Factoring – факторинг: қарздорни пул мажбуриятларини қарз берувчидан сотиб олиш, мижозга айланма капитал учун кредит бериш билан биргаликда ўтказиладиган савдо-воситачилик ҳаракатларининг тури.
Franchising – франчайзинг: француз тилидан олинган бўлиб, “имтиёз, енгилликлар” деган маънони билдиради, 1) йирик ва кичик тадбиркорлик корхоналарининг келишув шакли; 2) давлатнинг хусусий корхонага берадиган махсус имтиёзи71 ва бошқа терминлар.
Инглиз тилидаги банк-молия терминларини жуда тез ривожланиб кетишига сабаб – Англиянинг ривожланган молиявий устуворлигидир. Шунинг учун ҳам глобализация жараёнида бундай терминлар инглиз тилидан бошқа тилга таржимасиз қабул қилинган, чунки таржима учун таржима тилида муқобил сўз ёки сўз бирикмаси бўлиши шарт эди.
Банк ва молия терминлари бир соҳага тегишли бўлиб, уларни бир-биридан ажратиш қийин. Шунинг учун банк ва молия терминлари бир объект сифатида тадқиқ қилинади ва улар бошқа терминлар билан ҳам ёнма-ён туради. Масалан, иқтисодиёт ёки божхона соҳасига тегишли терминлар билан яқин алоқада бўлади. Баъзи терминшунослар банк тизимини молиявий тизимнинг бир қисми сифатида тадқиқ қилинган. Ҳақиқатдан ҳам, банк тизими давлатнинг молиявий тизими негизида шаклланади, унинг муҳим ўрни бор. Шу билан бирга, банк тизими дунёнинг молиявий тизимининг бир қисми ҳисобланади ва у молиявий нормалари ёрдамида бошқарилади.
Кўриб турганимиздек, банк-молия тизими, бир томондан иқтисодиёт, иккинчи томондан эса, молия соҳаси билан жуда яқин туради. Унинг ўз тарихи ва ривожланиш босқичлари бор. Е.А. Худинша фикрича, «бир соҳага тегишли терминларни тизимга айланиб ўтиши учун ягона семантик алоқа бўлиши керак. Айнан бу алоқа барча терминларни ва аниқ соҳага тегишли калит сўз ва сўз бирикмаларини бирлаштиради»72.
В.М. Лейчикнинг таъкидлашича, «терминларнинг мажмуи аниқ соҳанинг мутахассислари улардан мақсадли фойдаланиши ёрдамида терминологик тизимга айланади»73.
Т.В. Шетле ўз тадқиқотида«банк-молия терминологиясига оид қуйидаги кўрсатмаларни ажратиб кўрсатган:
- банк-молия терминлари умумий терминологик тизимнинг бир қисми сифатида тилда ва нутқда фаоллашади;
- банк-молия иш-юритиш терминлари дескрипторларга таянади;
- терминологик бирликлар ўртасида антонимик муносабатлар пайдо бўлади ва банк-молия тизимида лексик антонимлар шаклланади;
- банк-молия соҳасининг терминлари турли сўз туркумлари ёрдамида ифодаланади. Шуни таъкидлаш лозимки, банк терминларнинг аксарият қисми (90 % га яқин) от ёрдамида фаоллашади ва улар нафақат объектларни, балки турли ҳаракат ва жараёнларни ифодалайди;
- банк-молия терминологиясида кўплаб терминлар префикс ва суффикс ёрдамида шаклланади. Мазкур префикс ва суффикслар янги терминларнинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшади;
- терминлар аниқ структур моделлар асосида шаклланади;
- банк-молия терминларнинг аксарияти моносемантик бўлиб, бир маънога эга бўлади»74.
Шундай қилиб, бу терминлар ўртасида иерархия пайдо бўлади.
Баъзи инглиз тилидаги банк-молия терминлари британиялик ва америкалик турларга ажратилади. Улар бир объектни ёки ҳодисани билдирса ҳам, лексик шакли бўйича фарқланиши мумкин. Масалан, британиялик термин cheque америкалик вариантида check шаклида ишлатилади. Британиялик traveller’s cheque – америкалик traveler’s check. Британиялик ва америкалик терминлари бир ҳарф билан фарқланиши мумкин: licence fee – license fee – лицензион тўлов; offshore centre – offshore center – дунёдаги молиявий марказлар, шунингдек, банк-молия операцияларини тавсифлаш учун қўлланувчи термин. Ҳориждаги капитал маблағларини юқори самара берадиган қилиб жойлаштириш шарт-шароити яратилган иқтисодий зона, ҳудуд маркази.
Баъзи банк-молия терминлари луғатларида британиялик ва америкалик вариантлар алоҳида кўрсатилади. Масалан, “Инглиз-рус микромолия терминлар глоссарийси”да (2008) биринчи навбатда америкалик, ундан сўнг британиялик варианти кўрсатилган: seasonal credit / crop credit; stock holder / share holder; equity financing / equity investment; repayment / payment, reimbursement; security / guarantee.
Демак, банк-молия терминлари орасида британиялик ёки америкалик вариантлари ҳам бор, улар миллий терминлар ҳисобланади, чунки айнан бир аниқ мамлакатда ишлатилади. Масалан, hard dollars, flower bond терминлари америкалик ҳисобланади, bill leak эса Британиянинг банк-молия тизимида ишлатилади.
Баъзи америкалик терминлар дунёнинг молия тизимида кенг кўламда ишлатилади: regulator, credit card, PIN, e-money, online banking, bar code ва ҳоказолар. Бу терминлар турли молия жараёнларни ва ҳодисаларни англатади.
Банк-молия терминлари ҳатто ташкилотларнинг номланишида ҳам фойдаланилади: Британияда Deposit Protection Fund – Депозитларни ҳимоя қилиш фонди, Америка Қўшма Штатларида Federal Reserve Banks – Федерал заҳира банклари.
Банк-молия терминлари иқтисодиёт терминларининг бир қисми ҳисобланади, чунки давлатнинг иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқ. Банк –молия иш-юритиш жараёнлари молиявий ва иқтисодий соҳалари негизида кечади. Бунга қарамасдан, банк-молия тизимига оид терминлар алоҳида ва мустақил соҳада шаклланиб бўлган.
Банк-молия жараёнлари терминлар орқали номланади. Масалан, банкнинг асосий функцияси – маблағни сақлаш: халқ учун – deposit function, жисмоний шахс учун – retail banking, хусусий компания ва давлат ташкилотлари учун – corporate banking. Юридик шахсга мижоз ҳисобини очиш жараёни opening and maintaining account деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |