Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


Замонавий терминологиянинг тадқиқ қилишнинг лингвистик тамойиллари



Download 325,49 Kb.
bet9/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

1.2. Замонавий терминологиянинг тадқиқ қилишнинг лингвистик тамойиллари
Ҳар хил терминлар терминология фанининг шаклланишидан анча олдин, коммуникация жараёнида амалий мақсадларда пайдо бўлган. XIX асрнинг ўртасидан бошлаб терминология фани лексиканинг алоҳида энг долзарб йўналишига айланиб қолди. Унинг амалий томони устида олиб борилган тадқиқот ишлари эса терминографиянинг ривожи учун замин яратган. Лексиканинг терминологик бўлими мазкур фаннинг лисоний усулларига таянади. Уларнинг ёрдамида терминларнинг бошқа номахсус лексик бирликлардан фарқли томонлари аниқланди. Асосий фарқлардан бири шундаки, терминларнинг бир махсус соҳага оид синонимлари йўқ ва бўлмаслиги керак, чунки терминларнинг кўп маънолиги махсус мақсадда аниқ шароитда кечаётган коммуникация жараёнида фойдаланиладиган терминларнинг маъносини тушуниш учун қийинчилик яратади. Терминларнинг шаккланиши бўйича турли манбалар тадқиқ қилинди ва улар асосида терминларнинг интернационаллиги аниқландива аниқ хулосага келинди.
Лисоний усуллардан терминология фанига сўз ясовчи моделлар ишлаб чиқиши туртки берди. Мазкур моделлар морфологик ва синтаксис нуқтаи назаридан талқин қилинди. Бу аспект доирасида Г.О. Винокур томонидан ташқил этилган терминологик мактабининг тадқиқотчилари фаннинг турли соҳаларига оид терминларини сўз ясовчи имкониятларини ўрганди.
XX асрда терминологиянинг асослари шакллантирилди, аммо фан учун бу етарли эмас эди. Шунинг учун ҳам терминология доирасида синонимия ҳодисаси бир аниқ шароитда икки ёки уч терминларнинг ишлатилишига олиб келди. Бу эса уларнинг ўзаро алоқалар доирасида муаммолар пайдо бўлишига асосий сабаб бўлди. Мисол сифатида “комиссия” сўзини келтирадиган булсак, бу сўз банк операциялари доирасида пул жўнатиш ёки пул кўчириш жараёнида фоиз ёки устама пулни ифодалайди. Ташкилотлар ва таълим тизимида мазкур термин “бир ёки бир нечта кишидан иборат, бирор муассасанинг бошқариш ва юш-юритиш ишларини текшириш учун юқори ташкилотлардан расмий йўлланма билан келган гуруҳ” маъносини билдиради.
Худди шу фикрни “операция” термини мазмуни ҳақида билдирсак ҳам мантиқан тўғри бўлади: чунки тиббиёт соҳасида ва банк-молия тизимида бу термин умуман бошқа-бошқа маъноларни ифодалайди. Демак, бундай кўп маъноли терминларнинг маъносини тушуниш учун контекст талаб қилинади. Юқорида келтирган кўплаб терминшунос олимларнинг фикрича эса, терминлар контекстдан мустақил эканлиги таъкидланади. Кўриб турибмизки, уларнинг билдирган фикрларини фақат биргина маънога эга бўлган терминларга нисбатан тўғри деб қабул қилсак бўлади. Аммо, терминлар икки ёки ундан кўпроқ маънога эга бўлса, улардан биттасининг фаоллашуви учун албатта контекст талаб қилинади, чунки айнан контекст терминнинг бир нечта маъноларидан биттасини танлаб олади.
Баъзи тилшунослар фикрича, «терминларнинг синонимлари мавжуд эмас, бўлса ҳам, улар турли соҳаларда ишлатилади»39.
Терминлар маъносининг “тиниқлиги” тегишли фан соҳаси билан боғлиқдир. Масалан, тиббиёт соҳасидаги терминлар турли касалликлар ва тиббий жиҳозларини ифодаласа, ёки ошпазликда янги таомлар номлари осонлик билан яратилса, банк-молия соҳасидаги терминларнинг яратилиши ва тушунилиши анча мураккаб.
Ю.Н. Марчук фикрича, «ҳар бир фан жуда тез ривожланиши учун терминларнинг пайдо бўлиши ва йўқолиши ҳам жуда тез амалга ошади»40. Биз ҳам шу фикрга тўла қўшиламиз. Ҳақиқатдан ҳам, жамият, техника, илм-фан ривожланиши билан баъзи терминлар эскиради, уларнинг ўрнига янги терминлар пайдо бўлади.
Замонавий терминшуносликда бир нечта турли терминшунос мактаблар ва йўналишлар мавжуд. Уларнинг мақсади термин моҳияти, терминология соҳанинг махсуслиги, стандартизация ҳодисаси ва термин ясалиши масалаларини тадқиқ қилиш билан фарқланади.
Замонавий терминшуносликда терминни ўрганиш учун тизимли ёндашув ёки тизимли таҳлилдан кенг фойдаланилади. Мазкур йўналиш вакиллариданЮ.И.Шемакин «бу тизимни бир - бири билан алоқадор қисмлардан иборат бўлган бутун объект сифатида талқин қилган, чунки яхлитлик тизимнинг асосий хусусияти ҳисобланади»41. Бу яхлитликдан ташқари, тизимнинг тузилиши унга кирувчи элементларнинг алоқадорлиги билан ажралиб туради. В.М. Сергевнина таъкидлаганидек: «“терминологик тизим” дейилганда, илмий ва муайян мутахассислик доирасидаги тушунчаларнинг лисоний номинациялар орқали ўзаро боғланадиган мураккаб бутунлиги тушунилади»42.
Терминшунослик фани тараққиётининг жорий босқичида «терминосфера» лингвистик тушунчасига нисбатан ҳам мазкур тенденция кузатилади. Мазкур тушунчанинг якдил таърифи ёхуд талқинининг изоҳи жаҳон тилшуносларининг қуйидаги луғатлар ва луғат-маълумотномаларида ҳам кенг ва тушунарли ҳолда ёритиб берилмаган: «Словарь лингвистических терминов» (О.С. Ахманова), «Словарь-справочник лингвистических терминов» (Д.Э. Розенталь М.А. Теленкова), «Лингвистический энциклопедический словарь» (В.Н. Ярцев), «Словарь социолингвистических терминов», словарь-справочник «Термины и понятия лингвистики: Общее языкознание. Социолингвистика» (Т.В. Жеребило); Словарь по языкознанию (Тiл бiлiнi сөздiгi); Словарь социолингвистических терминов (Элеуметтiн лингвистика терминдерiнiн сөздiгi) ва ҳоказолар. Шунга қарамасдан, «терминосфера» тушунчаси илмий адабиётларда фаол қўлланилмоқда. «Бу эса тушунчанинг рус илмий услуби билан бир қаторда айрим МДҲ давлатларининг илмий тилларида, хусусан, ўзбек, қозоқ тилларида ҳам фаол қўлланилишидан далолат беради»43.
Бундан ташқари, яқиндагина О.С. Аҳмедов, С.А. Назарова ва Ш.Ч. Муродова томонидан чоп этилган “Банк-молия ва солиқ соҳасига оид терминларнинг инглизча-ўзбекча луғати” мазкур диссертацион тадқиқотнинг материали сифатида фойдаланилган.
Тизимли таҳлил доирасида назария ва методология бир бутун тушунча сифатида тадқиқ қилинади. Терминлар ўзидан - ўзи пайдо бўлмайди, улар илм, фан ва техника ривожланиши натижасида яратилади. Илм, фан ва техника, ўз навбатда, турли ижтимоий, иқтисодий, тиббий ва бошқа йўналишларни ўзига қамраб олади.
Замонавий терминология фанида бир қатор экстралингвистик омиллар оқибатида пайдо бўладиган муаммолар мавжуд: терминологияда лингвистик жараёнлар, янги терминлар пайдо бўлиши, терминларнинг қисқартирилган шакли, синонимлар, кўп маънолик, кўчма маъно, интернационал терминлар ва ҳоказолар. Тилшунослар мазкур лингвистик жараёнларни кечишини ўрганиш учун бу жараёнларга таъсир қилувчи омилларни аниқламоқда. Жумладан, Л.Б. Ткачёва фикрича, «терминларни ўрганиш учун фан ва техникага мурожаат қилиш лозим, чунки айнан лингвистик ва илмий-техник жараёнлар оқибатида терминлар шаклланади. Бунда терминшунос олима экстралингвистик омилларга алоҳида эътиборни қаратади»44. Унинг бу фикрини таниқли тилшунослар О.С. Ахманова, И.В. Арнольд, Р.А. Будагов, Ф.Б. Филин, Е.Д. Поливанов, Ю.Д. Дешериев қўллаб-қувватлаган ҳолда уларнинг терминология фанига оид социолингвистик қарашлари жуда ҳам ўринлидир. Зеро, социолингвистиканинг тил қурилишига таъсири катта. Бундан ташқари, социолингвистик ёндашув тилни ижтимоий контекст воситаси сифатида кўрсатади ва синонимия муаммосини аниқ бир фан доирасида ҳал қилишга хизмат қилади. Шу тарзда, социолингвистика терминология соҳасидаги бир қатор муаммоларини ҳам назарий, ҳам амалий томонлардан талқин қилиб, энг муҳими, терминнинг моҳиятини ўрганиш учун янги қарашлар ва ёндашувларни таклиф қилади.
Социолингвистик ёндашув терминология доирасида пайдо бўладиган муаммоларни ва янги терминлар яратилишини олдиндан прогноз қилиб кўради ва бу жараёнда диахроник тадқиқотларнинг аҳамиятини, диахрония терминологиянинг шаклланиш ва ривожланиш вақтини, ўзига хос хусусиятларини тўлиқ аниқлаб беради. Шу билан бирга, «диахрония терминология фанининг ривожланиш йўналишларини ва омилларини аниқлаш, махсус лексиканинг тартибга солиш учун замин яратади»45. Демак, терминологик лексика махсус маълумотларни сақлаб, маълумотни узатадиган ҳамда терминлар шаклланиш механизмларни ўрганадиган восита вазифасини бажаради.
Шу ўринда С.В. Гриневнинг46 «диахроник тадқиқотларнинг бошланиш сабаби терминологик лексиканинг пайдо бўлиш вақти” деган фикрига биз ҳам кўшиламиз». Маълумки, аниқ бир фан билан биргаликда пайдо бўладиган тушунчалар натижасида бу тушунчаларни ифодалайдиган терминлар шаклланади. Терминлар тизимига қарашли лексика фан ва техниканинг бирлиги бўлиб, бир қатор муҳим вазифаларни бажаради. Улар орасида: номинатив, ахборот, коммуникатив ва эвристик вазифалар ёрдамида ҳозирги даврда ҳам илмий-техник ривожланиш амалга ошади.
«Айнан диахроник аспект терминологиянинг тарихини ва синонимик вариативлик сирларини намойиш қилади»47.
Терминларнинг диахроник ҳажми касбий коммуникация тил воситаси сифатида фаоллашади. Охирги йилларда терминларнинг диахроник тадқиқотлари жадаллашига қарамасдан, касбий коммуникация терминлар муаммоси тадқиқотлар назаридан четга қолган. Масалан, махсус лексиканинг коммуникатив вазифалари, терминларнинг вариативлик ҳодисаси, неологизация, стандартизация ва архаизация механизмлари мажмуавий тадқиқ қилишни тақазо этади.
Замонавий терминология фанининг ривожланишига оид охирги ютуқларидан бири мазкур фан когнитив тилшунослик билан ўзаро алоқалари аниқланиши бўлди. Бунинг натижаси ўлароқ, термин - тафаккур, билим қабул қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва узатиш воситаси сифатида ўрганилмоқда.
Когнитив тилшунослик ёндашуви терминология фанига таъсири натижасида, терминнинг хусусиятлари, унинг моҳияти, касбий жараёндаги роли, касбий таълимни ва билимларни қабул қилишдаги тутган ўрни аниқланмоқда. Биз Л.А. Манерко фикрига тўлиқ қўшиламизки, хақиқатдан ҳам«терминларни ўрганишда фойдаланилган когнитив ёндашув терминология доирасида бажарилаётган илмий тадқиқот ишларининг сифатини кўтариб, когниция ва дискурс ҳодисалани ўрганиш учун ва дискурс жараёнида ишлатиладиган терминларни тушуниш ва талқин қилиш учун имкон яратади"48.
Терминларнинг моҳиятини очиб беришда когнитив ёндашувнинг устунлиги шундаки, унинг ёрдамида махсус билимларни ва махсус лексикани тушуниш учун кенг имкониятлар яратилади. Бу эса когнитив ёндашув терминологик номинациялаш жараёнининг динамикаси ва механизмларини аниқлашга кўмаклашади. Чунки, терминлар тизимидаги тарихий жараёнларни тушуниш, аниқ билимларни тил бирликлар воситалари орқали етказиш қулай шарт- шароит яратади. Кўпгина когнитолог-олимлар фикрича, «когнитив ёндашув нафақат терминнинг ташқи тузилиш шаклини, балки ички тузилиш ҳам тавсифлаб беради ва терминшуносларни терминнинг аниқ хусусиятлари ички қонуниятларини тадқиқ этишга чорлайди»49.
Бинобарин, терминни когнитив-дискурсив тил бирлиги сифатида тавсифлаш унинг вариативлигини норма бузилиши сифатида эмас, аксинча, терминологиянинг ривожланиб кетишининг далилидек қабул қилиш имконни беради. В.М. Лейчик фикрича, «когнитив ёндашув когнитив семантика биргаликда, махсус лексикани моҳиятини очиб беришга ва махсус фаолиятда коммуникация жараённинг тўғри ва равон кечишига хизмат қилади»50.
Хулоса қилиб айтганимизда, термин ва терминология доирасидаги масалани ўрганиш бўйича кўпгина тадқиқотлар мавжудлигига қарамасдан, терминнинг мазмун - моҳияти когнитив-дискурс ёндашув орқали янгича талқин қилиниши зарур. Когнитив терминшунослик энг истиқболли йўналиш бўлиб, умуминсон маданиятининг ривожланиш жараёнини ўрганади.
«Банк-молия терминология доирасида бажарилаётган мазкур тадқиқотимиз ментал жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш, терминлар тизимини когнитив соҳада талқин қилиш учун замин яратади. Мазкур тизимга молия, солиқ, бухгалтерлик ҳисоби, божхона, маркетинг, менежмент, аудит соҳаларидаги терминлар киради»51.


Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish