure swing – омадсиз тебраниш;
-double top – икки марта ортиқ бўлган тебраниш.
Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, янги терминлар эски сўзлардан, яъни оддий, ҳар кунги ҳаётимизда фойдаланиладиган лексик бирликлардан шаклланган. Уларнинг аксарияти икки ва уч компонентли терминлар шаклида юзага келган.
4. Тўртинчи босқич: XX асрнинг 70-80-чи йилларида биржада турли қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалари очиқ-ошкора савдо ва электрон савдо орқали сотиларди.XX асрнинг охирида компьютер яратилиши билан бир вақтда биржанинг янги тури шаклланди – Computer Exchange (компьютер биржаси). Биржанинг бу турида иш юритиш учун алоҳида бино талаб қилмасди, балки, барча келишувлар ва битимлар компьютер орқали тузиларди.
Компьютер биржаси савдо-сотиқни кенгайтирди ва савдонинг турли усулларини юзага келтирди. Бу даврда тўрт компонетли терминлар шаклланди ва турли объект ва жараёнлар номланди:
-cash earnings per share – акцияга нисбатан пул даромади;
-exchange equalization account – валютани стабиллаш, мувофиқлаштириш биржаси;
-International Standard Identification Number – халқаро акциянинг идентификация рақами.
Бу даврда тўрт компонентли терминлар пайдо бўлиши билан, уларни нутқда ва банк-молия биржа соҳасида фойдаланиш учун қуйидаги аббревиатуралар пайдо бўлди:
-AIMF – Average Indexed Monthly Earnings – Ойлик киримнинг ўртача кўрсаткичи;
-IMC – International Marketing Centre – Халқаро маркетинг маркази;
-IRA – Individual Retirement Account – Шахсий нафақа ҳисоби.
5. Бешинчи босқич: «XXI асрдан бошлаб қимматли қоғозлар ва фьючерс шартномалари фақатгина электрон савдо орқали сотилмоқда»59. Янги терминлар қўлланиш босқичи 2000 йилдан бошланди ва бу давр биржалар Интернет орқали фаолият кўрсатиши билан характерланади. Демак, қимматли қоғозлар ва фьючерс контрактлар онлайн тузилади ва сотилади. Бу даврнинг терминологиясида юзлаб ва минглаб аббревиатуралар шаклландики, улар компьютер ва Интернет лексикасини ўз ичига олади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бир объектни ёки жараённи ифодалувчи термин турли даврларда ҳар хил шаклда фаоллашарди. Масалан, қимматли қоғоз Англияда XIV асрда “bill” (вексель) сўзи орқали ифодаланган эди. Кейинчалик, XV асрда, қимматли қоғоз “security” деб аталган эди. XVII асрнинг бошида “share” (акция) сўзи пайдо бўлди ва у ҳозиргача ўз маъносини ва аҳамиятини йўқотмаган. Ўша асрда қимматли қоғознинг бошқа тури – облигация “bond” термини ҳам шаклланди. XVII асрнинг охирида эса қимматли қоғозларни номлаш учун оддий “paper” (қоғоз) сўзи ишлатилган бўлса, XVIII асрда акцияни ифодалаш учун “stock” сўзи пайдо бўлди. Бундай хронологик тавсиф қимматли қоғозлар XVII-XVIII асрларда аҳамияти, вазифаси ва ўзига хос хусусиятига эга бўлганлиги учун турли номлар билан ишлатилган деб ўйлаймиз. Чунки, ҳар бир даврда банк-молия ва биржа соҳасида ўзгаришлар бўлиб турганлиги учун ҳам пул бозорида қимматли қоғозларнинг роли ва аҳамиятида намаён бўлганлиги шубҳасиздир.
Дарвоқе, давлат пайдо бўлиши билан унда молиявий ва тижорат муносабатлари йўлга қўйилган. Ҳар бир давлатнинг ўзига хос тижорат қонунлари ва принциплари шакллангач, ҳар хил тўловлар номланадиган турли сўзлар пайдо бўлди. О.С. Аҳмедов таъкидлаганидек, «солиқ ва бож тўловларининг шаклланиши ва таркиб топиш тарихини, уларнинг мазмун-моҳияти, турлари, ўтмишда қандай терминлар билан номланганлигини илмий манбалар асосида ўрганиб, лисоний номинациялар орқали илмий жиҳатдан тадқиқ этишнинг муҳимлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда»60.
Демак, ҳар бир давлатда пайдо бўлган банк-молия терминлари ўзининг яратилиш тарихига эга бўлиб, бу давлатлар ва инсонлар ўртасидаги турли молиявий жараёнларни номлашда қўлланилган.
Маълумки, банк-молия терминлари биринчи минг йиллик даврида пайдо бўлган. Тарихий манбаларга кўра: «Қадимги даврларда Ўрта Осиё шароитида жамиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг такомиллашиши, илк ерга эгалик, мулкчилик шакллари, илк деҳқончиликнинг ва ишлаб чиқариш тузилмаларининг таркиб топиши, солиқ тизими ҳамда уларнинг таркибий тузилмаларига оид маълумотларни умумлашган ҳолда тадқиқ этишда, шубҳасиз, археологик, этнографик, палеоантропологик, шунингдек, лингвистик маълумотларнинг ўрни беқиёсдир»61.
Ҳ.Дадабоевнинг илмий ишлари«терминология муаммолари тадқиқига бағишланган бўлиб, қадимги туркий тил (VI-X), эски туркий тил (XI-XIV) ва эски ўзбек адабий тили (XV-XIX)да фаол қўлланилган айрим тарихий -иқтисодий терминларининг тадрижий этимологияси ўзбек тили мисолида илмий жиҳатдан кенг қамровли таҳлил этилган»62.
Демак, банк-молия терминлари бой тарихга эга. Масалан, “stagflation” сўзи ғарб мамлакатларида 1970 йилларда, собиқ шўролар даврида, 1980 йилларда юз берган, ҳолатдан чиқиш учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш, инвестиция, техника, технология тизимини янгилаш, ишлаб чиқариш таркибни ўзгартириш ва бошқа бир қатор тадбирларни амалга ошириш зарур эди. Мазкур терминнинг маъноси «ишлаб чиқаришнинг турғунлаштириш ёки пасайиши (стагнация), ўсиб борувчи ишсизлик ва инфляция билан характерланади. Шунингдек, стагнация ишлаб чиқариш қувватларининг тўла ишлатилмаслиги, инвестиция жараёнининг сустлашуви ижтимоий беқарорлик билан ҳам характерланади»63.
Банк-молия ва илк солиқ бож тизимига оид терминлар ҳақидаги маълумотлар «Хитой солномалари ва Турфон харобаларидан чиққан V-VI асрларда ёзилган матнларда учрайди»64.
Ўзбек тилида банк-молия терминлари тарихиVII-VIII асрларда, Араб ҳалифалиги томонидан Мовароуннаҳр ҳудудини босиб олиниши билан боғлиқ. «Араблар фатҳидан сўнг солиқ ва божхона фаолиятида содир бўлган энг катта ислоҳот, бу ягона солиқ тўлови «закот»нинг жорий этилиши бўлди. Чунки закот тўлаш Ислом динида намоз ўқиш, рўза тутиш каби «диннинг асосий беш устунидан бири» ҳисобланар эди»65. «Закот» ислом дини илк вужудга келган даврларда ўзининг шахсий мол-мулкига эга бўлган ҳар бир мусулмон киши томонидан ихтиёрий тарзда Худо йўлига бериладиган хайр-садақа сифатида вужудга келган. Мусулмон давлатларида (хусусан, хонликлар даврида) ҳам «Закот барча мол-мулк ҳисобидан бир йилда бир маротаба, қирқдан бир миқдорида берилган. Закот камбағалларга ёрдам беришга сарфланган, адолатли уруш учун мўлжалланган»66.
Н. Иброҳимовнинг таъкидлашича, «даврлар ўтиши билан закот ўзининг дастлабки хусусиятини ўзгартира борган. Натижада бутермин ўзининг кўчмас мулкдан закот тўлаш маъносини йўқотиб, фақат ҳозирги кундаги “божхона тўлови” сифатидаги маъносини сақлаб қолган»67. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “закот” термини ислом динининг муқаддас китоби Қуръони каримнинг 9 та сураси, 60 та оятида ишлатилади.
Баъзи банк-молия терминлари лотин тилидан олинган бўлиб, “субституция” термини (substitution) лотинчада “ўрнимга бошқани тайинлайман” деган маънони билдирса, васиятномада эса кўрсатилган меросхўрдан ташқари, яна бошқа меросхўрни (субститут) кўрсатиш ҳуқуқини англатади.
Энди “репарация” (reparation) терминнинг тарихига назар соладиган бщлсак, бу термин “қайта тиклаш, моддий ҳуқуқий жавобгарлик тури” маъносини англатади. «Давлатнинг бошқа давлатга етказган зарарини пул билан ёки бошқача шаклда қоплаш, яъни репарацияни натура шаклида ёки бир вақтнинг ўзида реституция (ғайриқонуний эгаллаб олинган ва олиб кетилган мол-мулкни қайтариш) ва зарарни қоплаш шаклида тўлаш мумкин. Репарацияни амалда 1919 йилгача мавжуд бўлган контрибуциядан фарқлаш керак. Ҳозирги халқаро ҳуқуққа кўра, давлатнинг агрессив уруш бошлаганлиги учун моддий жавобгарлиги, яъни ҳарбий репарация муҳим аҳамиятга эга»68.
Банк-молия соҳасига оид сўзлар баъзида маълум бир давлат миқёсида ишлатилиб, бошқасида мавжуд эмас. Масалан, “retailsalestax” қўшма терминни чакана савдо айланмасидан ундириладиган солиқ тури бўлиб, бу термин Канада, АҚШ ва Япония мамлакатлари солиқ тизимига жорий этилган.
Банк-молия терминлари орасида энг қадимги замондан ёки ўрта асрлардан қолган сўзлар ва иборалар ҳам мавжуд бўлиб, улар авлоддан-авлодга ўтиб, ҳозирги банк юритиш ишларида ҳам фаол ишлатилмоқда. Масалан, “ассигнация” сўзи, яъни, қоғоз пуллар. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, олтин ҳамда бошқа металларни пул сифатида муомила чиқаришнинг иқтисодий ютуғи бўлган. Мисол учун “аукцион” – молларни оммавий тарзда сотувга қўйиш йўли билан сотиш учун муайян жойларда ташкил этилган махсус нархни таклиф қилган инсон аукцион орқали товарни сотиб олади. Бу нарх аукцион нархи дейилади.
Хорижий терминлардан “taxhaven” сўзи хорижий мамлакатлар сармоясини жалб қилиш мақсадида муайян давлат томонидан солиқ имтиёзлари орқали қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш маъносини англатади. Мазкур термин мамлакатимизнинг миллий банк-молия юритиш доирасида ишлатилмаса ҳам, мутахассислар учун таниш, чунки бу термин хорижий банк-молия юритиш бўйича турли ҳужжат ва матнларда тез-тез учраб туради. Юртимизнинг банк-молия соҳасида фаолият юритаётган мутахассислари албатта бундай терминларни билишлари керак, чунки чет эл ҳамкорлар билан тузилган турли шартнома, банк - молиявий ишлар бўйича ёзилган матнларда ва уларнинг нутқида ҳар хил замонавий терминлар, махсус сўзлар ишлатилиши мумкин.
«Банк-молия соҳасига оид лексик тизими кўп маъноли терминларни ўз ичига олади. Масалан, “баланс” (balance) сўзи сермаъно бўлиб, муттасил ўзгариб турувчи ҳодиса ёки тушунчанинг нисбатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими. Миллий иқтисодиётни мақсадга мувофиқ ривожланишини, унинг самарадорлигини таъминлашда зарурий нисбатлар. Миллий иқтисодиёт соҳалари, моддий, тармоқлараро тўлов, қиймат, меҳнат, ресурслар, ёқилғи, энергетик, фойда баланслари, аҳоли пул даромадлари ва ҳаражатлари баланси, бухгалтерия баланси ва шу каби баланслар мавжуд»69.
В.В. Радловнинг таъкидлашича, Қрим ва Литва ҳудудларида яшовчи туркий халқларга мансуб бўлган караим элати тилида тöлəв сўзининг маъноси тўлаш, тўлов, пул мукофоти, ҳақ маъноларини ўзида ифода этади70.
Баъзи банк-молия терминлари ўзбек тилига таржимасиз ҳолда қабул қилинган. Мисоллар келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |