БМТ ходимларининг имтиёзлари ва иммунитетлари. Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар тўла ҳажмда БМТ ходимларининг нисбатан чекланган доирасига, хусусан, БМТ Бош котиби, унинг барча ўринбосарларига берилади. Шу жиҳатдан БМТ иқтисодий комиссияларининг ижрочи котиблари Осиё, Лотин Америкаси, Африка учун Бош котиб ўринбосарларига тенглаштирилади. БМТнинг Ҳиндистон ва Покистон бўйича вакили, Бош котибнинг Кипрдаги вакили, БМТнинг Кипрдаги қўшинлари қўмондони ва БМТнинг қатор ходимлари Бош котиб ўринбосарларига тенглаштирилади. Дипломатик имтиёзлар ва иммунитетлар, шунингдек бу шахсларнинг рафиқалари ҳамда балоғатга етмаган болаларига ҳам берилади.
БМТнинг 1946 йилги имтиёзлар ва иммунитетлар тўғрисидаги Қонвенцияси БМТнинг қолган барча ходимлари учун функционал иммунитетни кўзда тутади. Улар учлари хизмат вазифасини бажариб турганларида содир этган ҳаракатларига нисбатан маҳаллий ҳуқуқий судловдан озод қилинадилар, солиқ иммунитетларидан ва бошқа айрим имтиёзлардан фойдаланадилар.
Конвепцияга биноан БМТ учун миссияни бажараётган экспертларга бу вазифаларни бажариш учун зарур имтиёз ва иммунитетлар берилади. Ноҳукумат халқаро ташкилотларнинг аъзолари, БМТ органлари томонидан ахборот олиш учун, БМТ томонидан ташкил этиладиган кенгашлар, симпозиумлар ва бошқа мажлисларга чақириладиган шахслар ҳам шундай ҳолатда бўладилар.
Ихтисослаштирилган ташкилотлар имтиёзлари ва иммунитетлари 1947 йилги Конвенцияга мувофиқ БМТ нинг ихтисослаштирилган ташкилотлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фойдаланадиган иммунитет ва имтиёзлар: бинолар, ёзишмалар, архивлар иммунитетидан, шифрланган телеграммалардан фойдаланиш ҳуқуқдан, махсус курьерлардан, солиқ иммунитетлари ва бошқалардан фойдаланади.
Халқаро ташкилотлар ходимларининг имтиёзлари ва иммунитетлари 1947 йилги Конвенция шуни кўзда тутадики, дипломатик имтиёз ва иммунитетлар ҳар бир ташкилотнинг олий ижрочи шахсига (бош директор, бош котиб), унинг рафиқаси ва балоғатга етмаган болаларига тўла ҳажмда берилади.
Конвенциянинг айрим ихтисослаштирилган ташкилотларга тааллуқли иловалари, шунингдек ҳар бир ихтисослаштирилган ташкилот билан ташкилот жойлашган давлат ўртасида тузиладиган битимлар, одатда, бу имтиёз ва иммунитетларни бошқа бир қатор олий мартабали шахсларга ҳам берилишини кўзда тутади. Чунончи, халқаро меҳнат ташкилотига тааллуқли Iилoвaгa биноан БМТ Бош директоридан ташқари унинг ўринбосарлари ва ёрдамчилари (уларнинг рафиқалари ва балоғат ёшига етмаган болалари) кўзда тутилади.
IV иловага кўра, ЮНЕСКО Бош директори билан бир қаторда Бош директор ўринбосари, унинг рафиқаси, балоғатга етмаган болалари ҳам имтиёз ва иммунитетлардан тўла ҳажмда фойдаланишлари кўзда тутилган.
ЮНЕСКО билан унинг жойлашган мамлакати — Франция ўртасида тузилган битим Франция ҳудудида ЮНЕСКОнинг бошқа бир қатор хизматчилари, уларнинг рафиқалари ва қарамоғларидаги болаларига дипломатик имтиёз ва иммунитетлар беради. Ихтисослаштирилган ташкилотларнинг қолган ҳамма ходимлари БМТ ходимлари каби функционал иммунитетдан фойдаланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |