Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи Режа Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси


Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги давлатларнинг доимий ваколатхоналари



Download 59,33 Kb.
bet10/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,33 Kb.
#220541
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
diplomatik va konsullik uui

5 Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги давлатларнинг доимий ваколатхоналари

Давлатларнинг халқаро ташкилотлари ҳузуридаги доимий ваколатхоналари нисбатан янги институт бўлиб, иккинчи жаҳон урушидан кейин халқаро ташкилотларнинг аҳамияти ўса боргани сари айникқа кенг тарқалди. Бундай ваколатхоналар аввало Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида мавжуд. Кўпгина давлатлар БМТ ихтисослашган ташкилотлари ҳузурида доимий ваколатхоналарига эгадир. Улар кўпинча минтақавий ташкилотлар (мисол учун Оврупо иқтисодий ҳамжамияти) ҳузурида ҳам ташкил этилади. Умумий қоидага биноан фақат муайян халқаро ташкилотлар аъзоси бўлган давлатгина унинг ҳузурида ваколатхонага эга бўлиши мумкин. Ташкилот аъзоси бўлмаган давлатлар халқаро ташкилот қоидалари йўл қўйган тақдирдагина унинг ҳузурида кузатувчиларнинг доимий миссиясини сақлаши мумкин.


Халқаро ташкилот ҳузуридаги доимий ваколатхона вазифасига уни тайин этган давлат вакиллигини таъминлаш ва ташкилотга нисбатан унинг манфаатларинн ҳимоя қилиш, у билан алоқа қилиб туриш, унинг фаолияти хусусида ўз ҳукуматига ахборотлар бериб туриш ва бошқалар киради.
Халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналар, шунингдек кузатувчилар миссиялари давлат органлари сифатида муайян имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар.


6. БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхона ходимларининг имтиёз ва иммунитетлари

Давлатларнинг БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхо­налари умуман дипломатик имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадилар. Улар давлатнинг дипломатик ваколатхоналаридан кам бўлмаган ваколатли органлари ҳисобланади. Ўз вазифаларини бажаришлари учун БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар каби ваколатхона жойлашган давлат маъмурларидан мустақил мақомига эҳтиёж сезади.


Афсуски, 1946 йилги БМТ имтиёзлари ва иммунитетлари Конвенцияси ваколатхоналар хусусида мутлақо бирон-бир қоидани кўзда тутмайди, балки вакилларнигина (бу атама вакил, унинг икки вакилини, техник экспертлар ва котибларни ўз ичига олади) кўзда тутиб, улар учун хизмат вазифасини бажараётганларида шахсан ҳибсга олишларидан иммунитетини ва бошқа иммунитетларни, жумладан, вакил қароргоҳининг дахлсизлигини ўз ичига олади. БМТ ва AҚШ ўртасида 1947 йилги битим ҳам давлат органлари сифатидаги доимий ваколатхоналар тўғрисидаги махсус бирор бир қоида киритмайди, балки фақат доимий вакиллар ҳақида "сўз юритиб, дипломатик вакиллар фойдаланган дипломатик имтиёзлар ва иммунитетларнинг ҳаммасидан улар фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида сўз юритади. Бу билан, албатта, доимий ваколатхона эга бўлган имтиёз ва иммунитетларга эга эканлиги назарда тутилади.
1946 йил Конвенциясига биноан Ташкилот аъзоларининг БМТ асосий ва ёрдамчи органлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти чақирадиган конференциялардаги вакилларига улар хизмат вазифасини бажариб турган чоғларда шахсий қамоқ ва ушлаб туришлардан иммунитет, расмий ҳаракатларга нисбатан суд иммунитети, қоғоз ва ҳужжатларнинг дахлсизлиги, курьерлар ва шифрдан фойдаланиш ҳуқуқи, солиқ иммунитетлари ва шунга ўхшаш имтиёз ва иммунитетлар берилади. Бинобарин, Конвенция қароргоҳи дахлсизлиги ва тўла суд иммунитети сингари муҳим иммунитетларни таъминлайди.
Чамаси, БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхоналар, бошлиқлари ва уларнинг вакиллари иммунитетларини шу тариқа чеклаш мутлақо асоссиздир.
1977 йилги БМТ билан АҚШ ўртасидаги битим давлатларнинг БМТ ҳузуридаги элчи ёки вакил даражасидаги доимий вакиллари, шунингдек БМТ Бош Котиби, АҚШ ҳукумати ва БМТ аъзоси бўлган тегишли давлат ўртасида ўзларига нисбатан тегишли битимга эришилган доимий ваколатхоналарнинг ходимлари дипломатик иммунителардан ва имтиёзлардан тўла ҳажмда фойдаланишлари белгиланади. Шунга кўра кейинчалик давлатларнинг БМТ ҳузуридаги ваколатхоналари барча дипломатик ходимлари дипломатик имтиёз ва иммунитетларидан тўла ҳажмда фойдаланишлари тўғрисида шартлашиб олишга эришилди. Бу Конвенция 1978 йил 14 мартда Вена конференциясида қабул қилинди, бироқ ҳали кучга киргани йўқ. Конвенция икки хусусиятга эга:
1) универсал характердаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналарнинг ходимларига имтиёз ва иммунитетлар беришнинг мавжуд тажрибасини анча ривожлантиради;
2) бу давлат органларининг ягона халқаро ҳуқуқий мақомини кўзда тутади.
1975 йилга Конвенция давлатларнинг универсал характердаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхбналари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқий мақоми, албатта халқаро ташкилотларнинг алоҳида мавқеини ҳисобга олган ҳолда, 1961 йилги Вена Конвенциясида кўзда тутилган дипломатия ваколатхоналари ва уларнинг ходимлари мақомига ўхшашдир. Бу шубҳасиз, тўғри, чунки у ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам суверен давлатларнинг бошқа давлатлар ҳудудидаги ваколатхоналари ҳақида гап бормоқда.
Кўриб чиқилаётган Конвенциянинг у кучга киргандан кейинги самарадорлиги (бунинг учун 35 ратификация ёрлиғи тўпланиши талаб қилинади) ҳудудларда универсал халқаро ташкилотлар жойлашган давлатларнинг қанчаси уни ратификациялашига боғлиқ.
1977 йилги Конвенция доимий ваколатхоналар имтиёзлари ва иммунитетларини халқаро ташкилотлар ҳузуридаги кузатувчиларнинг доимий миссиясига ҳам ёяди. Шунингдек унда халқаро ташкилотлар органларида ва. халқаро ташкилотлар чақирган ёки улар раҳбарлигида чақирилган конференцияларда давлат делегацияларининт ҳуқуқий мақоми ҳам белгиланган. У хусусан, делегация раҳбари, бошқа делегатлар ва делегациянинг бошқа аъзолари яшаш жойлари дахлсизлиги, уларнинг оила аъзоларининг дахлсизлиги, муносабат­лар эркинлигини кўзда тутади.



Download 59,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish