Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 5-бобида эр-хотиннинг мулкий муносабатлари, уларнинг меъёрлари, мулкнинг қонуний тизими, шартномавий мулк режими тартибга солинади. Қонуний режимда эр-хотиннинг биргаликдаги мулклари тушунилади. Эр-хотининг биргаликдаги мулкига никоҳдан кейин йиғилган мулклари киради, бу мулклар уларнинг ҳар иккисига тегишли ва улар эгалик қилишга, ундан фойдаланишга, уни бошқариш ҳуқуқига эгадирлар. Бу мулклар кимнинг номига олинганлиги ёки рўйхатдан ўтказилганлиги, эр-хотининг қайси биридан кимнинг номига маблағ ўтказганлиги жиддий ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Никоҳдан кейин уй-хўжалик ишлари ва болалар тарбияси билан шуғулланган , касалга ёхуд қари ота-оналарга қараган, бошқа бир сабабларга кўра мустақил пул топмаган эр-хотин ҳам мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга.
Мулк режими тўғрисида шуни таъкидлаш керакки, эр-ёки хотин томонидан учинчи шахс ҳисобига ўтказилган маблағни улар ўзаро бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 30-модда 3-қисмида никоҳ шартномаси албатта ёзма шаклда тузилиши ва у нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши назарда тутилган. Агар бундай тартибга риоя этилмаса, никоҳ шартномаси хақиқий эмас деб топилади. Никоҳ шартномаси аёлларга катта ҳуқуқлар беради. Шартномада қўшимча шартлар ва баъзи бир ўзгаришлар билан эр-хотин мол-мулкининг қонуний режими ўз ифодасини топади.
Шартномада қўшимча даромад эр-хотиннинг умумий даромади таркибига кирмайди. Пенсия, нафақа, коллекцияларни ҳам шундайлар таркибига киритиш мумкин.
Биргаликдаги мулк режими шартномасида эр-хотиннинг барча мол-мулкларига унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мулкига нисбатан биргаликдаги умумли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўзгартиришга ҳақли эканлиги кўрсатилади.
Агар шартномада ҳар бир мулк эгасининг улуши белгиланмаган бўлса, улардан ҳар бири умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуқли бўлиб, демак улушлар ҳам тенг бўлиниши керак. Эр-хотиннинг умумий мулкида ҳар бирининг улуши белгиланган бўлиши мумкин.
Никоҳ шартномаси барча фуқаролик келишувларига мувофиқ келади. Эр-хотин соғлом бўлиши зарур, бунда уларнинг маълум ҳуқуқий натижага эришувига йўналтирилган хоҳиш-истаклари инобатга олиниши талаб этилади. Никоҳ шартномаси эр-хотин ҳуқуқи ва салоҳиятини, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожат қилишларини ўз фарзандларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини чекламаслиги, шунингдек, унда эр-хотиндан бирини оғир вазиятга туширадиган шартлар қўйилмаслиги лозим.
Оилавий ҳуқуқий муносабатларда никоҳ шартномасининг таъсири йўқ, бинобарин, унинг шартларида шахсий муносабатлар белгиланмаган. Бу борада ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбур қилиб бўлмайди. Эр-хотин шахсий мажбуриятларини ҳеч қандай мажбурловларсиз бажариши керак.
Моддий қўллаб-қувватлаш, ўзаро ғамхўрлик оиланинг асосий конституциявий тамойили ҳисобланади. Қариндошлик бурчларини адо этиб, муҳтож эр-хотинга, болаларга, ота-онага моддий ёрдам кўрсатилади. Бундай мажбурият қонун кучи билан амалга оширилса, алимент номини олади.
Алимент мажбуриятларни тартибга солиб турувчи меъёрлар депозитидир. Қонун алимент тўловининг икки хил тартибини кўзда тутади: суд қарори асосида ва томонлар келишувига кўра.
Келишув асосида алимент тўлаш илгари ҳам қонуний ҳисобланган, аммо уни мажбурлаб олиб бўлмайди. Ҳозирги вақтда Оила кодексида алимент муносабатлари субъектларига тўловларни келишув асосидами ёхуд қонун меъёрлари асосидами, ўзлари ҳал қилишлари ҳуқуқи берилган. Алимент тўловлари ҳақидаги келишув мавжуд бўлса, унинг ижроси суд тартибида қаноатлантирмайди. Алимент тўлови хақидаги келишув аёллар учун ишончли ҳисобланади. Аёлларнинг ижро варақаси орқали алимент олишидан кўра, бевосита эридан алимент олиши анча кафолатланган ҳисобланади.
Алимент тўловчининг ўзи келишувда иштирок этади ва ҳамма шартлари ва оқибатларини билади, демак ундан қочиб юришга ҳожат йўқ. Алимент олувчи аёл ижро варақаси билан боғлиқ кўнгилсизликлардан халос бўлади.
Алимент тўлови тўғрисида нотариал тасдиқланган битим ижро варақаси кучига эга.
Қонун келишув учун мажбурий нотариал тартибни белгилайди, унга амал қилмаслик Фуқаролик кодекси назарда тутган оқибатларга олиб келади. Келишув алимент тўлови билан уни олувчи ўртасида тузилади. Ҳаётда кўпинча ота алимент тўловчи, она эса олувчи бўлади. Улар белгилаётган алимент миқдори вояга етмаган болалар учун қонунда белгиланганидан кам бўлмаслиги керак. Алимент тўлови ўз боқувида бўлган болаларини боқиш учун аёлларнинг иқтисодий манфаатлари кўзлайди.
Юқорилардан маълум бўладики, Оила кодекси эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича янги ўзгартиришлар киритди, эр-хотиннинг мол-мулк шартномавий режими ва алимент тўлови тўғрисида келишув шартномаси шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси меҳнатга оид муносабатларда имкониятларнинг тенглиги ва камситишнинг тақиқланишига жиддий эътиборни қаратади. Хусусан Кодекснинг 1-қисмига биноан «барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларининг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш қилиш деб ҳисобланади.»
Меҳнат кодекси 6-моддасига учинчи қисми меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахснинг камситиш қилишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкинлигини назарда тутган.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳам халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар каби хотин-қизлар ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар сингари эркаклар ва хотин қизлар ҳуқуқларининг тенглигини таъминлайди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги назарда тутилган. Конституциянинг 46-моддасига мувофиқ, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидир.
Конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида амал қиладиган кўп сонли қонунчилик ҳужжатлари Конституциянинг юқорида келтирилган қоидаларини бундай ҳужжатлар тартибга солиб турадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан аниқлаштиради.Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнатга оид муносабатларда имкониятларнинг тенглиги ва камситишнинг тақиқланишига жиддий эътиборни қаратади. Хусусан, ушбу кодекснинг 6-моддаси биринчи қисмига биноан «барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи,миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва унинг меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатга қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзларга йўл қўйилмайди ва булар камситиш қилиш деб ҳисобланади»
Меҳнат кодексининг 6-моддасининг 3 қисми меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахснинг камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги етказилган моддий ва ммаънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкинлигини назарда тутади.
Меҳнат инсонни ўзини, яқинларини боқиши учун замин яратади ва ўз қобилиятини хамда истеъдодини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Ҳар бир инсон, гарчи унинг фаолияти жиноят билан боғлиқ бўлмай, жамият манфаатларига хилоф бўлмаган ҳолда ўзига ёққан иш билан шуғулланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси фуқароларнинг меҳнат муносабатларини тартибга солади ва меҳнат муҳофазасини кафолатлайди. Меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонунлар аёллар учун муҳим ахамиятга эга, чунки улар репродуктив саломатлик ва оналикни муҳофаза қилишга йўналтирилган. 1919 йилда тузилган ва ҳозирги вақтда БМТ қошида ишлаётган Халқаро Меҳнат Ташкилоти кишиларнинг меҳнат фаолияти ва меҳнат муҳофазаси масалалари билан шуғулланади. Аёллар меҳнатини муҳофаза қилишга оид меъёрий ҳужжатлар илк бор аёлларни ишга қабул қилиш, уларни иш-жой билан таъминлаш ва ҳоказолар билан боғланган масалаларда тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонунлар пайдо бўлгунга қадар қабул қилинган эди. Бу меъёрлар аёлларни оғир меҳнатдан тунги вақтда ишлашдан, зарарли шароитларда ишлашдан ва ҳоказолардан муҳофаза қилишни кўзда тутган. Лекин, бу ҳужжатлар хотин-қизларга тунги вақтда, ёки соғлиқ учун зарарли шароитларда, ёки меҳнат учун ҳақ тўлашни назарда тутмаган эди.
Ўзбекистон Республикаси янги Меҳнат кодексида аёллар учун қўшимча имтиёзлар: айрим иш турлари учун кам ёки қисқартирилган иш ҳафтаси, айрим контрактларнинг кафолатлари кўзда тутилган. Лекин ҳозирда бозор муносабатлари хамда хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши туфайли меҳнат қонунчилигига риоя этиш қийин кечмоқда.
Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари камситилишига йўл қўймаслик ва уларни мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга жалб қилиш учун ҳуқуқий асос яратилган.