Ваколатхона биноларининг дахлсизлиги. Ваколатхона биноларининг дахлсизлиги, аввало, ваколатхона жойлашган давлат маъмурлари бинога ваколатхона бошлиғининг розилигисиз кира олмасликларини билдиради. Ваколатхона жойлашган давлат ҳокимиятига биноларни ҳар қандай бостириб кириш ва зарар етказишлардан ҳимоя қилиш учун ҳамма зарур чораларни кўриш, ваколатхона тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг олдини олишдан иборат махсус мажбурият юклатилган бўлади.
«Ваколатхона биноси» атамаси ваколатхона мақсадлари учун фойдаланаётган бино ёки унинг қисмини, шу жумладан, ваколатхона бошлиғи қароргоҳи ҳамда бу бино ёки унинг қисмига хизмат қилувчи ер майдонини билдиради. Бунда ер майдонлари кимнинг мулки эканлигининг аҳамияти йўқ.
Ваколатхона биноси, унинг жиҳозлари ва ундаги мол-мулк, шунингдек ваколатхонанинг ҳаракат воситалари тинтув, мусодара, ҳибсга олиш ва ижро ҳаракатлари иммунитетга эга бўлади. Бироқ ваколатхона биносининг дахлсизлиги ундан фойдаланаётган давлат маъмурлари томонидан таъқиб қилинаётган шахслар учун бошпана сифатида фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Реакцион давлатлар тажрибасида содир бўлган бу тоифадаги ҳодисалар халқаро ҳуқуқни бузишдан бошқа нарса эмас.
Давлат хазинасига бўлган иммунитети. Ваколатхона бинолари — ҳам шахсий, ҳам ижарага олинадиган бинолар хизмат кўрсатишнинг аниқ турлари учун тўловлардан ташқари ҳамма давлат, туман ва муниципал солиқлар, тўловлар ва божлардан озод қилинади.
Ваколатхона архивлари ва ҳужжатларинкнг дахлсизлиги. Архив ва ҳужжатлар қаерда жойлашганидан қатъий назар ҳамма вақт дахлсиздир.
Ваколатхонада алоқа воситалари эркинлиги. Ваколатхона ўз ҳукумати ва аккредитация қилган давлатнинг бошқа ваколатхоналари ҳамда консулликлари билан бирга улар қаерда жойлашган бўлишидан қатъий назар алоқа ўрнатиши маъқул кўрган бўлса, воситалардан, ҳатто дипломатик куръерлар, кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Ваколатхонанинг барча расмий ёзишмалари дахлсиздир (одатдаги дипломатик курьерлардан ташқари 1961 йилги Вена Конвенцияси муваққат дипломатик курьерлар тайинлашни ҳам назарда тутади). Улар фақат дипломатик почтани манзилига етказиб бериш вақтигача иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ўз давлати герби ва байроғидан фойдаланиш ҳуқуқи. Ваколатхона ва унинг бошлиғи аккредитация қилган давлат байроғи ва гербидан ваколатхона бинолари, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи ва унинг транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ходимлар дахлсизлиги. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ходимлар шахси (бундан буён дипломатлар) дахлсиздир. Улар бирса бир усулда ҳибсга олишдан ёки тутиб туришдан ҳолидирлар. Ваколатхона жойлашган давлат уларга ҳурмат билан муносабатда бўлмоғи ва уларнинг шахсига, эркинлиги ва қадр-қимматига бирон-бир тарздаги дахлнинг олдини олиш учун керакли чоралар кўриши лозим.
Ваколатхона жойлашган давлат маъмурларининг ўзлари дипломатияга нисбатан ҳар қандай таҳқирлаш ёки куч ишлатишдан тийилибгина қолмай, унга нисбатан ҳар қандай бошқа шахслар томонидан ҳам беҳурмат қилиш ва куч ишлатишдан ҳимоя қилишга мажбурдирлар.
Дипломат шахсининг дахлсизлиги унинг ваколатхона жойлашган давлат ҳудудига кириб келиши билан бошланади ва у бу ҳудуддан чиқиб кетгунича амалда бўлади.
Тураржой дахлсизлиги. Дипломатик ваколатхона қароргоҳи (уй, ижарадаги, меҳмонхонадаги хона ва бошқалар), ваколатхона бинолари дипломатик дахлсизлик ва ҳимоядан тўлиқ фойдаланади. Шунингдек дипломатнинг ҳамма қоғоз ва ёзишмалари, мол-мулки, шунингдек ҳаракат воситаси ҳам дахлсизликдан фойдаланади. Ҳаракат воситаларининг дахлсизлиги уларни тўхтатиш, уларда тинтув ўтказиш тақиқланишини билдиради. Бироқ автомашина бошқариб бораётиб, кўча қоидасини бузган дипломат тўхтатилиши, унга қоидани бузганлиги кўрсатилиши мумкин.
Судлов ҳуқуқида иммунитет. Дипломатлар ваколатхона жойлашган давлат жиноий судлов ҳуқуқидан, иммунитетдан, фойдаланадилар. Улар судлов ва тергов органлари дипломатларга нисбатан тергов бошлаш ҳақида талаб тушган тақдирда, бундай ишлар суд ҳукмига ҳавола этмаслигини эътироф этишлари керак.
Дипломатлар, шунингдек фуқаро судлов ҳуқуқидан иммунитетга эгадирлар. Бунда ваколатхона жойлашган мамлакатда бўлган хусусий мулкка нисбатан мулк даъволари; дипломатик вакил жисмоний шахс сифатида иш кўрганда мерос даъволари; дипломатик вакил ваколатхона жойлашган давлатда ўз расмий вазифасидан ташқари амалга оширган ҳар қандай касб ёки савдо-сотиқ фаолиятига тааллуқли даволар бундан ҳоли. Агар дипломатнинг ўзи ваколатхона жойлашган давлат судига даъво уйғотса, бу билан у иш бўйича судловдан ҳолилик ҳуқуқидан ўзи воз кечади. Бундан ташқари, у қўзғатган иш билан боғлиқ муқобил даволарга муносабатда судлов иммунитети унга нисбатан ўз кучини caқламайди. Дипломатлар гувоҳ сифатида маълумот беришга мажбур эмас. Улар маъмурий судлов ҳуқуққa нисбатан ҳам иммунитетдан фойдаланадилар. Бу улар жарима тўлаш ёки бошқа маъмурий жазоларга мустақилликдан ҳоли эканликларини билдиради.
Автомобил ходисалари чоғида дипломатга жарима солиш ва зарарни ундириш тўғрисида судда унга қарши иш қўзғатиш мумкин эмас, Бироқ шундай ҳолларда ташқи ишлар вазирлиги орқали унга эътироз билдириши мумкин. Ташқи ишлар вазирлигининг қарор бўлими бундай эътирозни, келтирган зарарни қоплаш учун чора куришни сўраб тегишли элчихонага жунатиши мумкин.
Давлат хазинасига бўлган иммунитет. Дипломатлар нисбий солидлар ва бошқа айрим тўловлардан ташқари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман, муниципал солиқлар, тўловлар ва божлардан озод қилинади. Ваколатхона жойлашган давлат дилломатик вакил ва дипломатия ходимларининг характеридан қатъий назар барча меҳнат ва давлат мажбуриятларидан, ҳарбий мажбуриятлардан, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўшинларидан озод қилиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |