ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди:
№ БД – 5330500-2.03
20__ йил “___” _____
|
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
____________________
20__ йил “___” _____
|
ДИСКРЕТ ТУЗИЛМАЛАР
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300 000
|
–
|
Ишлаб чиқариш ва техник соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
330 000
|
–
|
Компьютер технологиялари ва информатика
|
|
350000
|
–
|
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари
|
Таълим йўналишлари:
|
|
|
|
|
5330300
|
–
|
Ахборот хавфсизлиги
|
|
5330500
|
–
|
Компьютер инжиниринги ( Компьютер инжиниринги, АТ-Сервис, Мультимедиа технологиялари, Телевизион технологиялар)
|
|
5330600
|
–
|
Дастурий инжиниринг
|
|
5350400
|
–
|
Aхборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими
|
|
5350500
|
–
|
Почта алоқаси технологияси
|
|
5350600
|
–
|
Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик
|
Тошкент 2020
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 20__ йил “___”_________ даги ____ -сонли баённомаси билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20__ йил “___” _____даги ______ - сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган.
Фан дастури Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
|
Абдурахманова Ю.М.
|
–
|
“Алгоритмлаш ва математик моделлаштириш” кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент
|
|
|
|
|
|
|
Мирзаев А.Н.
|
–
|
«Алгоритмлаш ва математик моделлаштириш» кафедраси доценти, физ.-мат. фанлари номзоди
|
Рахимова Ф.С.
|
–
|
«Алгоритмлаш ва математик моделлаштириш» кафедраси катта ўқитувчиси
|
Тақризчилар:
|
Қобулов А.В.
|
–
|
ЎзМУ “Математик моделлаштириш ва криптоанализ” кафедраси профессори, техника фанлари доктори
|
Джуманов Ж.Х.
|
–
|
ТАТУ “Компьютер тизимлари” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор
|
Фан дастури Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Услубий кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (20__ йил “__”________даги “____” – сонли баённома)
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Бакалавриат босқичидаги талабаларнинг илмий-техникавий дунёқарашини шакллантириш, замонавий техника воситалари билан таништириш ҳамда ундан фойдаланишга замин яратиш учун уларга математик фанларни ўргатиш талаб қилинади. Жумладан, дискрет тузилмалар фанини ўқитиш бугунги кун талабига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашда муҳим ҳисобланади. Дастур дискрет тузилмалар курси қисмлари ва мавзуларининг асосий мазмунларини ўз ичига олади ҳамда фан бўйича мавзуларнинг изчиллиги ва тўлалигини таъминлайди.
Дискрет тузилмалар фани математик ва табиий-илмий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, бакалавриат 2-курс талабаларига ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур фан “Эҳтимоллар назарияси ва математик статиcтика”, “Математик моделлаштириш”, “Схемотехника”, “Рақамли қурилмаларнинг математик ва мантиқий асослари”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мобиль алоқа тизимлари” каби фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида ушбу фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Фан дастури “Таълим тўғрисида"ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ равишда тузилди. Ушбу дастур таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш мазмуни ва савиясининг мажбурий минимумига бўлган талабларга мувофиқ тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |